Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманиязова Махира Рахимберган қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлашда жисмоний маданиятнинг ижтимоий морфофункционал жиҳатлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fal742.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Илмий раҳбар: Хажиева Максуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Яздонов Улуғбек Тошмуротович, фалсафа фанлари доктори,  профессор; Турсункулова Шахноза Туйчиевна, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот:  Навоий давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жисмоний ва репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги  динамик жараёнларни аниқлаш ҳамда уларга таъсир этиш омилларининг конструктив жиҳатларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саломатлик феноменининг инсон ҳаётига, социал функцияларини бажаришга, ўзлигини англаш ва креатив шахслигини намоён этишдаги объектив имкониятлари (оилада соғлом турмуш тарзи, обод ижтимоий муҳит) ўзаро симбиоз ривожланишидан иборат эканлиги асосланган;
хотин-қизлар репродуктив саломатлигининг жисмоний маданият, спорт кундалик соғломлаштириш машқлари, тиббий-физиологик ва морфофункционал хусусиятлари аниқланиб, саломатлик феноменининг тиббий ва этнотиббий  ҳамда  филогенетик (соғлом турмуш тарзи, тетиклик, чаққонлик ва ижтимоий фаоллик) жиҳатлари фалсафанинг детерминистик қонунияти орқали очиб берилган;
Янги Ўзбекистонда хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлашга, ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган ислоҳотларнинг инсонпарвар характерда эканлиги, “жисмоний-маданий соғлом аёл” тамойили ва соғлом турмуш тарзи қадриятларга содиқлик кайфияти билан тавсифланиши фалсафий жиҳатдан асосланган;
хотин-қизлар саломатлигининг ижтимоий, шахсий, маданий ва жисмоний фаоллик сингари морфофункционал жиҳатларининг мувофиқлашуви коммуникатив вазифаларни бажарувчи фаолият эканлигига  кўра хотин-қизлар организм ҳолати, хатти-ҳаракатлари ва фаолиятига барқарор таъсир этиши мантиқий исболанган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янгиланаётган Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жисмоний ва репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашда жисмоний маданиятнинг ўрни ва аҳамиятига оид амалий тавсиялар ва таклифлар асосида:
саломатлик феноменининг инсон ҳаётига, социал функцияларини бажаришга, ўзлигини англаш ва креатив шахслигини намоён этишгаги объектив имкониятлари (оилада соғлом турмуш тарзи, обод ижтимоий муҳит) ўзаро симбиоз ривожланишидан иборат эканлигига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Респубдикаси “Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш” вазирлигининг “Қизларнинг иқтидор ва қобилиятларини қўллаб-қувватлаш ҳафталиги”ни  юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ва “Хонадон гигиенасини беш юлдузли мезон асосида баҳолаш” мавзусидаги электрон платформасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Респубдикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлигининг 2022 йил 10 июндаги 04-02/143-сон маълумотномаси). Натижада, вазирликнинг  самарадорлигини оширишга ҳамда аҳолининг соғлом турмуш тарзини юксалтиришга хизмат қилган;
хотин-қизлар репродуктив саломатлигининг жисмоний маданият, спорт кундалик соғломлаштириш машқлари,  тиббий-физиологик ва морфофункционал хусусиятлари аниқланиб,  саломатлик феноменининг тиббий ва этнотиббий  ҳамда  филогенетик (соғлом турмуш тарзи, тетиклик, чаққонлик ва ижтимоий фаоллик) жиҳатлари фалсафанинг детерминистик қонунияти орқали очиб берилганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг “Соғлом инсон – соғлом миллат” мавзусидаги лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2022 йил 11 августдаги 5-309-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фаолият самарадорлигини оширишга ҳамда аёлларнинг соғлом турмуш тарзини юксалтиришга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлашга, ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган ислоҳотларнинг инсонпарвар характерда эканлиги, “жисмоний-маданий соғлом аёл” тамойили ва соғлом турмуш тарзи қадриятларга содиқлик кайфияти билан тавсифланишига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм Маъмун академиясининг “Хоразм шаҳарларининг тарихи, маданий мерослари, обидалари ва санъат асарларининг тадқиқодлари асосида СМАРТ технологияларни яратиш” мавзусидаги И-ФА-2019-25 рақамли ҳамда “Дорул ҳикмат вал маориф” замонавий виртуал музейини яратиш” мавзусидаги ПЗ-2020103078 рақамли амалий лойиҳалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм Маъмун академиясининг  2022 йил 26 июлдаги 159/1-22-сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жисмоний ва репродуктив саломатлигини таъминлаш тажрибалари, жисмоний маданиятда инновацион (гендер тенглик ва феминистик таҳлил), жисмоний-маданий соғлом аёлнинг ижтимоий морфофункционал  модели каби масалалардаги муҳим илмий хулосалар назарий ҳамда амалий жиҳатдан муҳим манба бўлиши ва мазкур лойиҳаларнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини ёритишга хизмат қилган;
хотин-қизлар саломатлигининг ижтимоий, шахсий, маданий ва жисмоний фаоллик сингари морфофункционал жиҳатларининг мувофиқлашуви коммуникатив вазифаларни бажарувчи фаолият эканлигига  кўра хотин-қизлар организм ҳолати, хатти-ҳаракатлари ва фаолиятига барқарор таъсир этишига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2021-2022 йилларда эфирга узатилган “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт”, “Дугоналар” дастурларининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасасининг 2022 йил 14 июндаги 04-36-916-сон маълумотномаси). Натижада, хотин-қизларнинг соғлом турмуш тарзи ва маданияти ривожланиши билан боғлиқ дастурлар ва инновацион ғояларларни ишлаб чиқиш ишларни янада такомиллаштиришга ҳамда ёшларда соғлом маданий ҳаёт тарзини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish