Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаршибойев Шароф Егамназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг махсус компетенсияларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш (Транспорт логистикаси таълим йўналиши мисолида)”, 13.00.02–“Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (техника) (педагогика фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped2856.
Илмий раҳбар: Aскаров Ихтиёр Бахтиёрович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти, PhD.03/30.06.2020.Т.115.01.
Расмий оппонентлар: Йарматов Рахимбой Бахрамович, педагогика фанлари доктори, доцент; Тўхтайева Зебо Шарифовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ихтисослик фанларини ўқитиш жараёнида талабаларнинг махсус компетенсияларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника йўналиши олий таълим муассасаларида бўлажак логистик муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашда амалий йўналганлик ва ахборотлилик тамойиллари асосида ихтисослик фанлардан ўқув-методик воситаларни ишлаб чиқиш орқали махсус компетенсияларини шакллантиришнинг дидактик шарт-шароитлари (босқичлари ва даражалари) кенгайтирилган;
талабаларда махсус компетенсияларни шакллантиришнинг тузилмавий дидактик модели мазмунли, ташкилий, жараёнли, мезон ва натижавий блокларининг узвийлигида назария ва амалиётнинг бирлигини таъминлаш ҳамда муҳитли таълим, дастурий мақсадли тамойилларга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган; 
бўлажак логистик муҳандисларда махсус компетенсияларни шакллантириш методикаси ихтисослик фанларини компетенсиявий ёндашувга кўра ўқитишга автоматлаштирилган визуал лойиҳавий топшириқларни интерактив-ўқув-техник муҳитга фараз, режа, таҳлил ва фаолият мутаносиблигида ишлаб чиқиш ҳамда мобил технологиялар ва дастурий воситаларни мустақил таълим жараёнига тизимли интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак логистик муҳандисларнинг махсус компетенсияларини шаклланганлик даражалари дискретлилик ва ахборотлилик тамойилларига кўра таълимни рақамлаштириш қонуниятларига функсионал имкон берувчи интеграл баҳолаш мезонларини киритиш орқали такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий таълим шароитида “Транспорт логистикаси” таълим йўналиши талабаларини махсус компетенсияларини шакллантиришнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқиш ва ихтисослик фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
техника йўналиши олий таълим муассасаларида бўлажак логистик муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашда амалий йўналганлик ва ахборотлилик тамойиллари асосида ихтисослик фанлардан ўқув-методик воситаларни ишлаб чиқиш орқали махсус компетенсияларини шакллантиришнинг дидактик шарт-шароитлари (босқичлари ва даражалари) кенгайтириш ҳамда талабаларда махсус компетенсияларни шакллантиришнинг тузилмавий модели мазмунли, ташкилий, жараёнли, мезон ва натижавий блокларининг узвийлигида назария ва амалиётнинг бирлигини таъминлаш орқали муҳитли таълим, ўз ўзини ривожлантириш, дастурий мақсадли тамойилларига устуворлик берган ҳолда такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Жиззах политехника институтида бажарилган “Самарқанд агломерасияси учун йўловчилар оқимини аниқлаш” мавзусидаги халқаро амалий ва “Жиззах шаҳрининг транспорт моделини ривожлантириш бўйича муҳандислик хизматларини кўрсатиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ етиш марказининг 2022 йил 15 авгистдаги 02/01-01-27-сон маълумотномаси). Натижада ушбу амалий лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган “Йўловчилар оқимини аниқлаш” ва “Йўловчилар ташишни ташкил етишда транспорт воситаларининг техник тасарруф кўрсаткичларини ҳисоблаш” номли мобил илова дастурлари талабаларда махсус компетенсияларни шакллантиришга хизмат қилган;
бўлажак логистик муҳандисларда махсус компетенсияларни шакллантириш методикаси ихтисослик фанларини компетенсиявий ёндашув асосида ўқитишга автоматлаштирилган визуал лойиҳавий топшириқларни интерактив-ўқув-техник муҳитга фараз, режа, таҳлил ва фаолият мутаносиблигида ишлаб чиқиш ҳамда мобил технологиялар ва дастурий воситаларни мустақил таълим жараёнига интеграциялаш орқали такомиллаштиришга оид хулосалар “Жамоат транспортида ташишни ташкил етиш асослари” фанидан дарслик (ОЎМТВнинг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруғи, рўйҳатга олиш рақами 233-0819) ва “Aвтомобилларда ташиш жараёнларини оптималлаштириш” фанидан ўқув қўлланмаларнинг мазмунига сингдирилган (ОЎМТВнинг 2021-йил 23-ноябрдаги 500-сон буйруғи, рўйҳатга олиш рақами 500-486). Натижада мазкур ўқув-методик таъминот махсус компетенсияларини шакллантириш ва унинг дидактик имкониятларини такомиллаштириш учун хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish