Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурматова ИродаТўхтасиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали саҳналаштириш асосида ижодий фаоллигини шакллантириш”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3802.
Илмий раҳбар: Садикова Шоиста Aкбаровна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Хурвалийева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори, доцент. 
Йетакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали саҳналаштириш асосида ижодий фаоллигини шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали - саҳналаштириш орқали ижодий фаолиятини шакллантириш имкониятлари саҳна мусиқа мезонларига риоя қилиш, театрлаштирилган фаолиятни таҳлилий ўрганиш, саҳналаштириш қобилиятини ривожлантириш динамикасини аниқлаш ҳамда ижодий фаолият турларини рефлексив бирлаштириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали - саҳналаштириш орқали ижодий фаолиятини шакллантириш жараёни мотивация барқарорлигини таъминлаш, ҳиссий сезгирлик, ижодий тасаввур ҳамда мусиқа ёрдамида ижро етиладиган саҳналаштириш жараёнларни миллий қадриятларга йўналтириш устуворлигига еришиш асосида такомиллаштирилган;
болаларнинг мусиқали-саҳналаштириш фаолиятларида ижодий фаоллигини шакллантириш модели тасвирий, мусиқий, бадиий, нутқий саҳналаштирилган ижодий фаоллик, қўшиқни импровизациялаштириш, янгидан яратиш, рақс ҳаракатларини оддийдан мураккабга қараб ривожлантириб бориш ҳамда ритмик таъсирчан ҳаракатларни ўйлаб топиш учун зарур педагогик муҳит яратиш асосида такомиллаштирилган;
болаларни мусиқали - саҳналаштириш орқали ижодий фаолиятини шакллантириш мезонлари мусиқали ва саҳналаштирилган ижодий ҳис-туйғуларни образли, ифодали ҳаракатчан фаолиятларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳамда нутқ ва мусиқий ифода, имо-ишоралар, тана ҳаракатларини мусиқий саҳналаштириш жараёнлари яхлитлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача катта ёшдаги болаларда мусиқали саҳналаштириш асосидаги фаолиятларда ижодий фаолликни шакллантиришга доир тадқиқот натижалари асосида: 
мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали - саҳналаштириш орқали ижодий фаолиятини шакллантириш имкониятлари саҳна мусиқа мезонларига риоя қилиш, театрлаштирилган фаолиятни таҳлилий ўрганиш, саҳналаштириш қобилиятини ривожлантириш динамикасини аниқлаш ҳамда ижодий фаолият турларини рефлексив бирлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Болалар мусиқий таълими” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сонли буйруғи асосида берилган 676-114 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада тарбиячиларнинг мусиқали саҳналаштириш асосида ижодий фаолликларини шакллантиришнинг педагогик-психологик имкониятлари аниқлаштирилган.
мактабгача катта ёшдаги болаларни мусиқали - саҳналаштириш орқали ижодий фаолиятини шакллантириш жараёни мотивация барқарорлигини таъминлаш, ҳиссий сезгирлик, ижодий тасаввур ҳамда мусиқа ёрдамида ижро етиладиган саҳналаштириш жараёнларни миллий қадриятларга йўналтириш устуворлигига еришиш асосида такомиллаштиришга оид доир тавсиялар “Болалар мусиқий таълими” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сонли буйруғи асосида берилган 676-114 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада мактабгача катта ёшдаги болаларнинг мусиқий-саҳналаштириш фаолиятларида ижодий фаолликни шакллантиришнинг методик жиҳатларини такомиллаштиришга хизмат қилган.
болаларнинг мусиқали-саҳналаштириш фаолиятларида ижодий фаоллигини шакллантириш модели тасвирий, мусиқий, бадиий, нутқий саҳналаштирилган ижодий фаоллик, қўшиқни импровизациялаштириш, янгидан яратиш, рақс ҳаракатларини оддийдан мураккабга қараб ривожлантириб бориш ҳамда ритмик таъсирчан ҳаракатларни ўйлаб топиш учун зарур педагогик муҳит яратиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Болалар мусиқий таълими” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сонли буйруғи асосида берилган 676-114 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак тарбиячиларни мусиқали-саҳналаштириш фаолиятида болаларда ижодий фаолликни шакллантиришда фойдаланиш самарадорлигини оширишга еришилган.
болаларни мусиқали - саҳналаштириш орқали ижодий фаолиятини шакллантириш мезонлари мусиқали ва саҳналаштирилган ижодий ҳис-туйғуларни образли, ифодали ҳаракатчан фаолиятларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳамда нутқ ва мусиқий ифода, имо-ишоралар, тана ҳаракатларини мусиқий саҳналаштириш жараёнлари яхлитлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Болалар мусиқий таълими” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сонли буйруғи асосида берилган 676-114 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада мусиқали - саҳналаштириш фаолиятлари жараёнида ижодий фаолликни шакллантиришнинг педагогик-психологик имкониятларини аниқлаштиришга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish