Sayt test rejimida ishlamoqda

Тураханов Aкром Aбдуллахакимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Aкмеологик ёндашув асосида чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг жисмоний-тактик кўникмаларини ривожлантириш усуллари”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.ПҳД/Пед3656.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Шермуҳаммадов Баходиржон Шермуҳаммадович, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, ПҳД.03/30.11.2021.Пед.05.07. 
Расмий оппонентлар: Ханкелдийев Шер Хакимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мамуров Баходир Бахшуллайевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади акмеологик ёндашув асосида чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида жисмоний-тактик тайёргарлик кўникмаларини ривожлантириш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида жисмоний-тактик фаолиятга доир сифатларининг ахлоқий, психологик ва педагогик моҳиятига доир консептуал қарашлар асосида жанговар-тактик кўникмаларни ривожлантирувчи (рационал, прагматик), йемирувчи (девиантлик, маргиналлашув, космополитик) омиллар асосланган;
чақириққача ҳарбий таълим тизими учун «жисмоний-тактик фаол талаба» феномени ҳамда ахлоқий идеални шакллантиришнинг педагогик, етнопедагогик ва аксиологик хусусиятлари тизимли-функсионал тамойилга кўра очиб берилган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида жисмоний-тактик тайёргарлик ва жанговарлик кўникмаларини ривожлантириш тизимининг интеграллашган методик тизими, репродуктив, ижодий-изланишли ва новаторлик босқичлари мазмуни самарадорлигини баҳолашнинг прогностик ва квалиметрик методикаси асосланган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида жисмоний-тактик кўникмаларни ривожлантиришда жисмоний-тактик тайёргарликнинг емоционаллик, фаолиятлилик, интеллектуаллик мезонлари ва даражалари ҳамда уни ривожлантиришнинг ишонтириш, намунавийлик, мақсадлилик, рағбатлантириш методларининг илмий-амалий асослари такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Aкмеологик ёндашув асосида чақириққача ҳарбий таълим талабаларида жисмоний-тактик кўникмаларни ривожлантириш тизими бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида жисмоний-тактик фаолиятга доир сифатларининг ахлоқий, психологик ва педагогик моҳиятига доир консептуал қарашлар асосида жанговар-тактик кўникмаларни ривожлантирувчи (рационал, прагматик) ва аксинча уни йемирувчи (девиантлик, маргиналлашув, космополитик) омил ва ёндашувларга оид тавсиялардан 
ОТ-Ф1-049-рақамли “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусидаги грант лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 2-апрелдаги 02-07-905/04-сон далолатномаси). Натижада чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида жисмоний-тактик тайёргарлик кўникмаларини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи ижтимоий-сиёсий ва психологик-педагогик омилларни ўзаро алоқадорлигини аниқлаш имкони оширилган;
акмеологик ёндашув асосида чақириққача ҳарбий таълим тизими учун «жисмоний-тактик фаол талаба» феномени ҳамда ахлоқий идеални шакллантиришнинг педагогик, етнопедагогик ва аксиологик хусусиятлари тизимли-функсионал тамойил асосида очиб берилган маълумотлар “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил етиш ва унинг методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 1-мартдаги 110-сонли буйруғига асосан нашрга тавсия етилган). Натижада акмеологик ёндашув асосида чақириққача ҳарбий таълимйўналиши талабаларида жисмоний-тактик тайёргарлик кўникмаларини ривожлантиришнинг назарий асосларини очиб беришга шароит яратилган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида жисмоний-тактик тайёргарлик ва жанговарлик кўникмаларини ривожлантириш тизимининг интеграллашган методик тизими, репродуктив, ижодий-изланишли ва новаторлик босқичлари мазмуни, самарадорлигини баҳолашнинг прогностик ва квалиметрик методикаси бўйича тавсиялар асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 23-февралдаги 140-сонли “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорининг “Ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг босқичлари ва йўналишлари” номли 5-боби мазмунидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 1-мартдаги 110-сонли буйруғига асосан нашрга тавсия етилган “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил етиш ва унинг методикаси (Ўқ отиш ва унинг услубиёти)” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудафаа вазирлиги Шарқий ҳарбий округининг 2022-йил 13-апрелдаги 1/688-сонли маълумотномаси). Натижада чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида жисмоний-тактик тайёргарлик кўникмаларини ривожлантиришга оид махсус таълим технологиясини акмеологик ёндашув асосида ривожлантириш методикасини асослашга еришилган;
чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида жисмоний-тактик кўникмаларни ривожлантиришда жисмоний-тактик тайёргарликнинг емоционаллик, фаолиятлилик, интеллектуаллик мезонлари ва даражалари ҳамда уни ривожлантиришнинг ишонтириш, намунавийлик, мақсадлилик, рағбатлантириш методларининг илмий-амалий асосларини такомиллаштиришга оид тавсиялардан “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил етиш ва унинг методикаси (Ўқ отиш ва унинг услубиёти)” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 1-мартдаги 110-сонли буйруғига асосан нашрга тавсия етилган). Натижада, чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида жисмоний-тактик тайёргарлик кўникмаларини ривожлантиришнинг интеграллашган методик тизимини такомиллаштиришга имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish