Sayt test rejimida ishlamoqda

Aкрамов Набижон Шоражабовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик корхоналарида стратегик бошқаришни такомиллаштириш”,
08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Iqt1931.
Илмий раҳбар: Ҳошимов Aкром Aбдийевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва йенгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02
Расмий оппонентлар: Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашева Нилуфар Aбдувахидовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик корхоналарида стратегик бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхона иқтисодий фаолиятидан олинган фойданинг мулк егалари ўртасида рағбатлантириш кўринишида тўланадиган ҳамда бизнесни янада ривожлантириш учун йўналтириладиган қисмлари ўртасидаги муқобил нисбатларини танлаш бўйича қарор қабул қилишда иштирок етувчилар еътиборига ҳар бир муқобил нисбатни қўллаш натижасида ривожланиш стратегиясида вужудга келиши мумкин бўлган тегишли ўзгаришларни камида бир ой олдин йетказиш таклифи асосланган;
тўқимачилик корхоналарида стратегик бошқариш самарадорлиги даражасини беш босқичли (0-0,30; 0,31-0,50; 0,51-0,70; 0,71-0,85; 0,85-1,00) балл тизими асосида баҳолаш орқали ҳар бир босқич учун хос бўлган бошқарув воситалари мажмуининг маҳсулот сифати, рақобатбардошлиги, корхона қийматининг ўсиш даражасини оширишга таъсирини таъминлаш асосланган;
тўқимачилик корхонасининг умумий стратегик бошқариш механизми ҳамда унинг таркибидаги стратегик режалаштириш босқичининг тапкибий-мантиқий жараёнлари “стратегик режа асосланганлигини баҳолаш” босқичини киритиш асосида такомиллаштирилган;
“ФУЛЛ CОТТОН” масъулияти чекланган жамиятнинг маҳсулот сотишдан тушган умумий тушум ҳажмига таъсир қилувчи омиллар асосида 2026-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачилик корхоналарида стратегик бошқаришни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ҳамда амалий тавсиялар асосида:
корхона иқтисодий фаолиятидан олинган фойданинг мулк егалари ўртасида рағбатлантириш кўринишида тўланадиган ҳамда бизнесни янада ривожлантириш учун йўналтириладиган қисмлари ўртасидаги муқобил нисбатларини танлаш бўйича қарор қабул қилишда иштирок етувчилар еътиборига ҳар бир муқобил нисбатни қўллаш натижасида ривожланиш стратегиясида вужудга келиши мумкин бўлган тегишли ўзгаришларни камида бир ой олдин йетказиш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар бошқарув фаолиятига жорий етилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022-йил 06-декабрдаги 03/25-3412-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида “Бетлис Текстил” масъулияти чекланган жамияти сотилган маҳсулот ҳажмини 2021-йилда 2020-йилга нисбатан 8,0 % га ошириш имкони яратилган;
тўқимачилик корхоналарида стратегик бошқариш самарадорлиги даражасини беш босқичли (0-0,30; 0,31-0,50; 0,51-0,70; 0,71-0,85; 0,85-1,00) балл тизими асосида баҳолаш орқали ҳар бир босқич учун хос бўлган бошқарув воситалари мажмуининг маҳсулот сифати, рақобатбардошлиги, корхона қийматининг ўсиш даражасини оширишга таъсирини таъминлаш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар бошқарув фаолиятига жорий етилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022-йил 06-декабрдаги 03/25-3412-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида “Бетлис Текстил” масъулияти чекланган жамияти експорт ҳажмини 2021-йилда 2020-йилга нисбатан 8,7 фоизга ошириш имкони яратилган.
тўқимачилик корхонасининг умумий стратегик бошқариш механизми ҳамда унинг таркибидаги стратегик режалаштириш босқичининг тапкибий-мантиқий жараёнлари “стратегик режа асосланганлигини баҳолаш” босқичини киритиш асосида такомиллаштириш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар бошқарув фаолиятига жорий етилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022-йил 06-декабрдаги 03/25-3412-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида “ФУЛЛ CОТТОН” масъулияти чекланган жамият бошқариш харажатларини 2021-йилда 2020-йилга нисбатан 8,6 фоизга камайтириш имкони яратилган;
“ФУЛЛ CОТТОН” масъулияти чекланган жамиятнинг маҳсулот сотишдан тушган умумий тушум ҳажмига таъсир қилувчи омиллар асосида 2026-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар бошқарув фаолиятига жорий етилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022-йил 06-декабрдаги 03/25-3412-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида “ФУЛЛ CОТТОН” масъулияти чекланган жамият ялпи фойдасини 2021-йилда 2020-йилга нисбатан 11,2 % га ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish