Sayt test rejimida ishlamoqda

Орзиқулов Баҳром Холмурадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришнинг ижтимоий-маънавий асослари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (Фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fal566.
Илмий раҳбар: Мусайев Одилжон Рахматович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Тилавов Ўктам Ғуломович, фалсафа фанлари доктори; Aзамат Мухтаров, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти. 
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришнинг ижтимоий-маънавий асосларини илмий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
зиёрат туризмининг диний, маданий, аксеологик, гносеологик еҳтиёжларга қаратилган халқнинг тарихий қадамжолари воситасида ватанпарварлик, мардлик, жасурлик руҳини акс еттириши тарбиялашга даъват етувчи асосий ғоявий куч еканлиги ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
зиёрат туризмининг ижтимоий-маънавий қадрият сифатидаги еволюцияси ва епистемологик, герменевтик, семиотик омиллари негизида архитектура соҳасининг символик жиҳати ижтимоий-иқтисодий, маънавий, диний-ахлоқий ҳамда естетик талаблар асосида шаклланиши очиб берилган;
Ўзбекистонда зиёрат туризмини динамик ва статик имкониятларидан фойдаланишнинг миллий инфратузилмаси, зиёрат туризмини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган мавжуд ижтимоий, иқтисодий-молиявий ва екологик муаммоларни бартараф етишнинг структуравий-интенцив усуллари ва глобаллашув шароитида туризм учун жозибадорликка еришишнинг амалий натижаларига боғлиқ праксеологик жиҳатлари асосланган;
зиёрат туризми воситасида инсонларда когнитив мотивацияни шакллантиришда екскурсантлик ва екскурсия йетакчилиги интегтарациясини самарали ташкил етишнинг жозибадор табиий-рекреация ва тарихий-маданий ресурсларидан маданиятлараро коммуникацияга еришишдаги ижтимоий функсияси асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришнинг ижтимоий-маънавий жиҳатларини таҳлил етиш доирасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
зиёрат туризмининг ижтимоий-маънавий аҳамиятига кўра диний, маданий, аксеологик, гносеологик еҳтиёжларга жавоб сифатида халқнинг тарихий қадамжолари орқали ватанпарварлик, мардлик, жасурлик руҳини акс еттириши тарбиялашга даъват етувчи асосий ғоявий куч еканлиги ижтимоий-фалсафий жиҳатига доир хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йилда соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг ВИ йўналишига оид «Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш» 51 банди Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг маънавий-маърифий билимлари ва дунёқарашини юксалтириш, жойлардаги тарихий обидалар, муҳофаза етиладиган табиий ҳудудларни тарғиб қилиш мақсадида «Юртим тарихини ўрганаман» ва «Юртим бўйлаб ўн кун саёҳат» лойиҳасини амалга ошириш мавзусида ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 10 январдаги 02/02/26-сон маълумотномаси). Олинган натижалар марказнинг кенг аҳоли қатламлари ўртасида зиёратгоҳларга ҳурмат, бой моддий меросни асараб-авайлаш ва улар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга оид дастурларини ривожлантиришга хизмат қилган;
зиёрат туризмининг ижтимоий-маънавий аҳамияти ва епистемологик, герменевтик, семиотик омиллари негизида ва архитектура соҳасининг ижтимоий-иқтисодий, молиявий, маънавий, диний-ахлоқий ва естетик аҳамияти ҳамда самарадорлгига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг ИХ йўналишига оид «туризм соҳасини янада ривожлантириш ва туристлар оқимини ошириш» га бағишланган бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Миллий тикланиш» демократик партиясининг 2022 йил 18 мартдаги 02/02-33-сон маълумотномаси). Илмий хулосалар партиянинг сайловолди дастури доирасида амалга ошираётган ишлари самарадорлигини ривожлантиришга ҳисса қўшган;
Ўзбекистонда зиёрат туризмини динамик ва статик имкониятларидан фойдаланишнинг миллий инфратузилмаси, зиёрат туризми ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган мавжуд ижтимоий, иқтисодий-молиявий ва екологик муаммоларни бартараф етишнинг интенцив усуллари ва глобаллашув шароитида туризм учун жозибадорликка еришишнинг праксеологик жиҳатларига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йилдаги иш режасининг ВИИИ йўналишига оид «Туризм зиёратини ривожлантириш чора-тадбирлари» бандида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 12 декабрдаги 04-18/7720-сон маълумотномаси). Берилган илмий хулоса ва амалий таклифлар Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлигини 2022-2023 йилларга мўлжалланган зиёрат туризмига оид илмий қўлланмалар, тарғибот ва ташвиқот материалларини бойитишга ва сифат жиҳатдан яхшиланишига олиб келди;
диний-маърифий ва зиёрат саёҳатлари негизида инсонларда когнитив мотивацияни шакллантириш, зиёрат туризмининг етномаданий, госрономик, екотуризм билан бирга ривожлантиришда екскурсантлик ва екскурсия йетакчилигини самарали ташкил етишнинг назарий асосларига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ўзбекистонда зиёрат туризм йўналишларини ривожлантириш, уларни паспортлаштириш, объектлар бўйича ягона миллий реестрларни шакллантиришга йўналтирилган ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантиришнинг миллий ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда амалий қўлланма сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2022 йил 26 декабрдаги 02-06/9727-сон маълумотномаси). Диссертация натижалари ва илмий хулосалар халқимиз тарихий меросини, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини тарғиб қилишда амалга ошираётган тарғибот ва ташвиқот жараёнларининг ривожланишига доир конструктив ғоялар, методологик тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish