Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиходжаева Гулбаҳор Собировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятларини тажрибалар асосида ривожлантириш технологияси”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3802.
Илмий раҳбар: Бабаева Доно Раззоқовна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахимова Дилфуза Алиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдусаматова Наргиза Жамолиддиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятларини тажрибалар асосида ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятларини ривожлантириш самарадорлиги болаларда мустақиллик, фаоллик, ижодкорликка онгли ёндошув кўникмаларини барқарор шакллантириш ҳамда ҳиссий зўриқишларни бартараф этишга қаратилган таълимий ўйинларни меҳнатга йўналтириш имкониятлари билан мазмунли уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятларини тажрибалар асосида ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари конструкторлик ва бадиий жараён таъсирида перспектив, аналитик-синтетик фаолият ҳамда кўриб турган предметларни қисмларга ажратиш, интериоризация қилиш ва обектни тасаввур этиш яхлитлигини интенсив таъминлаш асосида такомиллаштирилган; 
мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятларини ривожлантириш модели диққат, хотирани шакллантирадиган таълимий топшириқлар, сюжетли-ролли ўйинланинг ҳиссий ва рационаллик бирлигини адекват таъминлаш ҳамда маънавий кўмак олишга мойиллик омилларини ўзаро таъсири ва мувофиқлигини миллий қадрятларга устуворлик бериш  асосида такомиллаштирилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятларини ривожлантириш мезонлари турли вазиятларда креатив фикрлаш, башорат этиш, тасаввур қилиш қобилиятларини ва образли оғзаки-мантиқий тафаккурни ижтимоий интеллектуал эҳтиёжларни самарадорлигини таъминловчи педагогик шароитларга рационал мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятларини тажрибалар асосида ривожлантириш технологиялари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятларини ривожлантириш самарадорлиги болаларда мустақиллик, фаоллик, ижодкорликка онгли ёндошув кўникмаларини барқарор шакллантириш ҳамда ҳиссий зўриқишларни бартараф этишга қаратилган таълимий ўйинларни меҳнатга йўналтириш имкониятлари билан мазмунли уйғунлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар “Болалар психологияиси ва психодиагностикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи асосида берилган 302-0671 рақамли гувоҳнома). Натижада мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятларини ривожлантиришга эришилган; мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятларини тажрибалар асосида ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари конструкторлик ва бадиий жараён таъсирида перспектив, аналитик-синтетик фаолият ҳамда кўриб турган предметларни қисмларга ажратиш, интериоризация қилиш ва обектни тасаввур этиш яхлитлигини интенсив таъминлаш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар “Болалар психологияиси ва психодиагностикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи асосида берилган 302-0671 рақамли гувоҳнома). Натижада мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга имкон яратилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятларини ривожлантириш модели диққат, хотирани шакллантирадиган таълимий топшириқлар, сюжетли-ролли ўйинланинг ҳиссий ва рационаллик бирлигини адекват таъминлаш ҳамда маънавий кўмак олишга мойиллик омилларини ўзаро таъсири ва мувофиқлигини миллий қадрятларга устуворлик бериш  асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар “Болалар психологияиси ва психодиагностикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи асосида берилган 302-0671 рақамли гувоҳнома). Натижада мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятларини ривожлантириш мезонларини анқлашга шароит яратилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятларини ривожлантириш мезонлари турли вазиятларда креатив фикрлаш, башорат этиш, тасаввур қилиш қобилиятларини ва образли оғзаки-мантиқий тафаккурни ижтимоий интеллектуал эҳтиёжларни самарадорлигини таъминловчи педагогик шароитларга рационал мослаштириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар “Болалар психологияиси ва психодиагностикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи асосида берилган 302-0671 рақамли гувоҳнома). Натижада мактабгача катта ёшдаги болаларнинг когнитив қобилиятларини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish