Sayt test rejimida ishlamoqda

Норбоев Анвар Эшмўминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғориш тизимларида узоқ муддат эксплуатацияда бўлган кичик қувватли электр юритмаларнинг ишончлилига ва энергия самарадорлигини ошириш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Т3140.
Илмий раҳбар: Бердиев Усан Турдиевич - техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Энергетика муаммолари институти, DSc.02/30.12.2021.Т.143.01. 
Расмий оппонентлар: Исаков Абдусаид Жалилович - техника фанлари доктори, профессор;  Шавазов Абдулатиф Ачилович - техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Суғориш тизимларида узоқ муддат эксплуатацияда бўлган кичик қувватли электр юритмаларнинг ишончлилиги ва энергия самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
электротехника ва электр юритма назариялари асосида кичик қувватли асинхрон мотор частотасини ўзгартириб тезлигини ростлаш орқали бошқариш имконини берувчи тизимнинг математик ифодаси олинган. 
кенг импульсли модуляцияланган кучланиш автоном инвертори асосида кичик қувватли асинхрон электр юритмани частотали бошқариш имконини берувчи имитацион модели ишлаб чиқилган.
частотали ростланувчи асинхрон электр юритма асосида суғориш жараёнларида сув ҳажмини назорат қилиш имконини берувчи тизимнинг алгоритми ва блок схемаси ишлаб чиқилган; 
суғориш тизимида узоқ муддат эксплуатацияда бўлган кичик қувватли бошқарилувчи электр юритмаларнинг ишончлилигини баҳолаш имконини берувчи усул эҳтимоллар ва ишончлилик назариялари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Суғориш тизимларида узоқ муддат эксплуатацияда бўлган кичик қувватли электр юритмаларнинг ишончлилиги ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Йигитали Абдулла ўғли” фермер хўжалиги суғориш тизими учун частота ўзгартиргич қурилмаси жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 29 ноябрдаги 03/30-04/8902-сон маълумотномаси). Натижада суғориш двигателини электр энергияси истеъмолини 23% камайтиришга эришилган;
“Йигитали Абдулла ўғли” фермер хўжалиги суғориш жараёнларини бошқариш тизимининг алгоритми ва блок схемаси жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 29 ноябрдаги № 03/30-04/8902-сон маълумотномаси). Натижада суғориш агрегатларидаги электр энергияси истеъмолининг камайиши ҳисобига (08.08.2022 йилдан 21.10.2022 йилгача бўлган давр учун 8775 кВт·соат электр энергияси тежалишига ва 3,9 млн сўм иқтисодий самарадорликка) йилига 18954939 (ўн саккиз миллион тўққиз юзи эллик тўрт минг тўққиз юз ўттиз тўққиз) сўм иқтисодий самарадорликга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish