Ходжаниязов Хамид Уткировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пиридо[2,3-d]пиримидин-4-онлар синтези ва кимёвий ўзгаришлари», 02.00.03–Органик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/К30.
Илмий маслаҳатчи: Сагдуллаев Шамансур Шахсаидович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Абдушукуров Анвар Кабирович, кимё фанлари доктори, профессор; Азизов Умархон Мухтарович, кимё фанлари доктори, профессор; Матчанов Алимжон Давлатбоевич, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:пиридо[2,3-d]пиримидин-4-онлар синтези ва электрофил реагентлар билан реакцияларидаги реакцион қобилиятини қиёсий аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор таркибида пиримидин ҳалқаси билан конденсирланган уч, тўрт ва бешта метилен занжири сақлаган 2,3-полиметиленпиридо[2,3-d]-пиримидин-4-онлар синтез қилинган;
илк бор 2,3-полиметиленпиридо[2,3-d]пиримидин-4-онларнинг ароматик альдегидлар билан конденсациялари ҳамда электрофил реагентлар, Вильсмейер-Хаак реагенти билан реакциялари, шунингдек, натрий боргидриди ишлатилган ҳолда қайтарилиш реакцияларининг бориши исботланган;
48 та пиридо[2,3-d]пиримидин-4-он вакили синтез қилиниб, 30 та янги бирикманинг тузилиши аниқланган;
илк бора пиридо[2,3-d]пиримидин-4-онлардаги қўш боғга боғланган диметиламино-гуруҳнинг амино-гуруҳда нуклеофил алмашиниш реакциялари содир бўлиши исботланган;
2,3-триметиленпиридо[2,3-d]пиримидин-4-ондаги N1=C2 қўш боғини селектив қайтариш натижасида оптик изомерлар ҳосил бўлиши исботланган;
2,3-триметиленпиридо[2,3-d]пиримидин-4-оннинг α-С даги водород атомларининг кучли ишқорий ва кислотали муҳитда дейтерийга алмашиниши аниқланган;
2,3-полиметиленпиридо[2,3-d]пиримидин-4-онлар, уларнинг кимёвий ўзгариш маҳсулотлари тузилиши спектрал усулларда ва рентген тузилиш таҳлили усулида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Пиридо[2,3-d]-пиримидин-4-онларнинг кимёвий ўзгаришларини амалга ошириб синтез қилинган янги бирикмалар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
(E)-9-(4-нитробензилиден)-8,9-дигидропиридо[2,3-d]пирроло[1,2-a]-пиримидин-5(7H)-он, (E)-9-(N,N-диметиламинометилиден)-8,9-дигидро-пиридо[2,3-d]пирроло[1,2-a]пирими-дин-5(7H)-он ва (E)-11-амино-метилиден-10,11-дигидропиридо[2,3-d]азепано[1,2-a]пиримидин-5(7H)-он бирикмаларининг рентген тузилиш таҳлили натижалари Кембриж марказий кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (The Cambridge Structural Database, https://www.ccdc.cam, CCDC, 1456732, 1476418, 1530092). Натижада базага киритилган янги моддалар ўхшаш моддаларни синтез қилишда фойдаланиш имконини берган;
пиридо[2,3-d]пиримидин-4-онлар синтези ва кимёвий ўзгаришлари соҳасида олинган маълумотлардан хориждаги 3 та импакт-фактори юқори илмий журналларда бирикмаларнинг физик-кимёвий ва спектрал таҳлили учун фойдаланилган (Journal of Basic and Applied Research, 2016, V. 2. №4. -P. 464-469, Scientific Journal Impact Factor, IF 3.458; Journal of Basic and Applied Research, 2016, V. 2. №4. -P. 476-479, Scientific Journal Impact Factor, IF 3.458; American Chemical Science Journal, 2015, V. 6. (02.00.00; № 2)). Натижада пиримидин ҳосилалари ва уларнинг аналоглари қаторида бирикмаларни синтез қилишга ва янги биологик фаолликларнинг аниқлаш имконини берган;
янги моддаларнинг олиниш усуллари ва кимёвий хоссалари олий таълим муассасаларининг кимё таълим йўналиши бўйича «Органик кимё» номли дарслигида ўз ифодасини топган (79-005-сон гувоҳнома). Натижада таълим жараёнида машғулотлар мазмунини такомиллаштиришга, ўқув дастурларини тайёрлаш ҳамда фанни ўқитишда таълим самарадорлигини оширишга эришилган;
пиридо[2,3-d]пиримидин-4-онлар синтези ва кимёвий ўзгаришлари бўйича олинган натижалардан ФА-Ф7-Т207 рақамли «Биологик фаол гетероциклик бирикмалар молекуласида асимметрик марказ ҳосил қилишнинг назарий муаммолари» мавзусидаги лойиҳада конденсирланган [2,3-d]пиримидин-4-онларнинг пиримидин ҳалқасидаги N1=C2 қўш боғни қайтариб, таркибида асимметрик углерод атоми сақлаган бирикмаларни синтез қилишда фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 18 августдаги ФТА-02-11/513-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган усул оптик фаол бирикмаларни ЮССХ усулида хирал адсорбентли колонка ёрдамида индивидуал моддаларга ажратиш учун хизмат қилган.