Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаджанова Умида Баҳодировнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саёд ва Ҳамро» достонининг туркий версия ва вариантлари», 10.00.08–Фольклоршунослик (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1. PhD/Fil 94

Илмий раҳбар:Рўзимбоев Сафарбой, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбек тили, адабиёт ва фольклори институти, DSc.27.06.2017.Fil.46.01.

Расмий оппонентлар:Эшонқулов Жаббор Солиевич, филология фанлари доктори; Худойқулова Латифа Авазовна, филология фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот:Тошкент давлат санъат ва маданият институти.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга  молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм достончилик анъанасида муҳим ўрин тутган«Саёд ва Ҳамро» достонининг турли версия ва вариантлари, оғзаки, тошбосма ва нашрларини  қиёсий тадқиқ этиш, мазкур вариант ва версияларнинг ўзига хос ва фарқли хусусиятларини аниқлаш, достон сюжет тизимида образлар ўрнини таҳлил этиш,  бир достон мисолида халқ оғзаки ижод намуналарининг юзага келиш ва тараққий этиш, жонли ижро жараёнида яшаш қонуниятларини очишдан иборатдир.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

«Саёд ва Ҳамро» достонининг икки нафар оғзаки ва бир нусха тошбосма вариантларини қиёсий ўрганиш асосида достоннинг мукаммал варианти аниқланган;

достоннинг ўзбекча вариантлари ва қорақалпоқ ҳамда туркман версиялари қиёсланиб, сюжетдаги умумийлик, образлар тизимидаги яқинлик ва миллий алоҳидаликлар ёритиб берилган;

достоннинг илк маротаба озарбайжон ва турк версиялари билан сюжет тизими, композиция, етакчи образлар кесимида ўзаро солиштирилиб, асарнинг генетик ва тарихий асосларига, талқинларига аниқлик киритилган, озарбайжон ва турк версияларининг Ўрта Осиё версияларидан кескин фарқ қилишига асос бўлган омиллар ва тарихий шароитлар аниқланган;

вариантлараро чоғиштириш асосида эпик ижодга хос анъаналар, бадииятига тегишли қонуниятларнинг муштараклик ва хусусийлик жиҳатлари ёритилган;

ёзма ва оғзаки вариантлар қиёси асосида достондаги образлар ва етакчи мотивлар эволюциясига аниқликлар киритилган, фольклорда версия ва вариантлилик масаласи бир достон версия ва вариантлари мисолида алоҳида кўрсатиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбек халқ достонларининг, жумладан, «Саёд ва Ҳамро» достонининг туркий версия ва вариантларини (ўзбек, турк, туркман, қорақалпоқ, озарбайжон) тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги «2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 222-сон қарори ижроси бўйича Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида нашр этилаётган «Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» 100 жилдлигида фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2018 йил 15 февралдаги 311255-416-сон маълумотномаси). Натижада, “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» 100-жилдлигига киритилган «Саёд ва Ҳамро» достонининг туркий версия ва вариантларининг шаклланиш тарихи ва бадиий эволюцияси назарий манба сифатида хизмат қилган;

«Қорақалпоқ фольклори» 100-жилдлигининг 27–42-жилдларига киритилган «Саятхан - Ҳамра» (Жуман бахши Туреев); «Юсуп Ахмет» (Абдурейим Турениязов); «Шийрин-Шекер» (Қурбанбай жиров Тажибаев); «Бозаман» (Қурбанбай жиров Тажибаев) достонларини нашрга тайёрлашда матний таҳлил қилиш ва достонларнинг версия ва вариантларини ойдинлаштиришга доир назарий умумлашмалардан фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2018 йил 15 февралдаги 311255-416-сон маълумотномаси). Натижада, «Саятхан - Ҳамра»; «Юсуп Ахмет»; «Шийрин-Шекер»; «Бозаман»  достонларининг версия вариантларини нашрга тайёрлашда асос бўлиб хизмат қилган;

Халқ достонлари, хусусан, «Саёд ва Ҳамро» достонининг туркий версия ва вариантларига оид фактик материаллар ва таҳлилий хулосалардан ФI-ХТ-0-19919 «Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётидаги ўрни» фундаментал илмий лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 15 февралдаги 89-03-715-сон маълумотномаси). Мазкур натижалар ўзбек халқи бадиий тафаккури такомилида муҳим ўрин тутган достон жанри ҳамда унинг версия ва вариантларининг қиёсий текстологик тадқиқот қонуниятларини ойдинлаштиришга асос бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish