Sayt test rejimida ishlamoqda

Мойдинов Дилёрбек Абиджановичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Енгил автомобил ички ёнув двигателларининг совутиш тизими ишлаб чиқариш жараёни параметрларини оптимизациялаш», 05.08.06 – «Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш» (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Т2420 
Илмий раҳбар: Саломов Ўктам Рахимович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса (муассасалар) номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон машинасозлик институти, PhD.03/30.09.2020.Т.124.01
Расмий оппонентлар: Шарипов Қонгиратбай Авезимбетович, техника фанлари доктори, профессор; Джумабаев Алижон Бакишевич, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Енгил автомобил ички ёнув двигателларининг совутиш тизимидаги радиаторлар ишлаб чиқариш жараёни параметрларини оптимизациялаш ва нуқсонни бартараф этиш орқали ички ёнув двигателнинг самарадорлигини ошириш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
енгил автомобил ички ёнув двигателларининг совутиш тизими ишлаб чиқариш жараёни параметрларини оптимизациялашда ички ёнув двигателли автомобил радиаторларининг ички ишчи юзасида ҳосил бўладиган ёд кимёвий модданинг ҳосил бўлишини ҳисобга олган ҳолда радиатор геометрик параметрлари орасидаги ўзаро боғлиқликни самарадорликка таъсирини аниқлаш имконини берувчи ҳисобий ифода таклиф этилган;
радиаторини ички ишчи юзасида ёд кимёвий модданинг ҳосил бўлишини тавсифлашдагеометрик параметрларини ҳисобга олган холда найчалар орасидаги ҳаво оқимининг турбулентлик ҳолати учун ҳосил бўладиган чўкинди суюқлигининг турли ўлчамлари ва Рейнолдс сони (Re=7000-24000) қийматлари оралиғида мақбул ҳаво босими режимини аниқлаб берувчи математик модели ишлаб чиқилган; 
ички ёнув двигателли автомобил радиаторларининг ички ишчи юзасида ҳосил бўладиган ёд кимёвий модданинг ҳосил бўлишини тавсифлашда Рейнольдс сони қийматини иссиқлик оқими коэффициентига боғлиқҳолда радиатор ички юзасида ҳосил бўладиган “босим, ҳарорат, иссиқлик узатиш” коэффициентлари қийматларини аниқлаш имконини берувчи иммитацион модели ишлаб чиқилган;
ички ёнув двигателли автомобил радиаторларининг ички ишчи юзасида номаълум ёд модданинг ҳосил бўлишини тавсифловчи стенд қурилмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Енгил автомобил ички ёнув двигателларининг совутиш тизими ишлаб чиқариш жараёни параметрларини оптимизациялаш бўйича олинган натижалар асосида:
енгил автомобил ички ёнув двигателларининг совитиш тизими ишлаб чиқариш жараёни параметрларини оптимизациялаш усули, ички ишчи юзасида номаълум ёд модданинг ҳосил бўлишини тавсифловчи стенд қурилмаси ва дастурий таъминоти (DGU 12764) “O’ZERAE Climate Control” МЧЖ корхонасигажорий этилган (“UzAuto” АЖ 2021 йил 22 ноябрдаги 19/04-25-2127-сонли маълумотномаси). Натижада, радиаторлар ишлаб чиқариш жараёнида қўлланиладиган кимёвий бирикмаларни 10% га тежаб қолиш имконияти яратилган;
ички ёнув двигателли автомобил радиаторларининг ички ишчи юзасида номаълум ёд модданинг ҳосил бўлишини тавсифловчи стенд қурилмаси “TOSHKENTDEU” МЧЖ корхонасигажорий қилинган (“UzAuto” АЖ 2021 йил 22 ноябрдаги 19/04-25-2127-сонли маълумотномаси). Натижада, тизимда нуқсонсиз радиаторлар ишлаб чиқариш сифатини 30% га ошириш имконини берган;. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish