Sayt test rejimida ishlamoqda

Қалмуратов Бахтияр Сейтмуратовичнинг
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноатни инновацион ривожлантиришни бошқариш механизми самарадорлигини ошириш стратегияси (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.13 – Менежмент, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/Iqt1 283.
Илмий маслаҳатчи: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Отажонов Шухрат Ибрайимжонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умаров Илхомжон Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ешов Мансур Пулатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади. Қорақалпоғистон Республикасида саноатни инновацион ривожлантириш жараёнларини бошқариш механизми самарадорлигини ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича илмий-амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инновацион ривожланишни тартибга солишнинг дастурий-мақсадли ёндашувига асосланган минтақа саноатини бошқариш тизимининг концептуал модели инновацион тизим (ИТ)га кириш, минтақавий инновацион тизим (МИТ)нинг ички ҳамда инновацион тизим фаолияти натижасини баҳоловчи чиқиш тавсифидаги учта блок кесимида гуруҳланган кўрсаткичларни татбиқ етиш орқали такомиллаштирилган; 
саноат корхоналари ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг квартиллар кесимидаги қамровини аниқлаш асосида минтақа саноат корхоналари инновацион фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш орқали Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудлари бўйича инновацион фаоллик индекслари аниқланган; 
инновацион ишланмаларни интеллектуал мулк обйекти ва номоддий актив сифатидаги қийматини баҳолаш асосида саноат корхоналари бўғинида илмий-техник ишланмаларни тижоратлаштиришнинг ташкилий механизми илмий-техник фаолият натижасига ҳуқуқлар инвентаризациясини киритиш асосида такомиллаштирилган; 
Қорақалпоғистон Республикасида минтақавий саноат сиёсати самарадорлигини оширишнинг обйектли-тузилмавий моделига турли мулк шаклидаги корхоналарнинг барқарор ва инқирозли ҳолатдаги фаолият жараёнлари таҳлилини киритиш асосида минтақада саноат сиёсатини шакллантириш методологияси барча манфаатдор субйектларнинг иштирокини таъминлашга кўра такомиллаштирилган;
Қорақалпоғистон Республикасида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш тенденцияларининг иқтисодий-математик ва регрессион таҳлили асосидаги економетрик моделларга кўра минтақада саноат корхоналари сонининг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада саноатни инновацион ривожлантиришни бошқариш механизми самарадорлигини ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инновацион ривожланишни тартибга солишнинг дастурий-мақсадли ёндашувига асосланган минтақа саноатини бошқариш тизимининг концептуал модели инновацион тизим (ИТ)га кириш, минтақавий инновацион тизим (МИТ)нинг ички ҳамда инновацион тизим фаолияти натижасини баҳоловчи чиқиш тавсифидаги учта блок кесимида гуруҳланган кўрсаткичларни татбиқ етиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқариш амалиётига жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 06/30-01/10-7279-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг вилоятлар, шаҳар ва туман ҳокимиятларида, саноат тармоғида инновацион марказлар ташкил етиш ҳамда истиқболли ҳудудий дастурлар самарадорлигини ошириш имконини берган; 
саноат корхоналари ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг квартиллар кесимидаги қамровини аниқлаш асосида минтақа саноат корхоналари инновацион фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш орқали Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудлари бўйича аниқланган инновацион фаоллик индекслари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 06/30-01/10-7279-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашув, еркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш бўйича секретариатнинг иш фаолияти самарадорлигини 17 фоизга ошириш имконини берган; 
инновацион ишланмаларни интеллектуал мулк обйекти ва номоддий актив сифатидаги қийматини баҳолаш асосида саноат корхоналари бўғинида илмий-техник ишланмаларни тижоратлаштиришнинг ташкилий механизми илмий-техник фаолият натижасига ҳуқуқлар инвентаризациясини киритиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 06/30-01/10-7279-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида минтақаларнинг саноат корхоналарининг мулкларини ресурс таъминотини бошқариш, илмий техник ишланмаларни тижоратлаш ва патентлашни такомиллаштириш имконини берган; 
Қорақалпоғистон Республикасида минтақавий саноат сиёсати самарадорлигини оширишнинг обйектли-тузилмавий моделига турли мулк шаклидаги корхоналарнинг барқарор ва инқирозли ҳолатдаги фаолият жараёнлари таҳлилини киритиш асосида минтақада саноат сиёсатини шакллантиришнинг барча манфаатдор субйектларнинг иштирокини таъминлашга кўра такомиллаштирилган методологияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2018 йил 16 августдаги 87-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган «Қорақалпоғистон Республикасининг 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси» доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги фаолиятида қўллаш учун жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 06/30-01/10-7279-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда жорий етиш Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида саноат сиёсатини бошқариши ва саноат корхоналарини ривожлантиришни инновацион бошқаришнинг самарадорлигини оширишга таъсир қилувчи омилларни аниқлаш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикасида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш тенденцияларининг иқтисодий-математик ва регрессион таҳлили асосидаги економетрик моделларга кўра минтақада саноат корхоналари сонининг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 06/30-01/10-7279-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий етиш натижасида минтақа саноатни истиқболли йўналишларини аниқлаш ва саноатни ЙAҲМдаги улушини кўзда тутилган муддатларда ўртача 8,5 фоизгача ўсишини таъминлаши асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish