Жураева Нозима Бобомурод қизининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Aстрофизик қора ўралар атрофида зарралар», 01.04.02 – Назарий физика ва 01.03.01-Aстрономия (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/FM756.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Aбдужаббаров Aҳмаджон Aдилжанович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти, DSc.03/31.03.2022.Т/FM.10.04.
Расмий оппонетлар: Шайматов Санжар Рузимуротович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим; Хугаев Aвас Васильевич, физика-математика фанлари номзоди, катта илмий ходим;
Йетакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади қора ўралар яқинидаги заррачалар динамикасини тавсифлаш учун математик моделлар ва ҳисоблаш алгоритмларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асимптотик бир жинсли ташқи магнит майдонда айланувчи non- Kerr қора ўра атрофидаги электромагнит майдон учун аниқ аналитик ечимлар олинган ва электр ва магнит майдонлар деформация параметрининг ўзгаришига сезгир эканлиги кўрсатилган;
регуляр қора ўра атрофидаги нейтрал заррачалар динамикасини қора материя мавжудлигида тасвирлаш учун математик модел ишлаб чиқилди;
деформация параметрининг мусбат қийматининг ошиши айлана орбиталари радиусининг пасайишига олиб келиши кўрсатилган. Қора ўранинг магнит майдони ва бурчак импульсининг ошиши барқарор доиравий орбиталарининг радиусини камайтириши аниқланган ва нолга тенг бўлмаган магнит ва электр зарядлари бўлган Reissner-Nordström қора ўралари яқинидаги магнитланган заррачалар динамикасини тасвирлаш учун математик модел ишлаб чиқилди;
доиравий орбиталарда магнитланган заррачаларнинг энергияси ва бурчак импульси қора ўра заряди ва ташқи магнит майдон мавжуд бўлганда камайиши кўрсатилган. Бундан ташқари, магнитланган заррачаларнинг минимал барқарор доиравий орбитасининг радиуси қора ўранинг электр заряди ортиши билан камаяди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Модернизацияланган гравитация назариясида электромагнит майдон ва зарядланган заррачалар ҳаракатининг ишлаб чиқилган математик моделлари асосида:
магнитланган заррачаларнинг ҳаракатланиш хусусияти ва магнит эффектлари хитойлик олимлар томонидан Шанхайдаги Фудан университетида (ФУ) ишлатилган (ФУ, Хитой, 2023-йил 3-феврал). Натижасида, заррачаларнинг магнит зарядининг қиймати ва бу зарралар орбиталаридаги деформацияланган фазо эффектлари ҳисоблаб чиқилган;
зарядланган заррачалар ҳаракати бўйича натижалар хорижий тадқиқотчиларнинг ишларида қўлланилган, магнитланган заррачаларнинг айланадиган қора ўра атрофидаги таъсирини тавсифлаш учун юқори импакт факторли хорижий журналларда чоп этилган 20 дан ортиқ илмий мақолаларда (The Astrophysical Journal, 2022; V.940: id 166, Web-Sc, IF-5.874; Physics of Dark Universe, 2022, V.35: id100946, Web-Sc, IF-4.92; European Physical Journal Plus, 2022; V.137: id 176, Web-Sc, IF-3.758; Astrofizika jurnali, 2022; V.925: id 158, Web-Sc, IF-5.874 ва бошқалар) фойдаланилган. Илмий натижаларнинг қўлланилиши, модернизацияланган гравитация назариялари доирасида электромагнит майдон ва магнитланган зарраларнинг компакт обектлар атрофидаги ҳаракати ҳақида маълумот олинган.