Ёдгоров Нормумин Ғуломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қашқадарё вилоятининг тақир тупроқлари шароитида кузги буғдой етиштириш агротехникасининг ҳосилдорлик ва дон сифатига таъсири», 06.01.08–Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Qx138.
Илмий раҳбар: Халиков Баходир Мейликович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти, Қашқадарё филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти, PhD.27.06.2017.Qx.12.01.
Расмий оппонентлар: Орипов Раззоқ, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Келдиёрова Хуршида Худоёровна, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё вилоятининг тақир тупроқлари шароитида кузги буғдой учун мақбул ўтмишдош такрорий экинлар турини танлаш, такрорий экинлардан сўнг турли кузги буғдой навларини экиш муддатлари, маъдан ўғитлар меъёри ва суғориш тартибини дон ҳосили ва сифатига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қашқадарё вилоятининг тақир тупроқлари шароитида кузги буғдой учун мақбул ўтмишдош экин сифатида такрорий экин турлари аниқланган;
такрорий экинлар ўрнида экиладиган кузги буғдойнинг ҳар бир нави учун мақбул экиш муддатлари, маъдан ўғитлар меъёри ва суғориш тартиблари ишлаб чиқилган;
кузги буғдой навларининг тупланиш даражаси, ривожланиш босқичлари, ҳосил элементларининг шаклланишига экиш муддатлари, суғориш тартиби, ўғитлаш меъёрлари ҳамда такрорий экинларнинг таъсири аниқланган;
кузги буғдой навлари ҳосилдорлиги ҳамда маҳсулдор поялар сони (r=0,70), бошоқ узунлиги (r=0,60), бошоқ массаси (r=0,42) ва бошоқдаги дон массаси (r=0,89) ўртасида ижобий корреляцион боғлиқлик аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қашқадарё вилоятининг тақир тупроқлари шароитида кузги буғдой етиштириш агротехнологияси тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун «Қашқадарё вилояти шароитида бошоқли дон экинларидан кейин такрорий экин етиштириш агротехникаси бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 6 январдаги 02/21-46-сон маълумотномаси). Натижада бугунги кунда ушбу тавсиялар ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида кенг қўлланилмоқда;
кузги буғдой анғизига такрорий мош етиштириш технологияси Қашқадарё вилоятининг Миришкор, Нишон, Касби ва Қарши туманларида жами 382 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 6 январдаги 02/21-46-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ушбу технологияда иккинчи йил буғдой экилган майдондагига нисбатан гектарига 3,7-7,7 центнер қўшимча ҳосил ва 0,9-1,3 млн. сўм соф фойда олинган ва 40-45 фоиз рентабеллик даражасига эришилган;
такрорий экинлар ўрнида кузги буғдой навларини етиштириш агротехнологияси (экиш муддатлари, суғориш тартиби ва ўғитлаш меъёри) Қашқадарё вилоятида жами 382 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 6 январдаги 02/21-46-сон маълумотномаси). Натижада дон таннархи 350-380 сўм/кг ни ташкил этган ва гектаридан 2,6-3,1 млн. сўм даромад олиш таъминланган.