Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурхонов Хусан Aлмирза ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Йер ости конларини чуқур горизонтларида кон лаҳимларини о`тишда контурли портлатиш усулини ишлаб чиқиш ва уларнинг параметрларини аниқлаш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, йер ости ва қурилиш) (техника фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Т671.
Илмий раҳбар: Мислибайев Илхом Туйчибайевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/04.06.2021.Т.06.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Фарходбек Яркулович, техника фанлари доктори, профессор; Махмудов Дилмурод Раҳматжонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Йетакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» AЖ.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: йер ости кон лаҳимларини ўтишда чегараловчи шпурлар конструксияси ва параметрларини оптималлаштириш орқали контур орти массивининг хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
зарб тўлқинли жараёнларни тарқалиш тезлигини ҳисобга олиб шпурларда босим, кучланиш жараёнларини ва унинг деворига йўналган юкламани сонли моделлаштириш методикаси ишлаб чиқилган;
мустаҳкам зич зарядларда тўлқиндаги максимал радиал ва тангенсиал кучланишлар, нисбий масофага тўғри пропорсионал оралиқ масофада сусайиши аниқланди бу еса лаҳимларни қазиб ўтишда БПИ параметрларини тоғри танлаш имкони аниқланган;
кон массиви контур орти қисмининг сақланганлиги, портлаш таъсирининг квазистатик босқичида интенсив ёриқлар ҳосил бўлиш радиусининг камайиши орқали ва уни таъсир етиш давомийлиги, шунингдек кон массивини табиий кучланишли ҳолати билан таъминланиши аниқланган; 
чегараловчи шпурлардаги портловчи модда заряди ва тиқин орасида бўшлиқ қолдириш орқали портлаш камераси деворларида юзага келадиган босимнинг ўзгариши ўрнатилган ва портлатиш ишларини олиб боришда тоғ жинслари массивига тушадиган юкламани назорат қилиш имкони аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Кон ишлари хавфсизлигини таъминлаш ва чуқур горизонтларда бурғулаш-портлатиш ишлари самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шпур заряди камерасидаги ҳисоблаш натижалари ва газ динамик жараёнларни сонли моделлаштириш методикаси «Навоий кон-металлургия комбинати» ГМЗ-1 кон бошқармаси Қарақутан конида амалиётга жорий етилган («Навоий кон-металлургия комбинати» AЖнинг 2022 йил 19 ноябрдаги 23.01-01-07/771-сон маълумотномаси). Натижада, сонли моделлаштириш асосида портловчи модда маҳсулотларининг таъсири қўлланилаётган тиқинга боғлиқлигини аниқлаш имконини берган;
контурли шпурларни таклиф етилган конструксияси билан йер ости кон лаҳимларини қазиб ўтишда текис портлатишни асосий параметрларини ҳисоблаш методикаси бўйича «Навоий кон-металлургия комбинати» ГМЗ-1 кон бошқармаси Қарақутан конида амалиётга жорий етилган («Навоий кон-металлургия комбинати» AЖнинг 2022 йил 19 ноябрдаги 23.01-01-07/771-сон маълумотномаси). Натижада, портловчи модда заряди ва тиқин орасида ҳаволи бўшлиқ қолдириш асосида контурли шпур зарядларининг янги конструксияси ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish