Sayt test rejimida ishlamoqda

Даминова Шахноза Бадриддиновнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали гепатит В касаллиги бор беморларда оғиз бўшлиғи касалликларини башоратлаш, профилактика қилиш ва даволаш», 14.00.21–Стоматология; 14.00.10–Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Тib96.

Илмий маслаҳатчилар: Йулдошханова Азода Сатволдиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Иноятова Флора Ильясовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSс.28.12.2017.Тib.59.01.

Расмий оппонентлар: Соколович Наталья Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибадова Гулнара Алиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ёнсей университети (Сеул, Жанубий Корея).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

П.Тадкиқотнинг мақсади: сурункали гепатит В касаллиги бор болаларда клиник-иммун-микробиологик статусининг таҳлили асосида оғиз бўшлиғи аъзолари касалликларини олдини олиш ва даволаш алгоритмларини ишлаб чиқиш ҳамда даво ва профилактик чора-тадбирлари тактикасини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор сурункали В гепатити билан касалланган болаларнинг стоматологик ҳолатига клиник-биокимёвий, иммун-микробиологик, цитологик баҳо берилиб, асосий стоматологик касалликларнинг кечиш хусусиятлари аниқланган;

сурункали гепатит В фонида оғиз бўшлиғи аъзоларининг микробиоценози ҳолати ва унинг физиологик ўз-ўзини тозалаш жараёнлари даражаси ва мазкур ҳолатнинг ўзаро алоқадорлиги эса жигарда патологик жараёнларни реактивациясига олиб келиши исботланган;

илк бор сурункали В гепатити билан касалланган болаларда оғиз суюқлигида (сўлакда) эндотелий билан биорегулятор жараёнларнинг ўзаро боғлиқлиги исботланган;

кариес, пародонт касалликлари ва гепатит В билан касалланган болаларда NО-тизими ва биорегулятор жараёнлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар бузилишлари ва характеридаги қонуниятлар асосида қўшимча ташхислаш ва башоратлаш, даволаш самарадорлигини баҳолаш мезонлари сифатида қўллаш имкони асосланган;

прогностик мезонларнинг эрта аниқланиши кариес ва пародонт касалликларининг касалликнинг узоқ давом этадиган шаклига ўтиш хавфи бўйича бемор болалар гуруҳини ажратиш тизимини шакллантирилган;

сурункали гепатит В билан касалланган болаларда оғиз бўшлиғи касалликлари ривожланишини даволаш, олдини олиш ва прогнозлашда ўтказилган тадқиқотлар натижалари замонавий стоматологик ёндашувларни ишлаб чиқишнинг механизми такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий килиниши:

Сурункали гепатит В касаллиги бор беморларда оғиз бўшлиғи касалликларини башоратлаш, даволаш ва олдини олишга қаратилган тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:

«Факультет болалар терапевтик стоматологияси» ўқув қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 01 декабрдаги 8 д-з/68-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув қўлланма стоматология врачлари ва  магистр-талабаларининг, ҳамда талабаларги оғиз бўшлиғи касалликларни ташхислаш ва даволаш, олдини олишни башоратлаш бўйича билимларини ошириш имконини берган;

«Медицинская микробиология, вирусология и иммунология» дарслиги ва «Stomatologiyada klinik mikrobiologiya» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 6 октябрдаги 8Н-р/141-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма оғиз бўшлиғи микроблар турини аниқлаш орқали касалликни замонавий ташхислаш ва даволаш тизимини  татбиқ қилиш имконини берган;

«Болаларда стоматологик касалликларни олдини олиш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 28 декабрдаги 8Н-р/204-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма сурункали гепатитлар билан хасталанган оғиз бўшлиғи касалликларни ташхислаш ва даволашнинг замонавий тизимлари, ҳамда олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;

«Болаларда тишлар кариесининг замонавий концепцияси» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 28 декабрдаги 8Н-р/203-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув қўлланма стоматология врачлари ва  магистр-талабаларининг оғиз бўшлиғи касалликларини ташхислаш ва даволаш, олдини олишни башоратлаш имконини берган;

«Оғиз бўшлиғи шахсий гигиенаси замонавий воситалари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 29 декабрдаги 8Н-д/75-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув қўлланма стоматология врачлари ва  магистр-талабалари, ҳамда талабаларги оғиз бўшлиғи касалликларини ташхислаш, даволаш ва  олдини олишни башоратлаш бўйича тиббий билимларини ошириш имконини берган;

сурункали гепатит В касаллиги бор беморлар оғиз бўшлиғи касалликларини даволаш ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика педиатрия илмий- амалий тиббиёт маркази, Тошкент Давлат стоматология институти, Тошкент шаҳар 3-болалар  стоматологик поликилиникасиниг клиник амалиётига жорий  қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 29 декабрдаги 8Н-д/75-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши кариес ривожланишини 25%га, пародонт касалликларини 32%га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish