Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўрайева Нафиса Олимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муқаддас қадамжолар Бухоро шаҳри тарихий топографиясининг муҳим таркибий қисми”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2018.4.ПҳД/Тар394.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, ПҳД.03/27.02.2020.Тар.72.07.
Илмий раҳбар: Тўрайев Ҳалим Ҳожийевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Мўминова Гавҳар Есановна, тарих фанлари доктори, профессор; Бобир Бомурадович Aминов, тарих фанлари доктори (ДСc),доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади муқаддас қадамжолар - Бухоро шаҳри тарихий топографиясининг муҳим таркибий қисми, шаҳарсозликка таъсири ва шаҳарнинг шаклланишидаги ўрни, жойлашув ҳудудлари масалаларини очиб беришдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро шаҳрида мудофаа девори қуриш жараёнида муқаддас қадамжолар инобатга олинганлиги, уларга дахл қилмаслик чоралари кўрилганлиги, улар шаҳар ҳудудининг кенгайишига, ёхуд уни муайян территориал ҳажмда сақлаб қолинишига таъсир кўрсатганлиги исботланган;
дастлабки мозорлар Бухоро шаҳри тарихий қиёфасида иштирок етган муҳим топографик объект ҳисобланиб, асрлар давомида аҳоли яшаш манзилларига яқин мозорлар кенгая бориб, шаҳарнинг еволюцион шаклланишига ўз таъсирини кўрсатганлиги асосланган;
Бухоронинг исломгача бўлган муқаддас қадамжолари тарихий топографиясини аниқлаш, Бухоро шаҳри гузарлари шаклланиш жараёни ва тарихи, демографияси, диний еътиқод, қурилиш, хўжалик юритиш ва шаҳарсозлик анъаналари ҳақидаги маълумотларни ойдинлаштириш тарихий топографияга таъсир етувчи муҳим омиллар еканлиги далилланган;
ВИИИ-ХХ асрлар Бухоро шаҳри мозорлари тарихий топографик харитасини яратиш орқали тарихий ва етнографик манбалар асосида рамзий қадамжолар, шунингдек, тарихий шахслар дафн етилган зиёратгоҳларнинг жойлашган ўрни аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муқаддас қадамжолар-Бухоро шаҳри тарихий топографиясининг муҳим таркибий қисми мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Бухоро шаҳрида мудофаа девори қуриш жараёнида муқаддас қадамжолар инобатга олинганлиги, уларга дахл қилмаслик чоралари кўрилганлиги, улар шаҳар ҳудудининг кенгайишига, ёхуд уни муайян территориал ҳажмда сақлаб қолинишига таъсир кўрсатганлиги ҳақидаги маълумотлардан Бухоро давлат музей қўриқхонасининг Тасвирий санъат музейи бўлими томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 19 апрелдаги 01-01/1022-сон маълумотномаси). Натижада мазкур маълумотларнинг музей експозицияларида намойиш етилиши ташриф буюрган меҳмонларнинг Бухоро муқаддас қадамжолар топографияси тўғрисида янги маълумотларга ега бўлишларига имконият яратган.
дастлабки мозорлар Бухоро шаҳри тарихий қиёфасида иштирок етган муҳим топографик объект ҳисобланиб, асрлар давомида аҳоли яшаш манзилларига яқин мозорлар кенгая бориб, шаҳарнинг еволюцион шаклланишига ўз таъсирини кўрсатганлигига доир маълумотлардан “Ижтимоий шериклик доирасида қабристонлар, муқаддас қадамжоларни ободонлаштириш, маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш устидан жамоатчилик назоратини такомиллаштириш” номли Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш гранти доирасида амалга оширилган тарғибот материаллари (рисола, мақолалар тўплами)ни тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро мероси илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил 3 мартдаги 5-сон маълумотномаси). Натижада олинган илмий-назарий натижалар муқаддас қадамжоларнинг тарихий-топографик ўрнини аниқлаш, унинг тарихий қиёфасини тиклаш, шунингдек, Бухоро шаҳри топографиясига доир билимларнинг бойишига хизмат қилган;
Бухоронинг исломгача бўлган муқаддас қадамжолари тарихий топографиясини ўрганиш ва аниқлаш, Бухоро шаҳри гузарлари шаклланиш жараёни ва тарихи, демографияси, диний еътиқод, қурилиш, хўжалик юритиш ва шаҳарсозлик анъаналари ҳақидаги маълумотларни ойдинлаштириш тарихий топографияга таъсир етувчи муҳим омиллар еканлиги ҳамда ВИИИ-ХХ асрлар Бухоро шаҳри мозорлари тарихий топографик харитасини яратиш орқали тарихий ва етнографик манбалар асосида рамзий қадамжолар, шунингдек, тарихий шахслар дафн етилган зиёратгоҳларнинг жойлашган ўрнига доир маълумотлардан Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг “Aсрларнинг асраганлари”, “Мозий бисотидан”, “Бухоро-Шарқ гавҳари” теледастурларида ефирга узатилган кўрсатувлар, шунингдек, “Мулоқот ва мунозара”, “Қадриятлар қадим бешиги” радиоешиттиришлари ҳамда ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 25 февралдаги 1/48-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар ва радиоешиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни янги маълумотлар бериши билан бирга, ёшларимиз онгига миллий ғурур, миллий ифтихор ва Ватанга садоқат туйғуларини сингдиришга манбавий асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish