Sayt test rejimida ishlamoqda

Исомиддинов Зиёвиддин Дарвишалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда тананинг қуйи қисми йирик бўғимларининг куйиши оқибатларини жарроҳлик йули билан даволашни такомиллаштириш», 14.00.35 – Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1785.
Илмий раҳбар: Мадазимов Мадамин Мўминович, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Акилов Хабибулло Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Фаёзов Абдулазиз Джалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: пластиканинг мавжуд усулларини такомиллаштириш ҳамда янги усулларини ишлаб чиқиш орқали болаларда оёқ йирик бўғимларининг куйишдан кейинги оқибатларини хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оёқ йирик бўғимларининг куйишдан кейинги оқибатларини даволашда қўлланиладиган анъанавий реконструктив-пластик ташрих усулларининг қониқарсиз натижаларининг асосий омиллари иккиламчи инфекцияни тушиши, гемостазни етарли даражада бўлмаслиги, лахтак ости сохасининг ноадекват дренажлаш, лахтакларнинг буришиши эканлиги аниқланган;
тери лахтакларида микроциркуляцияни бузмаган холда интраоперацион баллонли чўзиш ёрдамида мақбул ўлчамдаги пластик материал олиш билан тавсифланувчи тананинг қуйи қисми йирик бўғимларининг куйишдан кейинги чандиқли деформацияси ва контрактураларини бартараф этиш усули ишлаб чиқилган;
чандиқлар ва тери структурасидаги ўзгаришларни физиологик баҳолаш (тери оркали термометрия ва микроциркуляция (tcpО2)) хавфсиз ва назорат қилинувчи интраоперацион дермотензиянинг мақбул кўрсаткичлари аниқланган хамда клиник самардорлиги исботланган;
оёқ йирик бўғимларининг куйишдан кейинги чандиқли контрактуралари ва деформацияларини бартараф қилишнинг ишлаб чиқилган усуллари билан узоқ даврдаги функционал ва косметик натижаларни яхшилашга имкон берувчи хирургик даволаш алгоритми такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Оёқ йирик бўғимларининг куйиш оқибатлари бўлган беморларни хирургик даволаш сифатини яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
болаларда оёқ йирик бўғимларининг куйишдан кейинги чандиқли контрактураларини даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Болаларда оёқ йирик бўғимлар куйикдан кейинги чандиқли I-даражали контрактураларини бартараф этиш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 ноябрдаги 8н-з/638-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар болаларда оёқ йирик бўғимларининг куйишдан кейинги чандиқли контрактураларини хирургик даволаш натижаларини яхшилаш имконини берган.
болаларда оёқ йирик бўғимларининг куйишдан кейинги чандиқли деформацияларини даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Болаларда оёқ йирик бўғимлар куйикдан кейинги чандиқли деформацияларини бартараф этишда интраоперацион баллон тўқима чўзиш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 ноябрдаги 8н-з/638-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар анатомик ва функционал жиҳатдан тўлиқ чўзилган лахтакни олиш ва шу билан пластик амалиётларда ижобий эстетик натижалар улушини яхшилаш имконини берган;
болаларда оёқ йирик бўғимларининг куйишдан кейинги оқибатларини хирургик даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, Наманган ва Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 декабрдаги 08-40019-сон маълумотномаси). Жорий этиш натижалари болаларда тананинг қуйи қисми йирик бўғимларининг куйиши оқибатларини хирургик даволашни тактик-техник жиҳатларини такомиллаштириш, қониқарсиз натижаларни 12,4%га камайтириш, беморлар хаёт сифатини 27,5%га яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish