Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзибоев Пирмамат Нормаматовичнинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон шароитида қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни НАССР ҳалқаро тизимини қўллаш йўли билан гигиеник асослаш» 14.00.07–Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.DSc/Tib336.
Илмий маслаҳатчи: Тухтаров Бахром Эшназарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Эрматов Низом Жумақулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамроқулова Муқаддас Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зарединов Дамир Арифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ижевск давлат тиббиёт академияси (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда назорат нуқталарда таҳлика берувчи омилларнинг (рискларни) зарурий мезонларини ишлаб чикиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳолининг турли маҳсулотларни истеъмолини таҳлил ва қандолат маҳсулотларини меъёралштириш мақсадида янги 0007-2020-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ёшига, жинсига ва касбий фаолиятига оид гуруҳлари учун соғлом овқатланишни таъминлашга қаратилган ўртача кунлик соғлом овқатланиш нормативлари» номли санитария қоида ва меъёрлари ишлаб чиқилган;
маҳсулотларнинг озиқавий ва биологик қийматини меъёралаштириш мақсадида янги 0367-19-сон «Функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва муомаласига қўйиладиган гигиеник талаблар» номли санитария қоида ва меъёрлари ишлаб чиқилган;
НАCCР халқаро тизимининг талабларини инобатга олган ҳолда турли хилдаги қандолат маҳсулотларининг хавфсизлиги, сифати, озуқавий ва биологик қийматига таъсир қилувчи гигиеник омилларнинг ўрни исботланган;
миллий турдаги қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фаол элементар олтиннинг хавфсиз ва самарали меъёрлари ишлаб чиқилган;
«Зар-Новвот» функционал озиқ-овқат маҳсулотининг Тs 307762083-05:2020 стандарти ишлаб чиқилиб, унда махаллий миллий маҳсулоти «Новвот» нинг биологик қийматининг аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон шароитида қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни НАССР ҳалқаро тизимини қўллаш йўли билан гигиеник асослаш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
Ўзбекистон шароитида қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни НАССР ҳалқаро тизимини қўллаш йўли билан гигиеник асослаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва муомаласига қўйиладиган гигиеник талаблар» 0367-19-сон санитария қоида ва меъёрлар тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-з/341-сон маълумотномаси). Мазкур санитария қоида ва меъёрлар функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қўйиладиган гигиеник талаблар саломатлигини ва иш қобилиятини тиклаш имконини берган;
Ўзбекистон шароитида қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни НАССР ҳалқаро тизимини қўллаш йўли билан гигиеник асослаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ёшига, жинсига ва касбий фаолиятига оид гуруҳлари учун соғлом овқатланишни таъминлашга қаратилган ўртача кунлик соғлом овқатланиш нормативлари» 0007-2020-сон санитария қоида ва меъёрлар тасдиқланган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-з/341-сон маълумотномаси. Мазкур саниатрия қоида ва меъёр Ўзбекистонда истиқомат қилувчи ҳар-хил ёш, жинс ва касбдаги аҳоли учун соғлом овқатланиш меъёрлари, жумладан, шакарга ва қандолат маҳсулотларига бўлган эхтиёжни белгилаб бериш имконини берган;
Ўзбекистон шароитида қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни НАССР ҳалқаро тизимини қўллаш йўли билан гигиеник асослаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Қандолат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлашда НАССР ҳалқаро тизимини тадбиқ этиш асослари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 10 июлдаги 8н-р/631-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома қандолат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлашда НАССР ҳалқаро тизимини тадбиқ этиш асослари маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш имконини берган;
Ўзбекистон шароитида қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни НАССР ҳалқаро тизимини қўллаш йўли билан гигиеник асослаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига жумладан, Ўзбекистон Республикаси санитария эпидемиология осайишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Самрақанд, Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоят бошқармаларининг амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 11 январдаги 08-00185–сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши Ўзбекистон шароитида қандолат маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотишда назорат нуқталарни гигиеник баҳолашда НАССР ҳалқаро тизимининг талабаларини инобатга олган ҳолда қўллашни тўғри йўлга қўйишни такомиллаштиришга йўналтирилган тартибида касалликларни олдини олиш, озиқ-овқат маҳсулотларининг ифлосланиши, ҳамда тез бузулувчи қандолат маҳсулотларидан бактериал заҳарланиш ҳолатларининг камайиши, назорат нуқталарда таҳлика берувчи омилларни таҳлил қилиш тизими ва баҳолаш мезонларини жорий қилиш ва уларнинг юқори самарадорлигига эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish