Абдимуминов Ойбек Бектемировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан муносабатлари тарихи”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В.2017.3.PhD/Tar199.
Илмий раҳбар: Рахимов Мирзохид Акрамович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.06.01.2018. Tar.56.01.
Расмий оппонентлар: Муртазаева Раҳбар Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор; Нуриддинов Эркин Зуҳриддинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1991–2017 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари тарихини ёритиб бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар билан ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий ҳамкорлиги динамикаси ёритиб берилган;
БМТни ислоҳ этиш муаммолари ва бу борада Ўзбекистоннинг ташкилотни босқичма-босқич ривожлантириш, шу жумладан, БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзолари сафини кенгайтириш, Бош котиб ваколатларини кучайтириш каби таклифлари кўрсатиб берилган;
Ўзбекистон Республикасининг БМТ билан ўзаро ҳамкорлигининг трансформация жараёнларининг ижобий жиҳатлари ҳамда амалга оширилган дастурлар ҳамда лойиҳалардаги камчиликлар ва уларни бартараф этиш масалалари асослаб берилган;
Марказий Осиё минтақаси муаммолари ҳамда бу борада Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлигининг устувор йўналишлари, минтақада барқарор тараққиёт ва тинчликни таъминлаш борасидаги масалалар очиб берилган;
Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари билан гуманитар соҳадаги, хусусан, фан, таълим, маданият ва туризм йўналишларидаги ўзаро муносабатлари ёритиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасининг БМТ билан муносабати тарихи тадқиқоти давомида олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар, хусусан БМТ билан ҳамкорлигининг асосий йўналишлари, ўзаро муносабатлари, ташкилотни ислоҳ этиш зарурияти ва муаммолари борасида Ўзбекистон Республикасининг таклифларини кўрсатиб беришга оид илмий натижалардан Германиянинг Билефельд университетида бажарилган “Минтақавий ва минтақалараро ҳамкорлик моделлари: Марказий Осиё, унинг қўшнилари ва Европа (2012-2015)” лойиҳасида фойдаланилган. (Билефельд университетининг 2017 йил 18 июлдаги маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши Ўзбекистоннинг БМТ билан Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан ҳамкорлигининг асосий жиҳатларини халқаро миқёсда кўрсатиб беришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси ва халқаро ташкилотларнинг ўзаро кўптомонлама муносабатлари, хусусан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари билан ижтимоий-сиёсий, маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорлигига оид масалалар диссертант иштирокида тайёрланган “Ўзбекистон Республикасининг энг янги тарихи” дарслигини яратишда фойдаланилган (№603-127, 24.08.2017 й). Натижаларининг жорий қилиниши Ўзбекистоннинг БМТ, ЮНЕСКО каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигининг устувор йўналишлари бўйича илмий билимларни ривожлантириш имконини берган;
мураккаб халқаро жараёнлар шароитида Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсати ва халқаро алоқалари йўлга қўйилишининг таҳлили, жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари, халқаро ташкилотлари билан икки ва кўп томонлама муносабатларнинг ўрнатилиши жараёнлари, Ўзбекистоннинг БМТга аъзо бўлиши ва унинг тарихий аҳамияти, ташкилот доирасидаги глобал ва минтақавий ташаббуслар, шу асосида мамлакат халқаро нуфузининг ошиши кабиларни тарихий фактлар асосида очиб бериш масалалари ФА-Ф8-042-рақамли “Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиш тарихи (1985–1991 йй.)” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 17 ноябрдаги ФТА-02-11/1105-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Ўзбекистон Республикасининг энг янги тарихи, жумладан, замонавий халқаро муносабатлар тизимида мамлакатнинг ташқи сиёсати, нуфузли халқаро тузилмалар, хусусан, БМТ билан кўп томонлама муносабатларининг устувор йўналишлари тарихини ўрганиш ва таҳлил қилиш имконини берган.