Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Элдор Илхомжоновичнинг
иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдонинг ривожланиш жараёнларининг иқтисодий-статистик таҳлили”

08.00.06 - Эконометрика ва статистика
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган  рақам: B2020.3.PhD/Iqt1423
Илмий раҳбар: Эргашева Шахло Тургуновна, иқтисод фанлари номзоди,  профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Ғайибназаров Баходир Каримович, иқтисод фанлари доктори, профессор; Рахманқулова Барна Октамхановна, иқтисод фанлар номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Тошкент молия институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида ташқи савдонинг ривожланиш жараёнларини иқтисодий-статистик таҳлил қилишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кўп омилли статистик таҳлил усуллари ёрдамида республика ва ҳудудларнинг ташқи савдо ҳажмига таъсир қилувчи омилларнинг интеграллашган кўрсаткичлар тизимини (жамлама, интеграл, хусусий) статистик баҳолаш такомиллаштирилган;
“ҳудудларнинг экспорт ва импорт билан шуғулланиш имкониятлари динамикасини ўлчаш”, “иқтисодий ривожланишнинг асосий тенденцияларини аниқлаш ва статистик баҳолаш” орқали улардаги кузатилаётган даврий тебранишларни ўрганиш ташқи савдо жараёнларининг самарадорлиги ва ривожланишини баҳолашнинг статистик кўрсаткичлар тизими таклиф этилган;
Ўзбекистон Республикасида экспорт ҳажми динамикаси авторегрессив тақсимланган лаг модели (ARDL) ёрдамида қисқа муддатли (2022-2026 йй.) прогноз сценарийлари ишлаб чиқилган;
“корхоналарга хорижий инвестицияларни жалб қилиш”, “маҳсулотларни халқаро сертификатлаш”, “корхона вебсайтини ишлаб чиқиш” ва “тадбиркорлик уюшмаларида аъзо бўлиш” каби омиллар ёрдамида корхоналарнинг экспорт қилишдаги муҳим хусусиятлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасида ташқи савдонинг ривожланиш жараёнларини иқтисодий-статистик таҳлили бўйича олинган натижалар асосида: 
кўп омилли статистик таҳлил усуллари (корреляцион-регрессион таҳлил, иқтисодий индекслар)дан кенг фойдаланиш асосида ташқи савдога таъсир қилувчи омилларнинг интеграллашган кўрсаткичлари (жамлама, интеграл, хусусий) статистик баҳоланган (Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитасининг илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилинганлиги тўғрисидаги 31.10.2022 йилдаги 01/1-09-15/3-280-сонли маълумотномаси). Бу эса мамлакатимизнинг комплекс ривожланиш дастурларининг амалга оширилишида халқаро талаблар ва стандартларга мос келувчи замонавий таҳлил усулларини, кўрсаткичларини, баҳолаш мезонларини қўллаш бўйича статистик услубни такомиллаштириш имконини беради;
ташқи савдо жараёнларининг ривожланиш самарадорлигини баҳолашнинг статистик кўрсаткичлар тизими (ҳудудларнинг экспорт ва импорт билан шуғулланиш имкониятлари динамикасини ўлчаш, иқтисодий ривожланишнинг асосий тенденцияларини аниқлаш ва статистик баҳолаш, улардаги кузатилаётган даврий тебранишларни ўрганиш) таклиф этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитасининг илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилинганлиги тўғрисидаги 31.10.2022 йилдаги 01/1-09-15/3-280-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгилик мамлакатимиз миқиёсида экспорт салоҳиятидан комплекс фойдаланиш ва ажратилаётган инвестициялар ва бошқа молиявий имтиёзларнинг ташқи савдо ривожланишига самарали таъсирини статистик баҳолаш имконини кенгайтирган;
Ўзбекистон Республикасида 1997-2021 йилларда экспорт ҳажми динамикасига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, импорт ҳажми ҳамда қишлоқ хўжалиги ва саноатда яратилган қўшилган қийматлар динамикасининг таъсирини авторегрессив тақсимланган лаг модели (ARDL) ёрдамида омилларнинг экспорт динамикасига ижобий ва статистик аҳамиятли даражада таъсири аниқланиб, қисқа муддатли прогноз сценарийлари ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги  21.11.2022 йилдаги 02/21-4/10-5729-сонли маълумотномаси). Мазкур прогнозлардан олинган натижалари ҳудудларда ташқи савдо ҳажмини ошириш бўйича ишлаб чиқиладиган стратегия ва йўналишларни белгилаш имконини оширган;
    корхоналарнинг экспорт қилишдаги муҳим хусусиятлари регрессион таҳлил қилиниб, корхона экспорт салоҳиятини ошириш йўналишлари сифатида корхоналарга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, маҳсулотларни халқаро сертификатлаш, корхона вебсайтини ишлаб чиқиш ва тадбиркорлик уюшмаларида аъзо бўлиш эканлиги асослаб берилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги  21.11.2022 йилдаги 02/21-4/10-5729-сонли маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари ёрдамида ҳудудларда ташқи савдо корхоналари фаолиятини самарадорлигини янада ошириш ҳамда ажратилаётган молиявий имтиёзларнинг таъсирини статистик баҳолаш орқали улар фаолиятини келгуси даврлар учун истиқболли режалаштириш кўрсаткичларини белгилаш имконини оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish