Sayt test rejimida ishlamoqda

Сабирова Озода Шермахаматовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ички кучланиши камайтирилган самарали композицион полимер, лок-бўёқ материаллар ва қопламаларни ишлаб чиқиш ва уларни олиш технологияси», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/T3221.
Илмий раҳбарлар: Ўлмасов Тулқин Усмонович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Тожибоев Бегижон Мамитжонович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Собиров Баҳодир Бойпулатович, техника фанлари доктори, профессор; Қаршиев Мамарайим Санаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ички кучланиши камайтирилган самарали композицион полимер, лок-бўёқ материаллар ва қопламаларни ишлаб чиқиш ва уларни олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли шароитларда чидамлиликни оширишга имкон берадиган композицион полимер, лок-бўёқ материаллари ва улар асосида ички кучланишлари камайган ва юқори адгезион ва мустаҳкамлик хусусиятларига эга қопламаларнинг оптимал таркиби ишлаб чиқилган;
маҳаллий ва иккиламчи хом ашёлар асосидаги полимер ва лок-бўёқ қопламаларининг турли технологик омиллар таъсирида ички кучланишларнинг пайдо бўлиши аниқланган;
ички кучланишларни камайтириш ва полимер ва лок-бўёқ материаллари ва улар асосидаги қопламаларнинг адгезион ва мустаҳкамлик хусусиятларини ошириш, уларни металл субстратлар сирт юзасида плёнка қатламлар ҳосил қилиши ва сайқаллаш ёрдамида тартибга солиш имкониятлари аниқланган;
полимер ва лок-бўёқ қопламаларнинг ички кучланишларини тартибга солиш ва камайтириш имкониятлари қоплама плёнкасининг ҳажми ва субстрат – тагликнинг ёпишиш чегарасида ҳосил бўлган молекуляр структуранинг, шунингдек қоплама қалинлигининг таъсири асосланган;
полимер ва лок-бўёқ қопламаларининг чидамлилигини оширишга имкон берадиган ички кучланиш ва ёпишқоқ мустаҳкамлик хусусиятларининг шаклланиши ва камайиши ўртасидаги боғлиқлик аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ички кучланиши камайтирилган самарали композицион полимер, лок-бўёқ материаллар ва қопламаларни ишлаб чиқиш ва уларни олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
полимер ва лок-бўёқ қопламаларида ички кучланишларни камайтиришнинг ишлаб чиқилган самарали усули Наманган вилояти «Агросервис МТП» МЧЖда амалиётга жорий этилдган («O`ZAGROSERVIS» АЖнинг 2022 йил 11 ноябрдаги 09-02/02-1200-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги техникалари конструкциялари ва корпусларида қўлланиладиган лок-бўёқ қопламаларининг мустаҳкамлигини 1,8-2 баробарга ошириш, ички кучланишларни 5-6 баробарга камайтириш имконини берган;
пахта териш машиналари, комбайнлар ва тракторларнинг юпқа деворли металл конструкциялари ва корпуслари сирт юзасига юпқа қатламли қоплама кўринишидаги композицион полимер ва лок-бўёқ материаллари Наманган вилояти «Агросервис МТП» МЧЖда амалиётга жорий этилган («O`ZAGROSERVIS» АЖнинг 2022 йил 11 ноябрдаги 09-02/02-1200-сон маълумотномаси). Натижада, ишлатиладиган материалларнинг адгезион мустаҳкамлигини 40-50% га ошириш ва таннархини 4-4,5 баравар камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish