Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзметов Учқун Ўрунбоевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Атроф муҳит объектларида баъзи нодир металларни аниқлашнинг амперометрик усулларини ишлаб чиқиш», 02.00.02–Аналитик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/К6.

Илмий раҳбар: Сманова Зулайхо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.

Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Эргаш, кимё фанлари доктори, профессор; Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: симоб, кумуш ва палладий ионларини метрологик тавсифлари ва аналитик параметрлари яхшиланган сувли муҳитларда тиомочевина ва тионалид эритмалари билан амерометрик титрлаш усулини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор тионалид ва тиомочевинанинг аналитик сигналига халақит берувчи бегона катионлар ва анионларнинг табиати ва концентрацияси, муҳитнинг рН кўрсаткичи, фон электролити ва буфер аралашмаларнинг таъсири, индикатор электродларга берилган кучланишнинг таъсири  амперометрик аниқланган;

Hg(II), Ag(I) ва Pd(II) ионларини аниқлашда махсус реагентлар танланди, танланган реагентлар, комплексланувчи бирикмаларнинг электрокимёвий ҳолати исботланган;

Hg(II), Ag(I) ва Pd(II) амперометрик титрлаш орқали сезиларли даражада ушбу металл ионларини аниқлашнинг соддалаштиришга ва тезлаштиришга ёрдам бериши исботланган;

илк бор бир қатор реал табиий объектлар ва саноат материалларида Hg(II), Ag(I) ва Pd(II) ионларини аниқлаш учун тионалид ва тиомочевина  реагентлари ёрдамида амперометрик титрлаш усуллари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

симоб, кумуш ва палладий ионларини микромиқдорларини тионалид ва тиомочевина эритмаси билан реал объектлар таркибидан аниқлашнинг амперометрик усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

кумуш ва палладий ионларини микромиқдорларини реал объектлар таркибидан аниқлаш бўйича амперометрик усулдан «Электрокимё заводи» амалиётида фойдаланилган («Электрокимё заводи» ҚКАЖнинг 2018 йил 28 февралдаги 240-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни амалиётга жорий қилиш натижасида тионалид ва тиомочевина эритмаси ёрдамида руда ва шламлар таркибида нодир металларни самарали аниқлаш имконини берган;

турли хил реал объектларда симоб ионларини амперометрик аниқлаш бўйича «Электрокимё заводи» амалиётида фойдаланилган («Электрокимё заводи» ҚКАЖнинг 2018 йил 28 февраль 240-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни амалиётга жорий қилиш натижасида электрокимёвий усул ёрдамида турли шламлар таркибида симоб ионини тиомочевина ва тионалид билан микромиқдорини аниқлаш  имкониятини берган;

тионалид ҳамда тиомочевина ёрдамида симоб, кумуш ва палладийни амперометрик аниқлаш усули Ўзбекистон Республикаси Санитар эпидемиологик назорати маркази санитар-гигиена лабораториясида қўлланилган (Республика давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг 2017 йил 25 декабрдаги 16-8/10003-сон маълумотномаси). Hg, Ag ва Pd ионларини аниқлаш натижалари шуни кўрсатдики, ишлаб чиқилган усул аниқлашнинг юқори экспресслиги, етарлича аниқлиги, сезувчанлиги аниқланаётган металларнинг қуйи аниқланиш чегараси (4,0-10 ppm)га эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish