Sayt test rejimida ishlamoqda

Матчонова Наргиз Нортайевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Маҳаллий базалт толалари асосида мақсадли тўқимачилик маҳсулотлари олиш технологиясини яратиш”, 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Т2119
Илмий раҳбар: Рахимов Фархад Хушбакович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти, PhD.03/30.06.2020.Т.115.01.
Расмий оппонентлар: Рустам Сулаймонов, техника фанлари доктори, профессор; Матлуба Дониёрова, техника фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий базалт толасини физик-кимёвий модификация қилиб, експлуатацион хусусиятларини яхшилаш орқали йенгсимон трикотаж ва толали пилик (ровинг) билан тўлдирилган иссиқлик изоляцион шнур маҳсулотларини олиш технологиясини яратишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
базалт толасини дастлабки ишлашда турли аралашмали сирт фаол моддалардан фойдаланган ҳолда, композицион материаллар ва полимерлар билан адгезияси яхшиланган маҳаллий базалт ипи олинган.
тўқимачилик саноатида базалт толасини узиш кучи ва солиштирма узиш кучи сирт фаол моддалар бўлган полиакриламид, глицерин ва сувнинг миқдорларига боғлиқлиги амалий тажрибалар билан асосланган.
маҳаллий базалт пилик (ровинг) технологик тизимида янги сирт фаол моддалар билан ишлов бериб тайёрланган маҳаллий базалт ипидан ва унга еластан, полиамид, полиестер ипларини қўшиш билан йенгсимон трикотаж намуналари пайпоқ тўқув автоматларида електрон тизим дастурига пайпоқ товон ва уч қисми ўрилиши бўлмаган технология асосида йенингсимон трикотаж маҳсулотлари олинган.
сирт фаол моддалар билан ишлов бериб, такомиллаштирилган технологияга кўра тайёрланган маҳаллий базалт пилик (ровинг) лардан тўлдиргичсиз шнур, асоси ва тўлдиргичи базалт бўлган шнур, ҳамда асоси полиестер, тўлдиргичи маҳаллий базалт бўлган импорт ўрнини босувчи експортбоп иссиқлик изоляцион шнурлар олинган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Маҳаллий базалт толасини физик-кимёвий модификация қилиш асосида йенгсимон трикотаж ва толали пилик (ровинг) билан тўлдирилган иссиқлик изоляцион шнур олиш технологияси бўйича олинган натижалар асосида: 
Маҳаллий базалт толасини физик-кимёвий модификация қилиш технологиясининг рационал меъёрларини ишлаб чиқиш билан тўқимачилик саноати талабларига мос тегишли чизиқли зичликка ега базалт ипларини олиш, сирт фаол моддалар «Мега Инвест Индустриал» МЧЖ ҚК да жорий етилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 26 декабрдаги №03/25-3632-сон маълумотномаси). Натижада янги турдаги сирт фаол модда билан ишлов бериб олинган ипнинг узиш кучи 18 Н гача бўлган ип ишлаб чиқариш имкони яратилган. 
Маҳаллий базалт толасидан йенгсимон трикотаж ва толали пилик (ровинг) билан тўлдирилган иссиқлик изоляцион шнур «Жиззах еcо техтиле» МCҲЖ да олинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 26 декабрдаги №03/25-3632-сон маълумотномаси). Натижада, трикотаж мато ва чоксиз йенглар билан мустаҳкамланган, специфик хусусиятларга ега композитларни олиш имкониятлари илмий асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish