Sayt test rejimida ishlamoqda

Туйев Фазлиддин Еркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро вилоятининг Ўзбекистон ташқи алоқаларидаги иштироки (1991-2021 йй.)”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3.ПҳД/Тар1199.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, ПҳД.03/27.02.2020.Тар.72.07.
Илмий раҳбар: Хаитов Шадмон Aҳмадович, тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Ишкуватов Валиқул Турдиевич, тарих фанлари доктори, профессор; Темиров Фаррух Умидович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида белгиланган тарихий-хронологик чегарада Бухоро вилоятининг Ўзбекистоннинг ташқи алоқалардаги ўрнини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақилликнинг дастлабки йилларида Бухоро вилоятида саноат маҳсулотларини йетказиб беришдаги узилишлар натижасида саноат соҳаси мураккаб даврни бошдан кечирганлиги, ҳудудда қўшма корхоналар ташкил етилиб, уларнинг замонавий ускуналар билан жиҳозланиши орқали республика ялпи миллий маҳсулотида вилоят саноатининг улуши ортиши, бу йўналишда республикада йетакчи ўринга чиққанлиги далилланган;
Бухоро вилоятида аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиб бериш, шаҳар ва қишлоқ аҳолисига тоза ичимлик суви, табиий газ, муқобил енергия, муносиб сервис хизматлар кўрсатишни таъминлаш, маиший хизмат объйектларини реконструксия қилиш ва модернизациялаштиришда хорижий давлатлар билан ҳамкорлик алоқалари олиб боришнинг самарали тизими йўлга қўйилганлиги аниқланган;
Бухоро вилоятининг ташқи иқтисодий алоқаларида чўлвоҳа ва чўлдашт иқлимига мос шифобахш доривор ўсимликлардан систанхе, каврак, исириқ, ёвшон кабиларни кенг майдонларда йетиштириб чет елларда валюта ҳисобида сотиш ҳамда йўрға тувалоқ ёввойи паррандасимон қушнинг истеъмол ва моддий манфаатдорлигидан фойдаланиш имкониятлари мавжудлиги аниқланган;
Ўзбекистон халқаро маданий алоқаларида ўзига хос бўлган ва Бухорода доимий ташкил қилиб келинаётган Ипак ва зираворлар фестивали, Бухороча зардўзлик санъати халқаро кўргазмаси, миллий мусиқа санъатининг Шашмақом, Бухорча, Мавригихонлик турлари, шунингдек, Бухоро шаҳар куни, Бухоро шаҳри билан биродарлашган хорижий шаҳарларнинг маданият кунлари ташқи алоқаларнинг кенгайишида янги йўналишлар билан бойишида хизмат қилаётганлиги асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991-2021-йиллар давомида Бухоро вилоятининг Ўзбекистоннинг ташқи алоқаларидаги иштирокини тадқиқ етиш натижасида олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
мустақилликнинг дастлабки йилларида Бухоро вилоятида саноат маҳсулотларини йетказиб беришдаги узилишлар натижасида саноат соҳаси мураккаб даврни бошдан кечирганлиги, ҳудудда қўшма корхоналар ташкил етилиб, уларнинг замонавий ускуналар билан жиҳозланиши орқали мамлакат ялпи миллий маҳсулотида вилоят саноатининг улуши ортиши, бу йўналишда Республикада йетакчи ўринга чиққанлигига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тўғрисида Низомнинг 3-боб 1-банди “Вазирликнинг вазифалари ва функсиялари”да белгиланган ишларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022-йил 19-октябрдаги 01/00-03/19-9452-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги тизимини ривожлантириш консепсиясини амалга оширишда, ижтимоий-иқтисодий, қишлоқ ва саноат хўжалиги, ташқи алоқалар орқали чет ел инвестицияларининг жалб қилишда, янги ташкил қилинадиган саноат корхоналари, чет ел инвестициялардан ташкил қилинадиган қўшма корхоналар ва қишлоқ хўжалиги кластерларини замонавий усулларда ташкил етилган имконини берган;
Бухоро вилоятида аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиб бериш, ижтимоий соҳасини яхшилаш, маиший хизмат объектларини реконструксия қилиш ва модернизациялаштиришда хорижий давлатлар билан ҳамкорлик алоқалари олиб боришнинг самарали тизими йўлга қўйилганлиги ҳамда вилоятнинг ташқи иқтисодий алоқаларида чўлвоҳа ва чўлдашт иқлимига мос шифобахш доривор ўсимликлардан систанхе, каврак, исириқ, ёвшон кабиларни кенг майдонларда йетиштириб чет елларда валюта ҳисобида сотиш ҳамда йўрға тувалоқ ёввойи паррандасимон қушнинг истеъмол ва моддий манфаатдорлигидан фойдаланиш имкониятларига оид назарий хулосалар ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг “Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш, хорижий туристлар оқимини кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирлар” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 5-октябрдаги 04-18/5470-сон маълумотномаси). Натижада, “Мўъжизалар карвони”, “Палов сайли”, “Модалар намойиши”, шунингдек, мустақиллик йилларида Бухоро вилояти ташқи алоқаларининг тарихий имконияти кенгайиши ва янги босқичи, Бухоро вилоятида ижтимоий соҳа ривожи ҳамда бу соҳадаги халқаро ҳамкорлик алоқалари вилоят иқтисодий тараққиётида хорижий инвестицияларнинг ўрни, Бухоро вилояти туризм имкониятларининг кенгайиши ва истиқболлари тўғрисида таҳлилий маълумотлар ёритиб берилган ҳамда “Йўл хариталари”ни такомиллаштиришга хизмат қилган; 
Ўзбекистон халқаро маданий алоқаларида ўзига хос бўлган ва Бухорода доимий ташкил қилиб келинаётган Ипак ва зираворлар фестивали, Бухоро зардўзлик санъати халқаро кўргазмаси, миллий мусиқа санъатининг Шашмақом, Бухорча, Мавригихонлик турлари, шунингдек, Бухоро шаҳар куни, Бухоро шаҳри билан биродарлашган хорижий шаҳарларнинг маданият кунлари ташқи алоқаларнинг кенгайишида янги йўналишлар билан бойишида хизмат қилаётганлигига оид назарий умумлашмалар ва таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг халқаро маданий алоқаларни йўлга қўйиш фаолиятида, фестиваллар, халқаро кўргазмалар, биродарлашган хорижий шаҳар ва вилоятларнинг маданият кунларини ташкил етиш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022-йил 19-октябрдаги 04-12-04-4401-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи мустақиллик бўлими експозициясини янги материаллар билан тўлдиришда ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish