Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуритдинова Дилшодахон Абдулла Қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборот технологиялари воситасида давлат интерфаол хизматларини амалга ошириш жараёнларини бошқариш”, 08.00.13 – “Менежмент».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2391.
Илмий раҳбар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Насимов Дилмурод Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборот технологиялари воситасида давлат интерфаол хизматларини амалга ошириш жараёнларини бошқариш  юзасидан илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
корпоратив электрон ҳужжат айланиш тизимида ходимлар томонидан хужжатларни қидириш, тасдиқлаш ва назорат қилишга сарфланадиган вақт меъёри(ўртача 2 дақиқа) таклиф қилинган ҳолда бошқарув-маъмурий харажатларни 50 фоиз, сарфланадиган вақтни 40 фоизгача тежаш асосланган;
“Ўзбектелеком” АК фаолиятини истиқболли ривожлантириш,  интерфаол давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини бошқаришни малакали кадрлар билан таъминлаш, шунингдек, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўра, 2026 йилга прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
 “Ўзбектелеком” АК акцияларининг бир қисмини фонд бозорида  бирламчи оммавий жойлаштириш(IPO)ни амалга ошириш асосида корпоратив бошқарув самарадорлигини таъминлаш асосланган;
“Ўзбектелеком” АК томонидан давлат интерфаол хизматларини амалга ошириш жараёнларини бошқариш мақсадлари учун ҳудудлар ва яшаш пунктлари, портал билан таъминланганлик даражалари сценарийлари асосида уй хўжаликларини интернет хизмати билан қамраб олишнинг 2023-2026 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборот технологиялари воситасида давлат интерфаол хизматларини амалга ошириш жараёнларини бошқариш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
корпоратив электрон ҳужжат айланиш тизимида ҳодимлар томонидан ҳужжатларни қидириш, тасдиқлаш ва назорат қилишга сарфланадиган вақт меъёрини (ўртача 2 дақиқа) киритиш таклифи “Ўзбектелеком” АК томонидан хизматлар калькуляциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган. (“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг 2022 йил 28 февралдаги 27-06-19/790-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида ходимлар вақтининг 40 фоизгача тежаш имконини берган ва улар сонинг 4-6 нафардан 2-3 нафаргача камайиши маъмурий харажатларни 50 фоизга қискартириш имконини берган;
“Ўзбектелеком” АК фаолиятини истиқболли ривожлантириш,  интерфаол давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини бошқаришни малакали кадрлар билан таъминлаш, шунингдек, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўра 2026 йилга прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифи “Ўзбектелеком” АК томонидан фаолиятни янада ривожлантириш “Йўл харитаси”да ўз аксини топган (“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг 2022 йил 28 февралдаги 27-06-19/790-сон маълумотномаси). Натижада, интерфаол давлат хизматларини амалга оширишни малакали мутахассис кадрлар билан таъминлашнинг мақсадли кўрсаткичлари шакллантирилган;
“Ўзбектелеком” АК акцияларининг бир қисмини фонд бозорида оммавий таклиф (IPO) ни амалга ошириш асосида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш таклифи “Ўзбектелеком” АК томонидан фаолиятни янада ривожлантириш “Йўл харитаси”да ўз аксини топган (“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг 2022 йил 28 февралдаги 27-06-19/790-сон маълумотномаси). Натижада компания акцияларини фонд бозорига бирламчи оммавий жойлаштириш асосида молиялаштириш манбаларини кенгайтиришга ва корпоратив бошқарув самарадорлигини янада оширишга эришилган;
“Ўзбектелеком” АК томонидан давлат интерфаол хизматларини амалга ошириш жараёнларини бошқариш мақсадлари учун ҳудудлар ва яшаш пунктлари, портал билан таъминланганлик даражалари сценарийлари асосида уй хўжаликларини интернет хизмати билан қамраб олишнинг 2023-2026 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифи “Ўзбектелеком” АК томонидан фаолиятни янада ривожлантириш “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда, шунингдек телекоммуникация хизматларини лойиҳалаштириш, режалаштириш жараёнларини ташкил этишда фойдаланилган (“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг 2022 йил 28 февралдаги 27-06-19/790-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида телекоммуникация соҳасини инновацион ривожлантиришга, шунингдек, хизмат кўрсатиш қамровини мақсадли кенгайтиришга имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish