Sayt test rejimida ishlamoqda

Халикова Лола Назаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармог`и номи): “О`рта асрларда О`збекистонда иқтисодиёт ва хизмат ко`рсатиш соҳаларининг ривожланишига оид илмий қарашлар” 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси, 08.00.05 – Хизмат ко`рсатиш тармоқлари иқтисодиёти,
Диссертация мавзуси ро`йхатга олинган рақам: B2020.3.DSc/Iqt253
Илмий маслаҳатчи: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият ко`рсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.01.2021.I.16.03 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: С.С.Г`уломов академик, иқтисодиёт фанлари доктори, Е.Г.Набиев иқтисодиёт фанлари доктори, профессори, A.Бектемиров иқтисодиёт фанлари доктори, профессори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация ё`налиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: о`рта асрларда О`збекистонда иқтисодиёт ва хизмат ко`рсатиш соҳаларининг ривожланишига оид илмий қарашларни шакллантириш бо`йича илмий-назарий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: услубий ёндашувга кўра ўрта асрларда хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳолати ва ривожланиш босқичларини ифодаловчи савдо-сотиқ, таълим, фан, соғлиқни сақлашда иқтисодий фаолият даражасини баҳолашда қўлланилган “меҳнат унумдорлиги”, “фойда”, “самарадорлик” каби категориялар асосий иқтисодий кўрсаткич сифатида такомиллаштирилган;
ўрта асрлардаги реализм намоёндалари Форобий, Юсуф Хос-Ҳожиб, Aлишер Навоий, Aмир Темур асарларида минтақанинг тарихий ва маданий марказлари, машҳур зиёратгоҳларига ташриф буюришнинг маънавий-руҳий устунликларини тарғиб етиш мазкур жараёнлар негизини ташкил етувчи хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланишига таъсир етганлиги асосланган; 
ўрта асрларда савдо, таълим, фан, соғлиқни сақлаш каби юқори ижтимоий-иқтисодий нафлиликка ега хизмат турлари жамиятдаги моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва маънавий юксалишнинг ҳамоҳанглигини таъминлашда хизмат кўрсатиш соҳасининг иқтисодиётнинг реал тармоқлари салоҳиятини синергетик самара таъсирида амалга ошириш имкониятларини кенгайтирувчи ўзига хос боғловчи восита бўлганлиги асосланган;
ўрта аср мутафаккирларининг жамият аъзоларини иқтисодий фаолликка ундаш ва рағбатлантириш воситасида ижтимоий-иқтисодий бойликни кўпайтиришга оид иқтисодий ғоялари давлат бошқаруви ва ижтимоий соҳаларини ривожлантириш орқали давлат ва жамият уйғунлигини таъминлашга хизмат қилганлиги асосланган; 
ўрта асрларда шаклланган хизмат кўрсатиш турлари деҳқончилик ривожланиши, маданий, маърифий ва ижтимоий ҳаёт яхшиланишининг иқтисодий шарти ва асоси ҳисобланган ихтисослашув жараёнлари орқали тармоқлараро меҳнат тақсимотининг такомиллашувига аҳамиятли таъсир кўрсатганлиги асосланган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
О`рта асрларда О`збекистонда иқтисодиёт ва хизмат ко`рсатиш соҳаларининг ривожланишига оид илмий қарашлар бо`йича олинган илмий натижалар асосида:
инсоният тарихининг дастлабки босқичларида “зиёрат туризми”, “таълим-тарбия”, “моддий-манфаатдорлик” тушунчаларига ишлаб чиқилган муаллифлик ёндашувларига оид назарий-услубий таклифлар “О`збекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бо`йича ташкилий қо`шимча чора-тадбирлар то`г`рисида”ги ПФ-5326 сонли Фармонида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (О`збекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2021-йил 4-августдаги 03-17-02/4646 – сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш иқтисодиётимиз ривожланишининг таркибий тузилмаларини о`згаришида туризм соҳасини ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш учун муайян даражада хизмат қилади;
 “О`збекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бо`йича ташкилий қо`шимча чора-тадбирлар то`г`рисида”ги ПФ-5326 сонли Фармонида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (О`збекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2021-йил 4-августдаги 03-17-02/4646 – сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш асосида меҳнат тақсимоти натижасида хизмат ко`рсатиш соҳаларининг ривожланиш имкониятлари кенгайтирилган;
о`рта асрларда моддий неъматлар ва маънавий омилларнинг ҳамоҳанглигини таъминлаш инсоният ҳаётига ё`лланма, тараққиётига қо`лланма сифатида фойдаланиш бо`йича берилган илмий таклифлари “Иқтисодий таълимотлар тарихи” фанидан ёзилган дарслик ва Иқтисодиёт назарияси дарслигига сингдирилган (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти кенгашининг 2022-йил 
31-октябрдаги 3-сонли қарорига асосан 008-31/10 – гувоҳнома, О`збекистон Республикаси Олий ва о`рта махсус таълим вазирлигининг 2018-йил 27-мартдаги №274-сон буйруг`и). Илмий натижалардан фойдаланиш талабаларда иқтисодиётимиз ва хизмат ко`рсатиш соҳаларини ривожлантиришга оид фикрларни о`рганиш ва ко`никмаларни кенгайтиришга хизмат қилган;
ижтимоий-иқтисодий бойликка фақат “тоат, ибодат” билан емас, балки давлат ва жамият ҳамкорлиги асосида ҳар бир фуқаронинг дахлдорлик ҳиссини шакллантирган ҳолда, улардан тизимли равишда фойдаланиш орқали еришиши мумкинлиги асосланганлиги то`г`рисидаги таклифлари О`збекистон Республикаси Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” каналининг “Мавзу” ҳамда “Тақдимот” ко`рсатувларининг ссенарийларини тақдим етишда фойдаланилган (О`збекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси, О`збекистон телерадиоканалининг 01-02-1500-сон 2021-йил 24-сентябр). Илмий натижалардан фойдаланиш кишиларда фанга бо`лган қизиқиш ва илм олишга бо`лган иштиёқни оширишга хизмат қилган;
о`рта асрларда деҳқончилик соҳасининг ривожланиши, маданий ва маърифий ҳаётнинг яхшиланиши ҳамда хизмат ко`рсатиш соҳасининг такомиллашувида меҳнатнинг роли катта еканлиги назарий жиҳатдан асосланганлиги то`г`рисидаги таклифлари О`збекистон Республикаси Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” канали “Мавзу” ҳамда “Тақдимот” ко`рсатувларининг ссенарийларини тақдим етишда фойдаланилган (О`збекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси, О`збекистон телерадиоканалининг 01-02-1500-сон 2021-йил 24-сентябр). Илмий натижалардан фойдаланиш хизмат ко`рсатиш соҳасининг такомиллашувида меҳнатнинг ролини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish