Жўрақулов Шерзод Ниятқобуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Физиологик активликка эга бўлган 1-арил-1,2,3,4-тетрагидроизохинолин қатори моддалари ва уларнинг ҳосилалари синтези», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/K40.
Илмий раҳбар: Виноградова Валентина Ивановна, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.
Расмий оппонентлар: Бобоев Бахром Нуриллаевич, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим; Рахимов Дилшод Ахмедович кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: янги физиологик фаол моно- ва бис- 1-арил-тетрагидроизохинолин қатори ҳосилаларини синтез қилиш, уларнинг физик-кимёвий хоссаларини тавсифлаш ва улар орасидан истиқболли биологик фаол бирикмаларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
янги 1-арил-1,2,3,4-тетрагидроизохинолинлар моно-ҳосилалари синтезининг самарали усули ишлаб чиқилган;
илк бор Ar-Ar ва >N-CH2-N< боғ тутган қатор бис-тетрагидроизохинолинларнинг синтез усуллари ишлаб чиқилган;
1-арил-1,2,3,4-тетрагидроизохинолинларнинг параформ билан ўзаро таъсирини микротўлқинли нур таъсирида ва одатдаги шароитда қатор қутбли эритувчиларга ва изохинолинларнинг тузилишига боғлиқлиги аниқланган;
синтез қилинган қирқ битта янги бирикмалар орасидан седатив-транквилизирик, антиаритмик фаолликка эга моддалар аниқланган ва қатор моддаларнинг цитотоксик фаолликларининг тузилишига боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
1-Арил-1,2,3,4-тетрагидроизохинолиннинг моно-, бис-, N-метил ва N-гидроксиэтилли ҳосилаларни синтез қилишда олинган илмий натижалар асосида:
1-(2¢-гидроксифенил)-2b-гидроксиэтил-6,7-диметокси-1,2,3,4-тетра-гидроизохинолиннинг, 1-(2¢-бром-5¢-гидрокси-4¢-метоксифенил)-2b-гидроксиэтил-6,7-диметокси-1,2,3,4-тетрагидроизохинолиннинг, 1-(3¢,4¢-метилендиокси-2¢-хлорфенил)-2b-гидроксиэтил-6,7-диметокси-1,2,3,4-тетра-гидроизохинолинларнинг кристалл тузилиши аниқланган ва структура маълумотлари Кембридж марказининг маълумотлар базасига киритилган (Cambridge Crystallographic Data Centre 2016 йил 4 июндаги 1489810-сон, 2017 йил 13 октябрдаги 1579965-сон ва 2017 йил 8 февралдаги 1531620-сон маълумотномалар). Натижада базага критилган маълумотлар ушбу синф бирикмалари таркибига кирувчи янги моддаларнинг тузилишини аниқлаш имконини берган;
1-арилтетрагидроизохинолинлар ва уларнинг метилли ҳосилаларининг синтез усулларидан хорижий илмий журналларда ушбу синф бирикмаларини синтез қилишда ва тузилишини исботлашда фойдаланилган (Monatshefte für Chemie-Chemical Monthly, 2015, V. 146, ResearchGate, IF 1.04; Tetrahedron Letters, 2017, V. 58, Scijournal, IF 2.193 ва Tetrahedron Letters, 2017, V. 58, Scijournal, IF 2.193). Натижада янги 1-арилтетрагидроизохинолинлар синтезни амалга ошириш ва идентификация қилиш имконини берган;
синтез қилинган 1-арил-1,2,3,4-тетрагидроизохинолинлар ФА-Ф7-Т-197 рақамли «Ҳужайра метаболизмига биологик фаол моддаларнинг таъсирини ўрганиш» мавзусидаги лойиҳада моддаларнинг цитотоксик фаоллигини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 27 октябрдаги ФТА-02-11-/960-сон маълумотномаси). Натижада 1-арилтетрагидроизохинолин бирикмалари орасидан нормал ҳужайралар - фибробластларга нисбатан кам заҳарли ва HeLa, HЕp-2 ҳужайраларга нисбатан самарали таъсирга эга 1-арил-тетрагидроизохинолинларни аниқлаш имконини берган.