Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Акрам Абдухалиловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Декрет контингент учун ягона тиббий ахборот-таҳлилий тизимини такомиллаштириш (мажбурий тиббий суғурталашга ўтиш босқичида)», 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib1588.
Илмий раҳбар: Искандарова Шаҳноза Тўлқиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт педиатрия институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Сайдмурод Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори; Рустамова Хамида Елемесовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади декретив контингентни даврий тиббий кўрикдан ўтиш ҳолатини таҳлил қилиш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда электрон рўйхатини шакллантириш, ягона тиббий ахборот-таҳлил тизимини такомиллаштириш ва махсус интеграцион дастур яратиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор декретив (эпидемиологик мухим объект ходимлари) контингент-тиббий кўригини самарали ташкил қилишнинг тўлақонлиги, сифати ва қамров объективлик даражасини оширишда жараённи рақамлаштириш ҳисобига рационаллаштириш, касбий-моддий ресурсларга кўра оптималлаштириш ва шулар негизида стандартлаш тизимларининг тиббий-ташкилий ва тиббий-дастурий жиҳатдан муҳимлиги асосланган;                                                             
тиббий кўрикларни ташкил қилишнинг ташкилий-функционал модели тиббий-ташкилий жараённи иш берувчи, тиббий кўрик ўтказувчи ва назорат қилувчи органлар фаолиятини ва ахоли саломатлиги мониторинги платфор-масига кўра идоралараро интеграциялашуви асосида такомиллаштирилган;                                       
интеграциялашган тиббий ахборот-таҳлилий ахборот тизимига кўра даволаш-профилактика муассаларида тиббий хизмат (ёрдам) хажмини аниқлаш, молиялаштириш ва ижро назорати ҳамда профессионал гигиеник тайёргарлик ва сертификатлаш, санитария-эпидемиологик фаровонликни ташкил қилиш-нинг тиббий-ижтимоий ва таббий-иқтисодий жиҳатдан натижадорлиги асосланиб, унинг тиббий-дастурий таъминоти таклиф этилган; 
контингент учун муассасалараро тиббий-ташкилий фаолиятни ташкил қилиш механизми «ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув ташкилоти - ҳудудий ижтимоий сохалар – ҳудудий санитария эпидемиология ва жамоат саломатлиги тузилмаси» ҳамкорлигини тиббий-ташкилий жихатдан таклиф этилган тиббий кўрсаткичлар негизида ягона электрон платформа қурилишига кўра такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Декретив контингент учун ягона тиббий ахборот-таҳлилий тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
декретив контингент учун ягона тиббий ахборот-таҳлилий тизимини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент вилояти даволаш профилактика муассасалари, умумий ўрта таълим муассасалари, санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик булимлари занжирида декретив контингентнинг маълумотлар базаси яратилиб, ушбу тизим Қибрай тумани (06.09.2021 й.), Тошкент тумани  (14.11.2021й.) ва Чирчиқ шаҳар (11.10.2021 й.)  тиббиёт бирлашмаси томонидан тасдиқланиб, мазкур ҳудудлар  тиббиёт муассасалари амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 февралдаги 8н-з/80-сон маълумотномаси)  Натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши электрон хужжат айланишини ташкил этиш орқали иш жараёнини оптималлаштиришга, декретив контингент информативлигини, қарорларнинг самадорлиги ва сифатини оширишга, тегишли ахборот-тахлилий тизимларни яратиш орқали бошқарув харажатларни камайтиришга, ахоли саломатлигини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштиришга, соғлиқни сағлаш ташкилотлари фаолият сифатини бахолашда ишончлилик ва объективликни оширишга хизмат қилган;
декретив контингентни даврий тиббий кўрикдан ўтказишни такомиллаш-тириш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Декретив контингентларни профилактик тиббий кўрикларининг маълумотлар базаси» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 февралдаги 8н-з/80-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома декретив контингентнинг саломатлик даражаси, ташхислаш ва соғломлаштириш сифатини яхшилаш мақсадида даволаш-профилактика муассасаси хамда   санитария эпидемиология, жамоат саломатлик бўлимлари томонидан хамкорликда электрон ҳужжат айланиш ва ахборот-алоқа тизимини жорий қилиш ҳисобига тиббий кўрикларнинг қамровини ошириш ва харажатларни камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish