Sayt test rejimida ishlamoqda

Кушев Алижон Пўлатовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Табақалаштирилган тарифлар қўлланилишининг истеъмолчилар нагрузка режимларига таъсири”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4. PhD /T2505.
Илмий раҳбар: Муратов Хаким Махмудович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти хузуридаги DSC.02/30.12.2021.T.143.01
Расмий оппонентлар: Исаков Абдусаид Жалилович, техника фанлари доктори, профессор; Бозоров Махсум Бахшиллоевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Истеъмолчилар нагрузка графикларини вақт бўйича табақалаштирилган тарифлардан фойдаланиш ҳисобига текислашни тадқиқ этишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электр энергетика тизими нагрузка графиклар режими ҳолатининг ўзгарувчан даражаси асосида сутка даврларида нагрузканинг давомийлик чегаралари ишлаб чиқилган;
истеъмолчиларнинг вақт бўйича табақалаштирилган тарифлардан фойдаланишини ҳисобга олган ҳолда нагрузка графигини текислаш усули ишлаб чиқилган;
истеъмолчилар иш режимларини вақт бўйича табақалаштирилган тарифлар тизимига мослаштириш асосида таъминловчи манба нагрузка графикларини ростлаш имкониятлари такомилаштирилган;
электр энергия истеъмоли даврларида истеъмолчилар иш режимларини тарифлар ёрдамида ўзгартиришни ҳисобга олган ҳолда самарадорликка эришиш илмий асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  истеъмолчиларнинг электр энергияси истеъмоли ва иш режимларини вақт бўйича табақалаштирилган тариф даврларига мослаштириш асосида:
истеъмолчиларнинг электр энергияси истеъмоли ва иш режимларини вақт бўйича табақалаштирилган тариф даврларига мослаштириш усули «O’Z CHASYS» МЧЖ ҚКда жорий этилган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2022 йил 8 ноябрдаги 01-04-42/807-сонли  маълумотномаси). Натижада йиллик электр энергияси истеъмол ҳаражатларини 298 003 725 сўм миқдорида тежашга эришилган;
электр энергия истеъмол қилиш даврлари кўрсаткичларини мониторинг қилиш тизими «O’Z CHASYS» МЧЖ ҚКда жорий этилган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2022 йил 8 ноябрдаги 01-04-42/807-сонли  маълумотномаси). Натижада корхона йиллик электр энергия истеъмолининг 32% миқдори тунги рағбатлантирилган даврга ўтказилган;
электр энергия истеъмолида жорий этилган вақт бўйича табақалаштирилган тарифлардан “O’Z CHASYS” МЧЖ ҚКда самарали фойдаланиш эвазига электр энергетика тизимида мавжуд подстанциялар нагрузкаларини бартараф этиш имконияти яратилган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2022 йил 8 ноябрдаги 01-04-42/807-сонли  маълумотномаси). Натижада “Комбинат” 110/35/10 кВ подстанциясига тушадиган нагрузкаларни ростлаш имконияти яратилган ва корхона бир йилда 152610 кВт∙соат электр энергиясини тежашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish