Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматов Элдор Райхоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий “Асафетида - Каврак (Ferula foetida, Ferula tadshikorum)” ўсимлиги целлюлозасидан коллоксилин ҳамда органик композицон материллар олиш технологиясини ўзлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3033.
Илмий раҳбар: Муродов Музаффар Муродович, техника фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Тошкент инновацион кимёвий технология илмий-тадқиқот институти» МЧЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Тошкент инновацион кимёвий технология илмий-тадқиқот институти» МЧЖ, PhD.23/30.07.2022.К/Т.150.01.
Расмий оппонентлар: Файзуллаев Нормурот Ибодуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Турдибоева Нилуфар Уктамовна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Асафетида - каврак (ferula foetida, ferula tadshikorum)”  ўсимлиги целлюлозасидан коллоксилин ҳамда органик  композицон материллар олиш инновaцион технологисини ярaтишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маҳалий хом ашё каврак ўсимлиги асосида юқори тозаликдаги целлюлоза маркаларини ажратиб олиш жараёнида турли параметрларнинг таъсирини кимёвий қайта ишлаш усули ишлаб чиқилган;
каврак ўсимлигидан олинган кимёвий қайта ишлашга яроқли целлюлоза маркаларининг айрим сифат кўрсаткичларига оқартириш реагентларини хоссалари аниқланган;
каврак ўсимлигидан ажратиб олинган турли маркалардаги целлюлозаларнинг  физик-кимёвий ҳамда механик-структуравий хоссалари аниқланган;
каврак ўсимлигидан олинган коллоксилин айрим саноат тармоқлари учун кам тоннaжли оргaник бирикмaлaр олишда асосий ёрдамчи хомашё сифатида ишлатиш имкониятлари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Маҳаллий каврак ўсимлиги целлюлозасидан коллоксилин ҳамда органик композицон материллар олиш технологиясини  ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таркибидан олинган целлюлоза асосида бурғулаш қоришмалари учун асосий реагент – стабилизатор техник КМЦ (карбоксиметилцеллюлоза) ҳамда пахта линти целлюлозаси билан Каврак целлюлозасининг композити асосида ПАЦ (полианионли целлюлоза) нинг юқори молеклуяр масага эга бир нечта маркаларини  олиш технологияси “INNOVATIVE CHEMICAL TECHNOLOGIES” МЧЖда амалиётга жорий этилган (“Гиссарнефтгаз” Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонасининг 2022 йил 13 декабрдаги 729-01/12-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хом ашёлар асосида кимёвий қайта ишлашга яроқли целлюлоза олиш имконини берган;
маҳаллийхомашё каврак таркибидан олинган целлюлоза асосида бурғулаш қоришмалари учун асосий реагент – стабилизатор техник КМЦ (карбоксиметилцеллюлоза) ҳамда пахта линти олиш усули “INNOVATIVE CHEMICAL TECHNOLOGIES” МЧЖда амалиётга жорий этилган (“Гиссарнефтгаз” Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонасининг 2022 йил 13 декабрдаги 729-01/12-сон маълумотномаси). Натижада, пахта линтидан бурғулаш эритмалари учун стабилизатор сифатида ишлатиладиган полианионли целлюлоза олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish