Sayt test rejimida ishlamoqda

Тагайев Aбдуллажон Махаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кузги жавдарнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига екиш муддатлари ва меъёрларининг таъсири (Aндижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида)”, 06.01.08-Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2020.4.PhD/Qx671.
Илмий раҳбар: Aбдурахмонов Содиқжон Обидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aндижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Aндижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/30.10.2020.Qx.126.01.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Жонибек Бозорович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Саттаров Махсуджон Aхтамович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Йетакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Aндижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги жавдар уруғларини мақбул екиш муддатлари ва меъёрлари бўйича уруғ екиш меъёрларини ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Aндижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги жавдар уруғларини октябр ойининг биринчи декадасида (1 ва 10 кунлари) гектарига 5,0 млн дона унувчан уруғ екиш юқори ва сифатли дон ҳосили олиш учун мақбул муддат ва меъёр еканлиги аниқланган; 
кузги жавдар уруғларининг юқори унувчанлиги 20-сентябр муддатида кузатилиб, 1-ноябр муддатига нисбатан 26,8-46,7 дона/м2 га юқори бўлганлиги аниқланган;
кузги жавдарнинг турли муддатларда екилганда ўсимлик бўйи, ва поялар сони ўрганилганда юқори кўрсаткичлари 20-сентябр муддатида екилганида кузатилиб, 1-ноябр муддатида екилганга нисбатан ўсимлик бўйи 6,1-7,3 см гача, умумий поялар сони 37,6-39,4 дона/м2 гача, маҳсулдор поялар сони 46,7-54,2 дона/м2 гача юқори бўлганлиги қайд етилган;
кузги жавдарнинг юқори маҳсулдорлик кўрсаткичлари 1-октябр муддатида екилган меъёрларда кузатилиб, бошқа муддатларга нисбатан 5,0 млн дона унувчан уруғ екилганида 1000 дона дон вазни -1,9 гр, дон ҳосили 10,6 с/га, сомон ҳосили 20,2 с/га, рентабеллик кўрсаткичи 54,6% бўлганлиги аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Aндижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида Кузги жавдарни мақбул екиш муддатлари ва меъёрлари ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаси асосда: 
ғаллачиликга ва чорвачиликга ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Кузги жавдар йетиштиришда мақбул екиш муддатлари ва меъёрларининг аҳамияти” номли тавсиянома чоп етилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 16 июл №7/35.04/4737 сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, фермер хўжаликларида ҳамда кластерларда жавдардан юқори ва сифатли дон ҳосили олишда кенг фойдаланиб келинмоқда. 
Aндижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлар шароитида кузги жавдарни октиябрнинг 1-2 ўн кунлигида 5 млн. дона унувчан уруғ сифатида екиш агротехнологияси Мархамат туманида фаолият олиб бораётган “Полвонтошлик Низомжон чорвалари”, фермер хўжалигининг 18,6 гектар, “Роватлик улкан чорвадор” фермер хўжалигининг 26,2 гектар, “Мирзаев Илёсжон даласи” фермер хўжалигининг 22,7 гектар, “Юунусов Мухиддин чорваси” фермер хўжалигининг 17,4 гектарга, жами туман бўйича кузги жавдар 84,9 гектарга жорий етилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 16 июл №7/35.04/4737 сон маълумотномаси). Натижада октабрнинг ИИИ-ўн кунлигида гектарига 5,0 дона унувчан уруғ ҳисобида екилиб, йетиштирилганга нисбатан гектаридан 8,9-9,5 с/га гача қўшимча дон ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 36,5-38,2 % ни ташкил етган. 
Кузги жавдар уруғларини мақбул екиш муддатлари ва меъёрлари Булоқбоши туманидаги “Еко Aгро плюс” фермер хўжалигининг 12,6 гектар, “Наби ота” фермер хўжалигининг 18,6 гектар, туман бўйича кузги жавдар жами 31,2 гектарга жорий етилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 16 июл №7/35.04/4737 сон маълумотномаси). Натижада дон ҳосили ошиб, рентабеллик даражаси ошишига еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish