Sayt test rejimida ishlamoqda

Сирожов Ойбек Очиловичнинг

фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорлик жараёнларида Ўзбекистон манфаатлари», 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.DSc/Siyos13.

Илмий маслаҳатчи: Атамуратов Садулла, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc29.08.2017.S.01.08.

Расмий оппонентлар: Эргашев Ибодулла, сиёсий фанлар доктори, профессор; Бобоқулов Иномжон Ибрагимович, юридик фанлар доктори; Назаров Насриддин Атақулович, сиёсий фанлар доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Осиёдаги ҳамкорлик жараёнларида Ўзбекистон манфаатларининг сиёсий хусусиятларини очиб бериш ҳамда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга доир илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

«ҳамкорлик», «икки томонлама ҳамкорлик», «кўп томонлама ҳамкорлик»,  «минтақавий ҳамкорлик» тушунчалари сиёсий-назарий жиҳатдан тавсифланиб, уларнинг давлатлараро муносабатларни ривожлантириш механизми сифатидаги мақоми аниқланган;

жаҳонда кечаётган жадал ўзгаришлар ва турли зиддиятлар  шароитида давлатлараро муносабатларда нафақат интеграция балки, кўп томонлама ҳамкорлик ҳам уларнинг барқарор ривожланишини таъминлайдиган муҳим омил эканлиги очиб берилган;

Марказий Осиёда Ўзбекистон манфаатларини (транспорт-коммуникация тизимида, Марказий Осиё бозорида ўз ўрнига эга бўлиш ва минтақадаги мавжуд табиий бойликларни дунё бозорига олиб чиқиш; қўшнилар билан  яқин денгиз йўлига чиқиш борасида ҳамкорлик) амалга ошириш омиллари (Буюк ипак йўлини қайта тиклаш, Ўзбекистон чегаралари орқали минтақадаги барча давлатларни боғлаб туриши) илмий асосланган;

минтақадаги ҳамкорликни муcтаҳкамлашда ўзаро тенглик ва манфаатдорликка асосланган сиёсатни амалга ошириш имкониятлари (энергия ресурсларини биргаликда қайта ишлаш, минтақавий туризмни ривожлантириш, халқ дипломатиясини кучайтириш) кўрсатиб берилган;

минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда минтақа ёшларини фаоллаштириш механизмлари  (ёшлар ташкилотлари ўртасида минтақавий ҳамкорлик битимларини имзолаш, Марказий Осиё Ёшлар ассоциациясини тузиш) ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Марказий Осиёда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

илмий ишдаги сиёсий-назарий жиҳатдан тавсифланган «ҳамкорлик», «икки томонлама ҳамкорлик», «кўп томонлама ҳамкорлик», «минтақавий ҳамкорлик» тушунчаларидан, уларнинг давлатлараро муносабатларни ривожлантириш механизми сифатидаги аниқланган мақоми, Марказий Осиёда Ўзбекистон манфаатларини амалга ошириш имкониятлари каби янгиликларидан халқаро муносабатлар бўйича ахборот-таҳлилий Марказнинг Ўзбекистон Ресубликасининг Марказий Осиёдаги ташқи сиёсати таҳлилига бағишланган информацион-аналитик материалларда фойдаланилган (Халқаро муносабатлар бўйича ахборот-таҳлилий марказнинг 2017 йил 28 декабрдаги 10/143-сон маълумотномаси). Натижада бу Марказнинг асосий йўналишига доир мониторинг жараёни ва мавзу доирасидаги таҳлилий материалларнинг сифатини ошишига имконини берган;

илмий тадқиқот ишидаги Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш учун уларда мавжуд энергия ресурсларини хорижга сотишда, қайта ишлашда ҳамкорлик қилиши, Тожикистон ва Қирғизистон билан ҳамкорликни ривожлантириш учун минтақавий туризм кластерларини яратиш масаласи ва келажакда ҳамкорлик кўпроқ ўсиб келаётган ёшлар билан боғлиқлигини инобатга олиб, минтақа ёшлари ўртасида Марказий Осиё Ёшлар ассоциациясини тузиш ғояларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2017 йил 26 октябрдаги 02/43257-сон маълумотномаси). Натижада бу Вазирликни минтақада кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги фаолиятига ижобий таъсир этиш имконини берган;

жаҳонда кечаётган жадал ўзгаришлар ва турли зиддиятлар  шароитида очиб берилган давлатлараро муносабатларда нафақат интеграция,  балки кўп томонлама ҳамкорлик ҳам уларнинг барқарор ривожланишини таъминлайдиган муҳим омил эканлигидан ва бу концептуал ғоя асосида Марказий Осиё минтақасидаги давлатларнинг ўзаро ҳамкорлиги умумманфаатларга хизмат қилиши каби янгилигидан Марказнинг Ўзбекистон Ресубликасининг Марказий Осиёдаги ташқи сиёсати таҳлилига бағишланган инфармацион-аналитик материалларда фойдаланилган (Халқаро муносабатлар бўйича ахборот-таҳлилий марказнинг 2017 йил 28 декабрдаги 10/143-сон маълумотномаси). Натижада,  бу Марказнинг асосий йўналишига доир мониторинг жараёни ва информацион базасининг бойиши имконини берган;

илмий тадқиқотдаги асослаб берилган минтақадаги ҳамкорликни муcтаҳкамлашда ўзаро тенглик ва манфаатдорликка асосланган сиёсатни амалга ошириш имкониятлари (халқ дипломатиясини кучайтириш) каби янгилигидан Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитанинг истиқболли йўл харитасини шакллантиришда фойдаланган (Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитасининг 2018 йил 1 мартдаги 03-08-289-сон маълумотномаси). Натижада Қўмитанинг минтақа бўйича халқ дипломатияси кучайишига хизмат қиладиган илмий ёндашувни такомиллаштириш имконини берган;

тадқиқот ишида минтақадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири бўлган энергия ресурсларини Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биргаликда қайта ишлаш ва экспорт қилишда ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш таклифи ташкилотнинг 2017–2021 йиллар ривожланиш дастурининг 2.1. Устюрт, Бухоро-Хива, Сурхондарё ва Фарғона ҳудудларидаги конларда табиий газ, нефть, кондесат қазиб олиш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни оширишга ва объектларнинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишга қаратилган бандини тузишда фойдаланилган («O‘ZNEFTGAZQAZIBCHIQARISH» AKнинг 2016 йил 23 декабрдаги 812-НМ-985т-сон маълумотномаси). Натижада бу ташкилотнинг бошқа ташкилотлар билан минтақавий ҳамкорлини ривожлантириш имконини берган;

ишлаб чиқилган минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда минтақа ёшларини фаоллаштириш механизмлари  (ёшлар ташкилотлари ўртасида минтақавий ҳамкорлик битимларини имзолаш) каби янгиликларидан Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг истиқболли йўл харитасини шакллантиришда фойдаланилди (Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2018 йил 1 мартдаги 03-08-289-сон маълумотномаси). Натижада бу Қўмитанинг 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи устувор йўналиши – хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланиш имконини берган;

диссертацияда илгари сурилган яхши қўшничилик, минтақадаги ҳамкорликдан Ўзбекистон манфаатдорлиги, минтақада тинчликни сақлаш борасидаги таклифлардан Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказнинг 2016 йилга мўлжалланган иш режасининг VII «Миллий, диний қадриятлар, уларнинг жамият ҳаётига таъсири ва ёшларимизнинг онгини заҳарлаб, маънавий жиҳатдан қарам этишга қаратилган мафкуравий ҳаракатларга қарши самарали кураш олиб боришдаги ўрни масалаларига йўналтирилган амалий тавсиялар тайёрлаш» бандида фойдаланилган (Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг 2016 йил 12 декабрдаги 402-сон маълумотномаси). Диссертация илмий натижаларидан Марказнинг иш режаси ҳамда илмий лойиҳалари бажарилишида фойдаланилиши, республика таълим тизимида мустақил дунёқарашга эга мутахассисларни тайёрлаш ва толерант фуқарони тарбиялашга кўмаклашиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish