Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукурллайев Журабек Максадбайевичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактаб ўқувчиларида жисмоний сифатларни ривожлантиришда акмеологик ёндашувнинг дидактик асослари (волейбол спорт тури мисолида)”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped2514. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети. 
Илмий раҳбар: Утепбергенов Aмангелди Кутлимуратович, биология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Маҳкамав Улфат Илҳамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Маъмуров Баходир Бахшуллоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Йетакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади волейбол спорт тури воситасида мактаб ўқувчиларининг жисмоний сифатларини ривожлантиришда акмеологик ёндашувнинг дидактик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактабларида акмеологик ёндашувни таълим амалиётига татбиқ етишнинг когнитив, мотивацион ва метакогнитив хусусиятлари ҳаракатлар мажмуи, қиёслаш, организмни индивидуал ривожлантириш, морфо-функционал жиҳатларни ҳисобга олиш каби детерминантларга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган; 
жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларнинг репродуктив, адаптив, рефлексив компетентлик даражаларини баҳолашнинг паст, ўрта ва юқори мезонлари ҳамда назарий билимларни амалда қўллай олиш қобилиятини акмеологик ривожланиш даражасининг дидактик талабларига кўра такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг жисмоний сифатларини мақсадли ва еҳтиёжга йўналган ҳамкорлик шакллари ва СМAРТ мезонлари (аниқлик, ўлчамлилик, еришимлилик, ресурс билан таъминланганлик, регламент) мақсад белгилаш ва натижага мўлжал олиш тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
акмеологик ёндашув асосида ўқувчиларнинг жисмоний сифатларини волейбол машғулотлари воситасида назарий билим ҳамда амалий малакалар тизимини такомиллаштириш технологиялари ўқувчиларда сифатли позитив ўзгаришни интенсив таъминлайдиган муаммоли, видеотаҳлил интерфаол усуллари ва кўникмаларни ривожлантирувчи адаптив комплекс машқлар тизимини таълим олувчиларнинг физиологик ўсиш параметрлари даражаларига интеграциялаш орқали такомиллаштирилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Волейбол спорт тури воситасида мактаб ўқувчиларида жисмоний сифатларни ривожлантиришда акмеологик ёндашувнинг дидактик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ҳаракатлар мажмуи, қиёслаш, организмни индивидуал ривожлантириш, морфо-функционал жиҳатларни ҳисобга олиш каби детерминантларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган умумтаълим мактабларида акмеологик ёндашувни таълим амалиётига татбиқ етишнинг когнитив, мотивацион ва метакогнитив хусусиятлари, акмеологик ёндашув асосида ўқувчилар жисмоний сифатларини ривожлантиришни детерминант даражаларини баҳолашнинг мезонлари ва кўрсаткичлари бўйича таклиф ва тавсиялар “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси (волейбол)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан берилган 302-0448-сон нашр рухсатномаси). Натижада, акмеологик ёндашувни таълим амалиётига татбиқ етиш орқали умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш методикаси такомиллаштирилган;
акмеологик ёндашувнинг илмий назарий асослари ва дидактик талаблари асосида такомиллаштирилган жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларнинг репродуктив, адаптив, рефлексив компетентлик даражаларини баҳолашнинг паст, ўрта ва юқори мезонлари ҳамда назарий билимларни ҳаётий вазиятларда қўллай олиш кўникмалари, жисмоний тарбия фанининг горизонтал ва вертикал интеграциясини таъминлаш, волейбол спорт машғулотлари воситасида ўқувчиларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш бўйича тадқиқот натижалари “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сон буйруғига асосан берилган 302-0849-сон нашр рухсатномаси). Натижада, жисмоний тарбия машғулотлари воситасида ўқувчиларнинг ижтимоий компетенсияларини ривожлантиришга еришилган;
ўқув муаммоли вазиятлар ва психологик кўникмаларни таълим амалиётига адаптив қўллашга доир ергономик талаблар асосида ишлаб чиқилган акмеологик ёндашув асосида ўқувчиларнинг жисмоний сифатларини такомиллаштириш модели, умумий ўрта та`лим мактабларида ўқувчиларнинг индивидуал таълим траекторияси ва жисмоний ривожланишнинг алгоритмик босқичларини уйғунлаштириш асосида ишлаб чиқилган ўқувчилар жисмоний сифатларини ривожлантиришда акмеологик ёндашувни таълим амалиётида барқарор ишлашининг оптималлашган амалий механизмларидан умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия дарсларини акмеологик ёндашув асосида ташкил қилишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 01/11-01/11-1718-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларнинг иқтидор хусусиятларини аниқлаш ва мақсадга мувофиқ йўналтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish