Sayt test rejimida ishlamoqda

Арипов Улуғбек Баходир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида электрон тижоратни бошқариш механизмини такомиллаштириш», 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Iqt787.
Илмий раҳбар: Ходжамуратова Гульбахор Юлдашевна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020/I.16.02
Расмий оппонентлар: Акрамов Тохир Абдурахманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гофурова Дилшода Рамазановна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Йетакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида электрон тижоратни бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон тижорат билан шуғулланувчи компаниялар фаолиятини бошқаришда электрон тижорат турлари (A2A, A2B, A2C) бўйича сифат параметрлари интеграл коэффициентининг мақбул қийматларини (КQPA2A=0,75), (КQPA2A=0,70) ва (КQPA2A=0,65) таъминлаш орқали самарадорликнинг юқори даражасига эришиш асосланган;
электрон савдони бошқариш самарадорлигини баҳолаш услубиёти мазкур жараёнга сарфланган умумий вақт миқдори кўрсаткичидан амалга оширилган электрон трансакциялар учун сарфланган вақт кўрсаткичига ўтиш асосида такомиллаштирилган; 
Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодиётни рақамлаштириш борасидаги изчил чора-тадбирлар таъсирида электрон тижорат фаолияти асосий параметрларининг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
электрон тижоратни бошқаришда электрон тижорат логистикасини пудратчи-компаниялар фаолиятини йўлга қўйиш, онлайн-бозор, ритейлерлар томонидан буюртмаларни бажариш ва товарларни етказиш бўйича ўзаро боғлиқ тизимни шакллантириш орқали такомиллаштириш асосланган. .
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон тижоратни бошқаришни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
электрон тижорат билан шуғулланувчи компаниялар фаолиятини бошқаришда электрон тижорат турлари (A2A, A2B, A2C) бўйича сифат параметрлари интеграл коэффициентининг мақбул қийматларини (КQPA2A=0,75), (КQPA2A=0,70) ва (КQPA2A=0,65) таъминлаш орқали самарадорликнинг юқори даражасига эришиш  натижасида ишлаб чиқариш харажатлари 9 фоизга қисқаришига эришилган. (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш  вазирлигининг 2023 йил 23 январдаги №33-8/389-сон маълумотномаси). 
электрон савдони бошқариш самарадорлигини баҳолаш услубиёти мазкур жараёнга сарфланган умумий вақт миқдори кўрсаткичидан амалга оширилган электрон трансакциялар учун сарфланган вақт кўрсаткичига ўтиш асосида такомиллаштириш орқали бошқарув вақт харажатларини 20 фоизга камайган.(Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш  вазирлигининг 2023 йил 23 январдаги №33-8/389-сон маълумотномаси).  
Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодиётни рақамлаштириш борасидаги изчил чора-тадбирлар таъсирида электрон тижорат фаолияти асосий параметрларининг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган “Рақамли Ўзбекистон” стратегиясида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон фармон) фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш  вазирлигининг 2023 йил 23 январдаги №33-8/389-сон маълумотномаси). 
электрон тижоратни бошқаришда электрон тижорат логистикасини пудратчи-компаниялар фаолиятини йўлга қўйиш, онлайн-бозор, ритейлерлар томонидан буюртмаларни бажариш ва товарларни етказиш бўйича ўзаро боғлиқ тизимни шакллантириш орқали электрон тижорат йўналишдаги корхоналарда онлайн харид қилиш умумий хажми 8.3 фоизга ошган. (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш  вазирлигининг 2023 йил 23 январдаги №33-8/389-сон маълумотномаси). 

Yangiliklarga obuna bo‘lish