Sayt test rejimida ishlamoqda

Кудратова Aзиза Исматиллайевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўқувчиларда функсионал саводхонликни шакллантиришда ўқитувчиларнинг топшириқ тузиш кўникмаларини такомиллаштириш (математик саводхонлик мисолида)», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped1194.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
Илмий раҳбар: Хасанова Кибриё Хасановна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонетлар: Тайланова Шохида Зайнийевна, педагогика фанлари доктори, досент; Бердийева Ойгул Бекмуратовна, педагогика фанлари номзоди, досент.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларида математика соҳасидаги функсионал саводхонликни шакллантиришда ўқитувчиларнинг топшириқ тузиш кўникмаларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда функсионал саводхонликни шакллантиришда умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг касбий компетентлилигини такомиллаштириш мезонлари дидактик жараёнининг мотивацион-когнитив стратегиясига кўра англанганлик, даҳлдорлик, мақсадлилик, қатъиятлилик, инновацияларга очиқлилик кўрсаткичларига боғлиқликда аниқлаштирилган; 
ўқувчиларда функсионал саводхонликни шакллантириш мазмуни таълимнинг дидактоген омилларига кўра мақсадларини аниқлаштириш, ўқитишнинг яхлитлигини таъминлаш, мантиқий кетма-кетлик, прогматик таҳлиллар, ўқувчиларда ақлий фаолият турларини ривожлантириш технологиясининг коррелятив босқичларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
ўқитувчиларда топшириқларни тузиш кўникмаларини такомиллаштириш модели функсионал саводхонлик мазмунига тизимли-тузилмали ёндашув асосида математик саводхонликга оид топшириқларини ишлаб чиқишда мотивасион компонент ва таълим натижаларини ифодаловчи халқаро баҳолаш дастурларига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
математик саводхонлик йўналишида ишлаб чиқилган топшириқларни таълимда қўллашнинг самарадорлик кўрсаткичлари ўқувчиларнинг ахборотлар билан ишлаш, танқидий ёндашиш, ҳамкорликда фаолият олиб бориш кўникмаларининг ривожланиш уйғунлигини ифодалаш асосида аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларда функсионал саводхонликни шакллантиришда ўқитувчиларнинг топшириқ тузиш кўникмаларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот иши натижалари асосида:
ўқувчиларда функсионал саводхонликни шакллантиришда умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг касбий компетентлилигини такомиллаштириш мезонлари дидактик жараёнининг мотивацион-когнитив стратегиясига кўра англанганлик, даҳлдорлик, мақсадлилик, қатъиятлилик, инновацияларга очиқлилик кўрсаткичларига боғлиқликда аниқлаштиришга доир таклифлардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси” асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 28-февралдаги 12-07-754/04-сон далолатномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида математика соҳасидаги функсионал саводхонликни шакллантиришда ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини такомиллаштиришга шароит яратилган; 
ўқувчиларда функсионал саводхонликни шакллантириш мазмуни таълимнинг дидактоген омилларига кўра мақсадларини аниқлаштириш, ўқитишнинг яхлитлигини таъминлаш, мантиқий кетма-кетлик, прогматик таҳлиллар, ўқувчиларда ақлий фаолият турларини ривожлантириш технологиясининг коррелятив босқичларини аниқлаштириш асосида такомиллаштириш ҳамда ўқитувчиларда топшириқларни тузиш кўникмаларини такомиллаштириш модели функсионал саводхонлик мазмунига тизимли-тузилмали ёндашув асосида математик саводхонликга оид топшириқларини ишлаб чиқишда мотивасион компонент ва таълим натижаларини ифодаловчи халқаро баҳолаш дастурларига устуворлик бериш орқали такомиллаштирига оид таклифлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси” асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 28-февралдаги 12-07-754/04-сон далолатномаси). Натижада, ўқувчиларда математик (функсионал) саводхонликни шакллантириш мазмуни топшириқлар тузишнинг технологик жараёнларининг самарадорлигини ошириш ҳамда математик саводхонликни ошириш моделини такомиллаштирилишига еришилган;
математик саводхонлик йўналишида ишлаб чиқилган топшириқларни таълимда қўллашнинг самарадорлик кўрсаткичлари ўқувчиларнинг ахборотлар билан ишлаш, танқидий ёндашиш кўникмаларининг ривожланиши уйғунлигини уйғун ифодалаш асосида аниқлашга доир тавсилар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси” асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 28-февралдаги 12-07-754/04-сон далолатномаси). Натижада ўқитувчиларда функсионал савдхонликни шакллантиришда ўқитувчиларнинг топшириқ тузиш кўникмаларини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish