Sayt test rejimida ishlamoqda

Исайев Жаҳонгир Музаффаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат тармоғини ривожланишинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Қурилиш материаллари саноати мисолида)”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б 2021.3.ПҳД/Иқт1763.
Илмий раҳбар: Камбаров Жамолиддин, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, ПҳД.03/27.02.2020.И.106.03.
Расмий оппонентлар: Бутабойев Мухаммаджон Туйчийевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умаров ИлхомжонЮлдашевич иқтисодиёт фанлари доктори, (ДСc).
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади қурилиш материаллари саноати тармоғи ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш саноати корхоналарида бошқарув харажатларининг чегаравий қийматларини (14-16 фоиз), логистика тизими учун харажатлар чегаравий қийматларини (15-17 фоиз) маҳсулот, иш ва хизматлар таннархига нисбатан қўллаш меёрларини киритиш таклиф етилган;
давлат аралашуви воситалари билан ўзини ўзи бошқариш ва ривожлантириш тамойилларини бирлаштириш, дастурий бошқарув ахборот тизимини киритиш асосида қурилиш саноати кластерларини давлат - хусусий шерикчилик асосида шакллантиришнинг таркибий тузилиши такомиллаштирилган;
нейтрал, еҳтиёткор ва мойил мезонларидан келиб чиқиб, қурилиш саноати корхоналари ички ва ташқи рақобатбардошлигини експерт баҳолаш асосида фойда олиш ва даромадлилик даражасини ошириш имконияти аниқланган;
қурилиш саноати корхоналарининг интеграсияси негизида қурилиш ишлари ҳажмини ривожлантиришнинг 2026 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш саноати тармоғи ривожланишининг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган қуйидаги илмий натижалар амалиётга жорий етилди:
қурилиш саноати корхоналарида бошқарув харажатларининг чегаравий қийматларини (14-16 фоиз), логистика тизими учун харажатлар чегаравий қийматларини (15-17 фоиз) маҳсулот, иш ва хизматлар таннархига нисбатан қўллаш меёрларини киритиш таклифи Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси тизим корхоналари фаолиятига жорий етилган. (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 05/15-3073-сонли маълумотномаси). Натижада қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш харажатлари 1,5 %га камайишига ва тармоқда самарадорлик 5,4% га ошишига, еришилган;
давлат аралашуви воситалари билан ўзини ўзи бошқариш ва ривожлантириш тамойилларини бирлаштириш ҳамда дастурий бошқарув ахборот тизимини киритиш асосида қурилиш саноати кластерларини давлат – хусусий шерикчилик асосида шакллантиришнинг таркибий тузилиши таклифи Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси тизим корхоналари фаолиятига жорий етилган. (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 05/15-3073-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий етилиши натижасида қурилиш материаллари сифат даражасининг ортиши ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажми 3,7% га ошишига еришилган;
нейтрал, еҳтиёткор ва мойил мезонларидан келиб чиқиб, қурилиш саноати корхоналари ички ва ташқи рақобатбардошлигини експерт баҳолаш асосида фойда олиш ва даромадлилик даражасини ошириш таклифи Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси фаолиятига жорий етилган. (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 05/15-3073-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида қурилиш саноати корхоналарининг рақобат жараёнида ўз мавқйени сақлаб қолиши ва уни ошириш шароитларини яхшиланишига шунингдек, рақобатда устунликни таъминланишига, хавф-хатарни камайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқилишига ва корхоналарнинг рентабеллик даражаси 2,6 % га ошишига еришилган;
қурилиш саноати корхоналарининг интеграсияси негизида қурилиш ишлари ҳажмини ривожлантиришнинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари бўйича берилган таклифи Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси томонидан узоқ муддатли стратегик кўрсаткичларни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 05/15-3073-сонли маълумотномаси). Натижада қурилиш саноатида ижтимоий-иқтисодий фаолиятни такомиллаштиришни узоқ ва ўрта муддат учун прогноз кўрсаткичларини белгиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish