Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрмаматова Кумушбиби Расуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Телевидениеда муаллифлик кўрсатувлари: тузилиши, типологияси ва маҳорат масалалари», 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fil1481.
Илмий раҳбар: Каримов Амрулло Ашурович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Саидов Ҳалим Омонович, филология фанлари доктори (DSc); Ҳамдамов Юсуф Қудратович, филология фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади телевидение орқали эфирга узатиладиган муаллифлик кўрсатувларининг тузилиши, таркиби, мавзулар хилма-хиллиги, уларнинг тайёрланиш даражасини, тележурналистикада муаллифлик кўрсатуви тушунчасининг моҳияти, уларни амалда татбиқ этиш усулларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
телевидение ривожланиши тадрижида муаллифлик кўрсатувлари дастлабки намуналарининг муваффақияти дастур савияси ҳамда бошловчи-журналистнинг эфир маданияти, нутқнинг пухталигига муҳим эътибор қаратгани каби омиллар туфайли аудитория орасида кўпроқ танилгани аниқланган;
интервю-суҳбат ва ток-шоу жанрида тайёрланган муаллифлик кўрсатувларида фикр, таҳлил ва мунозара устуворлиги туфайли жамоатчилик фикрини шакллантиришда етакчи хусусиятларга эгалиги аниқланган;
кўрсатувлардаги муаллифлик “мен”и ва позицияси фуқаролик жамияти, плюрализм, эркинлик, очиқлик ва ошкоралик каби белгиларга эгалиги исботланиб, ижтимоий-сиёсий мавзудаги танқидий муаллифлик кўрсатувларига телетомошабинларда талаб юқорилиги ва давлат телеканалларида бу йўналишдаги дастурларнинг анъанавий шаклни сақлаб келаётгани аниқланган;
бошловчи-журналистларнинг нутқини ифода этишдаги қатъият, ўзига ишонч ва ажралиб турувчи имиджи муаллифлик кўрсатувларининг муваффақиятини белгилаб берувчи асосий омил эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Телевидениеда муаллифлик кўрсатувларининг тузилиши, типологияси ва маҳорат масалаларини тадқиқ этиш ҳамда унинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида:
телевидение тараққиётининг миллий ривожланиш босқичларида муаллифлик кўрсатувларининг дастлабки шакллари савияли ва томошабоплиги жиҳатидан устуворликка эгалиги, илк телеасарлар ва ҳозирги дастурлар ўртасида интеграция ҳамда трансформация натижаларига оид маълумотлардан “O‘zbekiston tarixi”телеканалининг “Televideniye 65 yoshda” кўрсатувларининг сценарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” ДМнинг 2022 йил 7-ноябрдаги 06-28-1801-сон маълумотномаси). Натижада дастур Ўзбекистонда журналистика, хусусан, телевидение тарихи, кўрсатувларнинг мазмуни ва тузилиши ҳақидаги таҳлилий маълумотлар билан бойитилган;
интервю-суҳбат ва ток-шоу жанрида тайёрланган муаллифлик кўрсатувларида фикр, таҳлил ва мунозаранинг ўрни ҳамда аҳамиятига оид хулосалардан “Madaniyat va ma’rifat” телеканалининг Ўзбекистон телевидениеси 65 йиллигига бағишлаб эфирга узатиладиган “Ҳаммаси у ҳақида” кўрсатувининг айрим сонларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Madaniyat va ma’rifat”ДМнинг 2022 йил 26-апрелдаги 01-02-03/88-сон маълумотномаси). Натижадамиллий ва хорижий журналистикада интервью-суҳбат ва ток-шоу жанрларидаги муаллифлик кўрсатувларининг жамоатчилик фикрини шакллантиришдаги ҳиссаси юзасидан билдирилган назарий ва амалий фикрлар кўрсатувнинг мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
муаллиф “мен”и ва позицияси фуқаролик жамияти, плюрализм, эркинлик, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини шакллантиришга йўналтирилган дастурлар ҳамда бу йўналишда ижобий самара берган кўрсатувлар таҳлили натижасида чиқарилган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти диссертациянинг илмий-амалий натижаларидан “O‘zbekiston 24” телеканали орқали эфирга узатиладиган “Ўзбекистон армияси”, “Yoshlar” телеканали орқали намойиш этиладиган “Vatanparvar” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 28-апрельдаги 213-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув фуқаролик жамияти, плюрализм, эркинлик, очиқлик ва ошкоралик тамойиллари билан такомиллашган;
ижтимоий-сиёсий мавзудаги танқидий муаллифлик кўрсатувларига эҳтиёж ва таклиф мутаносиблигига оид таҳлиллар натижасида олинган хулосалардан “O‘zbekiston” телеканалининг “Assalom, O‘zbekiston!” кўрсатувида унумли фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” ДМнинг 2021 йил 21 сентябрдаги
01-11-1572-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув янги тенденциялар, анъанавийлик устувор ижтимоий-сиёсий дастурларни ривожлантириш борасидаги маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish