Муллаева Лола Джавлановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Номувофиқ иммун жавоб берувчи болаларда вакцинопрофилактика натижаларини мукаммаллаштиришга мажмуий ёндашувни асослаш», 14.00.09–Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган ракам: В2017.1.DSс/Тib64.
Илмий маслаҳатчи: Махмудова Дильбар Иноятовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Фазлитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бобомуратов Турдикул Акрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилова Адолат Абдурахимовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Сеченов номидаги Москва тиббиёт академияси (Россия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: профилактик эмлашларда иммун жавобнинг шаклланиши ҳамда иммунизация хавфи ва фойдасининг ўзаро нисбатини аниқлаш асосида саломатлигида ўзгаришлар бўлган болаларда вакцинопрофилактикага ёндашувларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аллергик касалликлари бўлган болаларда умумий лейкоцитар антигени CD45нинг АКДС+ВГВ+ХИБ ва КПК вакциналар билан in vitro экпрессияси даражасининг динамикада ўзгариши исботланган;
саломатлигида ўзгаришлари бўлган болаларда эмлаш жараёнига етарли бўлмаган ёки ҳаддан ортиқ жавоб реакциясини аниқлаб берувчи беморга боғлиқ асосий анте-интра ва постнатал омиллар аниқланган;
саломатлигида ўзгаришлари бўлган болалар иммун реактивлиги бошланғич ҳолатидан иммун жавоб билан эмлаш самарадорлигига боғлиқлиги аниқланган;
саломатлигида ўзгаришлари бўлган болаларда эмлаш самарадорлиги ва хавфсизлигининг клиник-иммунологик мезонлари аниқланган;
касаллик оғирлик даражаси, ремиссиясининг давомийлиги, эмлаш муддатларини ҳисобга олган ҳолда саломатлигида ўзгаришлар бўлган болаларни индивидуал ёндашувга асосланган эмлаш усуллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саломатлигида ўзгаришлар бўлган болаларда эмлаш даврининг кечиши, паст иммун жавоб ва ўта юқори реакциялар хавф омиллари, эмлашдан олдинги иммун реактивлиги асосида иммунопрофилактикани такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Алоҳида гуруҳ болаларининг вакцинопрофилактикаси» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 5 майдаги 8ш/70-сон маълумотномаси). Таклиф этилган услубий қўлланманинг жорий этилиши саломатлигида ўзгаришлар бўлган болаларни бошқарилувчи инфекцияларга қарши эмлашга тайёрлашда методик ёндашувларни такомиллаштириш имконини берган;
«Эмлашдан кейинги реакциялар ва асоратлар (ташхислаш, клиник кечиши, таснифи)» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 12 ноябрдаги 8ш/272-сон маълумотномаси). Ушбу услубий қўлланма аҳолининг эмлашга бўлган муносабатини ижобий томонга ўзгартириб, вакцина билан боғлиқ хавф омилларининг ривожланиш сабабларини аниқлашда методик асос бўлиб хизмат қилган;
«Эмлашдан кейинги асоратларни ўтказган болаларнинг диспансеризацияси» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 25 мартдаги 8си/85-сон маълумотномаси). Таклиф этилган услубий қўлланма эмлашдан кейинги асорат ўтказган болаларда реабилитация даволашнинг методик асоси бўлиб хизмат қилган;
саломатлигида ўзгаришлар бўлган болаларда касалликнинг оғирлик даражаси ва эмлаш муддатларига боғлиқ ҳолда индивидуал ёндашувга асосланган бошқарилувчи инфекцияларга қарши самарали ва хавфсиз эмлаш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 27 январдаги 36-сон «Бошқарилувчи юқумли касалликлар иммунопрофилактикасини ташкил этиш ва ўтказиш ҳақида» буйруғи асосида соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази маслаҳат поликлиникасига, Нукус шаҳри 4-болалар поликлиникасига ҳамда Жиззах вилояти Фориш туманидаги болалар поликлиникаси амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 январдаги 8н–з/11-сон маълумотномаси). Татбиқ этилган натижалар анъанавий усулларга нисбатан саломатлигида муаммолар бўлган болаларни эмлаш самарадорлигини ошириш, беморнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, реанимация ва интенсив даволаш бўлимларида бўлиш муддатларининг 1,5 ётоқ/кунга қисқартириш билан эмлашдан кейинги асоратлар ва реакцияларни камайтиришга хизмат қилган.