Таджиханова Доно Пулатовнанинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси тўғрисида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда герпесвирус инфекцияси билан ассоциацияланган микоплазма зотилжамини даволашни оптималлаштириш», 14.00.09–Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Дисертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib56.
Илмий раҳбари: Шамсиев Фуркат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSс.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Фазлиддин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камалов Зайнитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда герпесвирус инфекцияси билан ассоциацияланган микоплазма зотилжами хусусиятларини аниқлаш орқали даволашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор кичик ёшли болаларда шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжамида цитомеголовирус ва оддий герпесвирусининг I тури билан ассоциацияланган Mycoplasma pneumoniaнинг ўзига хос клиник белгилари ва лаборатор хусусиятлари аниқланган;
болаларда герпесвирус инфекцияси билан ассоциацияланган микоплазма зотилжамида азот оксиди, прооксидант ва антиоксидант тизим кўрсаткичлари аниқланган;
болаларда герпесвирус инфекцияси билан ассоциацияланган микоплазма зотижамида цитокинлар, интерферонлар ҳолати ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
илк бор болаларда герпесвирус инфекцияси билан ассоциацияланган микоплазма зотилжамида патогенетик асосланган оптимал даволаш усуллари ишлаб чиқилган ва уларнинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда герпесвирус инфекцияси билан ассоциацияланган микоплазма зотилжамини даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Герпесвирус инфекцияси билан ассоциацияланган микоплазма зотилжами бўлган болаларни даволашда замонавий ёндашувлар» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 22 ноябрдаги 8м/179-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма беморнинг клиник ҳолатини, биокимёвий ва иммунологик кўрсаткичларни яхшилашга, узоқ муддатли ремиссияга эришишга ва касаллик асоратларини камайтиришга хизмат қилган;
«Болаларда герпесвирус инфекцияси билан ассоциацияланган микоплазма зотилжамини даволашни оптималлаштириш усуллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 16 ноябрдаги 8п-р/180-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда герпесвирус инфекцияси билан ассоциацияланган микоплазма зотилжамини даволаш самарадорлигини оширишга ва касалликнинг қайталаниш даражасини камайтиришга имкон берган;
кичик ёшли болаларда герпесвирус инфекцияси билан ассоциацияланган микоплазма зотилжамининг вирусга қарши, антиоксидант ва иммункоррегирловчи даволаш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 28 мартдаги 8н-з/38-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар герпесвирус инфекцияси билан ассоциацияланган микоплазма зотилжамини ташхислаш ва даволашнинг янги услубларни қўллаш орқали касаллик билан оғриган болаларни стационарда даволаниш даврини 2 кунга камайтиришга ва ремиссия муддатини 2,4 марта узайтиришга имкон яратган.