Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Шухрат Юнусовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўтмас жисмлар таъсирида етказилган жароҳатларда калла гумбаз суякларининг синишини суд-тиббий баҳолаш» 14.00.24–Суд тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib975.
Илмий раҳбар: Рўзиев Шерзод Ибадуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Хасанова Мукаррама Алмаредановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Махсумхонов Қулфиддин Аъзамхонович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: калла гумбазини ҳосил қилувчи суяклар структур тузилишлари ва анатомик индивидуал хусусиятларининг таҳлили асосида ўтмас жисм таъсирида механик шикастланишларини суд-тиббий баҳолаш мезонларини янада такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суд-тиббиёти амалиётида мурдадаги мавжуд макроскопик ва суд-тиббий криминалистик ўзгаришлар асосида калла гумбази суякларининг зичлиги ва регионар тақсимотининг ўзига хослиги асосланган;
мурдаларда турли даражадаги ўтмас жисм таъсирида калла гумбази суякларини синиш механизмлари ва уларнинг суд-тиббий аҳамияти исботланган;
калла гумбази суяклари синишларда суяк тўқималарининг патологик ўзгаришлари морфометрик таҳлиллари ишлаб чиқилган ва суд-тиббиёти амалиёти учун муҳимлиги асосланган;
мурдаларда бош мияга қон қуйилишлари натижасида юзга келган ўлимда етакчи омил  калла гумбази суякларини синиш эканлигини баҳолашга қаратилган суд-тиббий баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўтмас жисмлар таъсирида етказилган жароҳатларда калла гумбази суякларининг синишини суд-тиббий баҳолаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўтмас жисмлар таъсирида етказилган жароҳатларда калла гумбази суякларининг синишини суд-тиббий баҳолаш тартибини яхшилаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўтмас жисм таъсирида калла гумбази суяклари синишларини суд-тиббий жиҳатлари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 февралдаги 8н-з/72-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ўтмас жисмлар таъсирида организмда юзага келган жароҳатлар оқибатида калла гумбази суякларининг синиши натижасида юзага келган ўлимнинг асосий мезони эканлигини суд-тиббий эскпертиза қилиш тартибини самарали амалга ошириш имконини берган;
турли даражадаги ўтмас жисмлар таъсирида калла гумбази суякларини синиши оқибатида ўлим ҳолатларини суд-тиббий баҳолаш мезонлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика суд тиббий экспертиза илмий амалий марказининг Тошкент ва Сурхондарё вилоят филиаллари суд тиббий экспертиза амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 1 мартдаги 08-05585–сон маълумотномаси). Натижада турли даражадаги ўтмас жисм таъсирида калла гумбази суякларини синишларини эксперт баҳолаш ва унинг ўлимдан кейинги ташхисотида фойдаланиш учун ишлаб чиқилган механизм, таклиф этилаётган комплекс текширувнинг эксперт хулосаларини илмий асослаш ҳамда иқтисодий харажатларини камайтириш ва суд-тиббий тадқиқотлар сифатини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish