Турсунова Ирода Нематовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Паст навли Қизилкум фосфоритларини нитроза газлари билан қайта ишлаш усулларини ишлаб чиқиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Т175.
Илмий раҳбар: Эркаев Актам Улашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Максудбек Жаббиевич, техника фанлари доктори, профессор; Таджиев Сайфитдин Мухитдинович, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Навоий электрокимё заводи қўшма корхона-акциядорлик жамияти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чиқинди нитроза газлари (ЧНГ)дан ва паст навли фосфорит (ПНФ)лардан азотфосфоркальцийли концентрат (АФКК) олишни экологик самарали усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта паст навли МК фосфоритларини чиқинди нитроза газлари билан қайта ишлаб, хусусиятлари яхшиланган азофосфоркальцийли концентрат олиш экологик самарадор усули яратилган;
паст навли фосфоритларида таркибида кимёвий табиати билан фаркланувчи, муҳит рН ўзгаришига сезгир, уларни қайта ишлашнинг мавжуд ва янги яратиладиган усулларини асослаб берувчи икки хил таркибий қисмлар аниқланган;
сувли муҳитда паст навли фосфоритларни ва нитроза газларини узаро эрувчанлиги ва таъсирлашув механизмлари бўйича янги илмий маълумотлар олиниб, технологик жараёнининг оптимал шароитлари аниқланган;
ПНФларни ЧНГ билан қайта ишлаш жараёни ва ундан кейинги сақлаш (етилиш) даврида фосфорит таркибидаги эндокальцит тўлиқ парчаланиб, фосфатли хомашёнинг аппатит кўринишларда қолиши аниқланган;
ПНФларни ЧНГ билан қайта ишлаш махсулотларининг пахта чигити (уруғи)нинг униб чиқиши уларни азотфосфоркальцийли ўғит ҳолида ишлатилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Паст навли Марказий Қизилкум фосфоритларини чиқинди нитроза газлари билан қайта ишлаш усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
паст навли МҚ фосфоритларини чиқинди нитроза газлари билан қайта ишлаш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (патентга № IAP 04343). Натижада шу усул асосида азотфосфоркальцийли концентрат ва кальций нитрит-нитрати олиш имконини берган;
паст навли МҚ фосфоритларини ЧНГ билан қайта ишлаш усули «Навоиазот» АЖда амалиётда жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонасининг 2018 йил 30 январдаги 02-06-01/1290-сон маълумотномаси). Натижада олинган маҳсулотда СаО/Р2О5 ни 2,67 дан 1,45 гача камайтириш имконини берган;
паст навли МҚ фосфоритларини ЧНГ билан қайта ишлаш усули «Навоиазот» АЖда амалиётда жорий этилган («Навоиазот» АЖнинг 2018 йил 12 февралдаги 03/1568-сон маълумотномаси). Натижада нитрат кислотаси ишлаб чиқаришда маҳсулот таннархи камайиши ва атроф-муҳитга чиқарилаётган заҳарли чиқинди нитроза газлари миқдорини камайишига имконият яратган.