Sayt test rejimida ishlamoqda

Тиллабоев Содиқжон Валиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда йўғон ичак узайиши ва аномал фиксациясини ташхислаш ва даволаш», 14.00.35 – Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2. PhD/Тиб1011. 
Илмий раҳбар: Саттаров Жамолиддин Бахранович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт маркази, DSc.04/01.02.2022.Tib.147.01.
Расмий оппонентлар: Акилов Хабибулла Aтауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамсиев Жамшид Aзаматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Aбуали ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси). 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ташхислаш, даволаш тактикаси ва жарроҳлик аралашув усулларини танлаш ва оптималлаштириш асосида болаларда йўғон ичак узайиши ва аномал фиксацияси (ЙИУваAФ)ни комплекс даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда йўғон ичак узайиши ва аномал фиксациясининг учраш салмоғи ва клиник-анатомик шакллари аниқланган; 
сурункали колостазни клиник белгиларининг яққоллиги жараёнга йўғон ичакнинг алоҳида сегментлари ёки тўлиқ қўшилииши, интрамурал асаб толалари тўридаги, шунингдек йўғон ичак деворидаги гистоморфологик ўзгаришлар туфайли ривожланган функционал бузилишлар даражасига боғлиқ эканлиги аниқланган; 
aномалиянинг анатомик шаклига қараб комплекс консерватив даво, жарроҳлик аралашувига кўрсатмалар, жарроҳлик тактикасини ва усулини танлашни ўз ичига олган дифференциал даволаш ёндашув илмий асосланган; 
гистоморфологик тадқиқотлар натижалари ичак девори қатламларининг ҳолатини, мушаклараро асаб тўри ганглионидаги ўзгаришларни, болаларда йўғон ичак узайиши ва аномал фиксацияси туфайли ривожланган сурункали колостазда йўғон ичак деворидаги склеротик ўзгаришларнинг мавжудлиги ва унинг даражасини аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болаларда йўғон ичак узайиши ва аномал фиксацияси аниқланган бемор болаларда касалликнинг клиник-анатомик шаклларини аниқлаш, ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
болаларда йўғон ичак узайиши ва аномал фиксациясини эрта ташхислаш ва ташхислаш мезонларини тизимлаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган “Болаларда йўғон ичак фиксацияси ва узайиш аномалияларини ташхислаш усулларини оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 ноябрдаги 8 н-р/1327-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда йўғон ичак узайиши ва аномал фиксациясининг клиник-анатомик шаклларини фарқлаш, ташхислаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
йўғон ичак узайишлари ва фиксацияси аномалияларида анъанавий жарроҳлик муолажасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган “Болаларда йўғон ичак фиксацияси ва узайиш аномалияларини консерватив ва жарроҳлик даволашдаги дифференциал ёндашув” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 ноябрдаги 8н-р/1326-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда йўғон ичак узайиши ва аномал фиксациясида жарроҳлик муолажасининг самарадорлигни ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish