Sayt test rejimida ishlamoqda

Aлимардонова Моҳичеҳра Баҳромовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача ва бошланғич таълим узвийлигида ўқувчилар когнитив кўникмаларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.ПҳД/Пед2571.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Шодийев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, ПҳД.03/04.06.2020.Пед.70.02.
Расмий оппонентлар: Уразова Марина Батировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ёзийева Умида Лутфуллайевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД).
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ва бошланғич таълим узвийлигида ўқувчилар когнитив кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахс когнитив ривожланиш стратегияси, когнитив ривожлантириш муаммолари ва йечимлари, хусусиятлари, интегратив таълимни амалга ошириш босқичлари фалсафий, психологик, педагогик манбаларнинг назарий-методик жиҳатига кўра очиб берилган;
мактабгача ва бошланғич таълим узвийлигида мактабга тайёрлов машғулотлари болалар когнитив кўникмаларини ривожлантириш моделининг мазмунли ва процессуал блоклари персептив кўникмалар, интеллектуал кўникмалар ва мнемоник кўникмаларни дискрет ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
болаларни когнитив ривожлантириш ва мактабга тайёрлашга қаратилган машғулотлар ташкил етилишини таъминловчи персептив, интеллектуал ва мнемоник кўникмаларни ривожлантирувчи таълимий ўйинлар асосида такомиллаштирилган методиканинг самарадорлик кўрсаткичлари когнитив, фаолиятли ва ҳиссий-сезгили мезонларига кўра аниқлаштирилган;
еволюцион хусусиятга ега бўлган шахснинг когнитив ривожланиш феномени яқин ривожланиш ҳудудлари тушунчаси, ички нутқни ўстириш ғояларига кўра такомиллаштирилган.

ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ва бошланғич таълим узвийлигида ўқувчилар когнитив кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
еволюцион хусусиятга ега бўлган шахснинг когнитив ривожланиш феномени яқин ривожланиш ҳудудлари тушунчаси, ўқув жараёнини ташкил етиш, ички нутқни такомиллаштириш ғоялари орқали такомиллаштирилганлигига доир назарий маълумотлардан қорақалпоқ тили таълимини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг Ф3-2016-09081165532 рақамли “Қарақолпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” (2017-2020й.й) мавзусидаги лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 6 декабрдаги 361-сон маълумотномаси). Натижада шахс когнитив ривожланиш тушунчаси мазмуни назарий жиҳатдан бойитилишига еришилган;
мактабгача ва бошланғич таълим узвийлигида мактабга тайёрлов машғулотлари болалар когнитив кўникмаларини ривожлантириш моделининг мазмунли ва процессуал блоклари персептив кўникмалар, интеллектуал кўникмалар ва мнемоник кўникмаларни дискрет ривожлантириш асосида такомиллаштирилгангига оид тажрибалар “Математик тасаввурларни шакллантириш назарияси ва технологиялари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи билан тасдиқланган, Гувоҳнома №237-235). Натижада мактабга тайёрлов гуруҳларидаги машғулотларда педагоглар ва ўқувчиларнинг тайёргарлик даражалари оширилган;
шахс когнитив ривожланиш стратегияси, когнитив ривожлантириш муаммолари ва йечимлари, хусусиятлари, интегратив таълимни амалга ошириш босқичлари фалсафий, психологик, педагогик манбаларнинг назарий-методик таҳлили асосида очиб берилганлиги ҳамда болаларни когнитив ривожлантириш ва мактабга тайёрлашга қаратилган машғулотлар ташкил етилишини таъминловчи персептив, интеллектуал ва мнемоник кўникмаларни ривожлантирувчи таълимий ўйинлар асосида такомиллаштирилган методиканинг самарадорлик кўрсаткичлари когнитив, фаолиятли ва ҳиссий-сезгили мезонлар асосида аниқлаштирилганлигига оид таклифлар ёш авлодни умминсоний ва миллий қадриятлар асосида тарбиялашга йўналтирилган ИТД–1.A–1–173 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялаш муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳаси мазмунига сингдирилган (Қарши давлат университетининг 2022 йил 1 декабрдаги 04/96-сон маълумотномаси). Натижада мактабга тайёрлов гуруҳларида ўқувчиларни когнитив ривожлантиришда миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлигини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish