Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматова Фотима Ўткировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёш спортчиларнинг нафас ва юрак-қон томир системаси функционал ҳолати ва жисмоний ривожланишининг хусусиятлари», 14.00.09-Педиатрия ва 14.00.38-Спорт тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib1026.
Илмий раҳбарлар: Ахмедова Дилором Илхамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Усманходжаева Адибахон Амирсаидовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Рустамов Мардонқул Рустамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Махмудов Дилшод Эргашбекович. тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент Педиатрия Тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади  ёш спортчиларнинг кардио-респиратор системаси жисмоний параметрлари ва функционал имкониятларини машғулот жараёнини назорат қилиш ва коррекциялаш шарти сифатида баҳолашнинг коплекс дастурини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган сузувчи ва бадий гимнастларнинг кардио-респиратор тизимининг функционал ҳолатини комплекс диагностика қилиш дастурининг самарадорлиги исботланган;
ёш спортчиларнинг юрак қон-томир ва нафас олиш тизимлари жисмоний тарбия билан шуғулланувчи ўқувчилардан фарқли ўлароқ, жисмоний юкламага анча чидамли бўлиши, физиометрик ва ЭКГ маълумотларига кўра, уларнинг мослашиш ва тизимлардаги функционал ҳолатининг тикланиш жараёнлари ўз-ўзидан кечмаслиги аниқланган;
жисмоний ва функционал захиралар параметрларини комплекс бахолаш орқали 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларнинг ёши ва спорт турига бевосита боғлиқлигига кўра жисмоний юкламаларниниг танланилиши асосланган;
илк бор саломатлик, фаоллик ва кайфият (СФК) сўровномасидан фойдаланган ҳолда, барча кўрсаткичлар, яъни фаровонлик, фаоллик ва кайфият қулай кўрсаткичларга мос келиши, бадиий гимнастика билан шуғулланадиган қизларда эса барча кўрсаткичлар ижобийлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Ёш спортчиларнинг нафас ва юрак қон-томир системаси фукционал холати ва  жисмоний ривожланишининг хусусиятларини бахолаш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ёш спортчиларнинг юрак қон-томир ва нафас олиш тизимлари, хамда психо-эмоционал холати бахолаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган "Бадиий гимнастика ва сузиш билан шуғулланадиган болаларда юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларининг функционал ҳолатини комплекс баҳолаш дастури" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 ноябрдаги 8н-р/1079-сонли маълумотномаси).  Мазкур услубий тавсиянома бадиий гимнастика ва сузишнинг болалар жисмоний ривожланишига таъсирини кузатиш ва баҳолаш бўйича комплекс дастурни жорий этиш имконини берган.
ёш спортчиларнинг жисмоний ривожланиш хусусиятларини ҳамда нафас олиш ва юрак- қон томир тизимларининг функционал ҳолатини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари амалиётга, жумладан, Олмазор, Сергили ва Чилонзор туманлари болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва Тошкент шаҳридаги ўсмирлар диспансери амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 25 январдаги 8 н-з/24-сонли маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши сузиш билан шуғулланувчи ўғил болалар, бадиий гимнастика ва сузиш билан шуғулланувчи қизларнинг жисмоний ривожланиши ва функционал ҳолатини баҳолаш самарадорлигининг ошишига олиб келди, бу эса машғулотлар жараёнини оптималлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish