Sayt test rejimida ishlamoqda

Aлаудинова Дилноза Рустам қизининг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон


И.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг оғзаки нутқ малакаларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped3087. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети. 
Илмий раҳбар: Бозорова Муслима Қодировна, педагогика фанлари бўйича доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Джумабайева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Норматова Нуржамол Норматовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Йетакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида оғзаки нутқни ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида оғзаки нутқни ривожлантиришнинг лингводидактик компонентлари фонетико-фонематик ешитув идрокига асосланган тил ўргатмаларини талабаларнинг луғат захирасини интенсив ривожлантиришга йўналтирилган диалогик муҳитга таъкидий талаффуз муносабатида киритиш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида оғзаки нутқни ривожлантириш модели тил малакаларини интегратив егаллаш имконини берувчи фаол лексикани лингвоадаптив муҳитда хотирага йўналтирилган визуализацияли контекстда қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларнинг оғзаки нутқини ривожлантириш технологиялари нутқий мулоқотда ахборотларни “идрок-таҳлил-истеъмол” муносабатида тезкор қайта ишлашга йўналтирилган “Cонcепт маппинг”, “Минд маппинг” каби интерфаол таълим методларини тил ўрганишда шахсий тажрибаларга таянувчи вариатив иш турлари билан оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
инглиз тилида оғзаки нутқни ривожлантиришнинг методик таъминоти дифференсиал ёндашув, вазиятбоплик каби самарали мулоқот малакаларини интенсив ривожлантиришга йўналтирилган лингвопедагогик тамойилларни компентенсиявий ўқитиш муҳитига нутқ техникасининг прогрессив даражаланишида сингдириш асосида такомиллаштирилган. 
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг оғзаки нутқини ўстиришга компетенсиявий ёндашув асосида ишлаб чиқилган методик ва амалий таклифлар асосида:
фонетико-фонематик ешитув идрокига асосланган тил ўргатмаларини талабаларнинг луғат захирасини интенсив ривожлантиришга йўналтирилган диалогик муҳитга таъкидий талаффуз муносабатида киритиш асосида такомиллаштирилган бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида оғзаки нутқни ривожлантиришнинг лингводидактик компонентлари бўйича назарий хулоса ва амалий таклифлар “Тил аспектлари амалиёти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентабрдаги 302-сонли буйруғига асосан берилган 302-0886-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида оғзаки нутқни ривожлантиришнинг лингводидактик компонентлари аниқлаштирилган;
тил малакаларини интегратив егаллаш имконини берувчи фаол лексикани лингвоадаптив муҳитда хотирага йўналтирилган визуализацияли контекстда қўллаш асосида такомиллаштирилган компетенсиявий ёндашув асосида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида оғзаки нутқни ривожлантириш модели, нутқий мулоқотда ахборотларни “идрок-таҳлил-истеъмол” муносабатида тезкор қайта ишлашга йўналтирилган “Cонcепт маппинг”, “Минд маппинг” каби интерфаол таълим методларини тил ўрганишда шахсий тажрибаларга таянувчи вариатив иш турлари билан оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган компетенсиявий ёндашув асосида талабаларнинг оғзаки нутқини ривожлантириш технологиялари бўйича таклиф ва тавсиялар Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган A1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” (2012-2014 йй) мавзусидаги амалий фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 26 августдаги 217-сон маълумотномаси). Натижада, компетенсиявий ёндашув асосида талабаларнинг оғзаки нутқини ривожлантириш технологиялари такомиллаштирилган; 
дифференсиал ёндашув, вазиятбоплик каби самарали мулоқот малакаларини интенсив ривожлантиришга йўналтирилган лингвопедагогик тамойилларни компентенсиявий ўқитиш муҳитига нутқ техникасининг прогрессив даражаланишида сингдириш асосида такомиллаштирилган инглиз тилида оғзаки нутқни ривожлантиришнинг методик таъминоти бўйича таклифлар Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган Ф3-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” (2017-2020 йй) мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 26 августдаги 217-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг инглиз тилида оғзаки нутқини ривожлантиришнинг методик таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish