Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаев Хусанбой Хасановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туристик ташкилотлар молиявий-инвестицион фаолиятини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2206.
Илмий раҳбар: Бакиева Ирода Абдушукуровна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тoшкeнт молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳри филиали.
II. Тадқиқотнинг мақсади: туристик ташкилотларнинг молиявий-инвестиция фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туризм ташкилотларининг стратегик инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга маблағларни жалб қилишни кенгайтириш мақсадида давлат (марказлашган жамғармалар) кафолати асосида махсус облигацияларни жойлаштириш таклиф этилган;
туристик соҳани давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш натижадорлигини оширишда қўшилган қиймат солиғидан имтиёзни қўллаш натижасида бўшаган маблағларни муайян мақсадга йўналтириш шартларисиз фойдаланиши зарурлиги асосланган;
давлат-хусусий шериклиги механизмини қўллаш асосида рекреацион ҳудудларда туристик кластерлар фаолиятини ривожлантириш асосланган;
давлат ёки марказлашган жамғармалар кафолатлари асосида туризм ташкилотлари лойиҳаларининг молиялаштиришнинг 2023-2025 йилларга мўлжалланган прогнози таклиф этилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туристик ташкилотлар молиявий-инвестиция фаолиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
туризм ташкилотларининг стратегик инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга маблағларни жалб қилишни кенгайтириш мақсадида давлат (марказлашган жамғармалар) кафолати асосида махсус облигацияларни жойлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2022 йил 30 декабрдаги 543-сон «2022-2026 йилларда Бухоро вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 04-40/8531-сон маълумотномаси). Натижада, махсус облигациялар жойлаштирилиб, туризмда стратегик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун йилига ўртача 2,5-3 млрд. АҚШ доллари миқдорида хусусий молиявий ресурсларни жалб этиш имконияти яратилган;
туристик соҳани давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш натижадорлигини оширишда қўшилган қиймат солиғидан имтиёзни қўллаш натижасида бўшаган маблағларни муайян мақсадга йўналтириш шартларисиз фойдаланиш таклифи Туризм ва маданий мерос вазирлигининг “Республикада туризмни ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичлари»ни амалга ошириш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 
04-40/8531-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, фаолият юритаётган туристик ташкилотларда инвестицион фаолликнинг ортиши, улар ихтиёрида ортиқча пул маблағларини қолиши ҳамда пандемиядан кейинги давр ҳамда ноқулай геосиёсий вазият сабабли туризм сектори учун қийин вазиятни ҳисобга олган ҳолда туристик корхоналарда ҚҚС бўйича солиқ юкини камайтириш имконини берган.
рекреацион ҳудудларда туристик кластерлар фаолиятини ривожлантириш мақсадида давлат-хусусий шериклиги механизмини қўллаш таклифи Туризм ва маданий мерос вазирлигининг “Республикада туризмни ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичлари»ни амалга ошириш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 04-40/8531-сон маълумотномаси). Натижада, давлат-хусусий шериклик асосида рекреацион зоналар ҳамда тарихий шаҳарларда инвестиция лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 125 та янги иш ўринлари яратилишига, шунингдек 3,7 млн. доллар миқдоридаги маблағлар иқтисод қилинган;
давлат ёки марказлашган жамғармалар кафолатлари асосида туризм ташкилотлари лойиҳаларининг молиялаштиришнинг 2022-2025 йилларга мўлжалланган прогнози «Ўзбекистон Республикасида 2022-2040 йилларда туризм ва маданиятни ривожлантириш» стратегиясининг «Туризм соҳасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш» бўлимини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 04-40/8531-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, маҳаллий туристик ташкилотлари ягона дастур орқали 2022 йил туристик ташкилотлар фойдаси 13-14,8 млрд. сўмни ташкил қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish