Sayt test rejimida ishlamoqda

Нортожийев Aброр Мухамадалийевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Физикани архитектура ва қурилиш фанлари интеграцияси асосида ўқитишда талабаларнинг касбий компетенсиясини шакллантириш методикаси”, 
13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.ПҳД/Пед2570.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
Илмий раҳбар: Бегматова Дилфуза Aбдуллажоновна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.03. 
Расмий оппонентлар: Турсунов Икромжон Гуламжонович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Журайев Хусниддин Олтинбойевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим муассасаларида физикани архитектура ва қурилиш фанлари интеграцияси асосида ўқитишда талабаларнинг касбий компетенсиясини шакллантириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника олий таълим муассасаларида архитектура ва қурилиш соҳалари бўйича физика фанининг мазмуни (касбий йўналганлик, интеграцион ёндашувни синхронлашуви) ўқув фаолиятига компетенсиявий ёндашувга кўра аниқлаштирилган;
техника олий таълим муассасаларида архитектура ва қурилиш соҳалари бўйича мутахассислар тайёрлашда талабалар компетенсиялари (касбий, креатив, технологик, конструкторлик)ни ривожлантириш дидактик тамойилларга (кўргазмалилик, функсионаллик, илмийлик, тизимлилик) устиворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
физика фанининг мазмуни мутахассисларнинг касбий билимлари узвийлигини таъминлаш (фанлараро, мавзулараро, тушунчалараро) орқали шакллантиришга қаратилган технологиялар (интеграцион, лойиҳалаш)га кўра такомиллаштирилган;
талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган амалий масалаларнинг ахборот-дидактик таъминоти касбий фаолиятга фанлараро лойиҳалаштириш методикасини мослаштириш механизмларини киритиш орқали такомиллаштирилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Физикани архитектура ва қурилиш фанлари интеграцияси асосида ўқитишда талабаларнинг касбий компетенсиясини шакллантириш методикаси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
техника олий таълим муассасаларида архитектура ва қурилиш соҳалари бўйича физика фанининг мазмуни (касбий йўналганлик, интеграцион ёндашувни синхронлашуви) ўқув фаолиятига компетенсиявий ёндашув орқали аниқлаштиришга оид таклифлари “Қурилишда физика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғи, 166-459 рақамли гувоҳномаси ҳамда Ўзбекистон миллий университетининг 2022 йил 30 августдаги 01/10-11-4952-сон маълумотномаси). Натижада, архитектура ва қурилиш соҳаси бўйича мутахассислар тайёрлашда физика фанининг ўқитиш самарадорлигини оширишга еришилган;
техника олий таълим муассасаларида архитектура ва қурилиш соҳалари бўйича мутахассислар тайёрлашда талабалар компетенсиялари (касбий, креатив, технологик, конструкторлик)ни ривожлантириш дидактик тамойилларга (кўргазмалилик, функсионаллик, илмийлик, тизимлилик) устиворлик бериш орқали такомиллаштиришга оид амалий таклиф ва тавсиялардан Тошкент архитектура қурилиш университетида бажарилган ОТ-Ф4-75 рақамли “Кучли зилзила жараёнида грунт мустаҳкамлиги ўзгаришини назарда тутган ҳолда иншоот заминидаги лесс грунтларни юк кўтариш қобилиятини аниқлаш усулини ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент архитектура қурилиш университетининг 2022 йил 7 июндаги 4/1035-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг касбий, креатив, технологик, конструкторлик компетенсияларини ривожлантиришга еришилган;
физика фанининг мазмуни мутахассисларнинг касбий билимларини узвийликни таъминлаш (фанлараро, мавзулараро, тушунчалараро) орқали шакллантиришга қаратилган технологиялар, талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган амалий масалаларнинг ахборот-дидактик таъминоти касбий фаолиятга фанлараро лойиҳалаштириш методикасини мослаштириш механизмлари орқали такомиллаштиришга оид тавсиялари асосида “Лазер физикаси ва техникаси” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи, 500-667 рақамли гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятини ривожлантиришга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish