Sayt test rejimida ishlamoqda

Саъдуллаев Туймурод Мардулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Геология қидирув ишлари бурғулаш қурилмаларининг энергия самарадорлигини ошириш”,
05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”,
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т2675.
Илмий раҳбар: Тоиров Олимжон Зувурович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Энергетика муаммолари институти, DSc.02/30.12.2021.Т.143.01.
Расмий оппонентлар: Арипов Назиржон Мукарамович - техника фанлари доктори, профессор; Усмонов Шукурулло Юлбарсович - техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро мухандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошқарилувчи электр юритмалар асосида геология қидирув ишларидаги бурғулаш қурилмаларининг тоғ жинсининг тоифасини ҳисобга олган ҳолда энергия самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бурғулаш қурилмасини бошқарилувчи асинхрон электр юритмасининг математик модели тоғ жинси тоифасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
бурғилаш жараёнида частотавий бошқарилувчи асинхрон юритмалар асосида бурғулаш қурилмасининг энергия ва ресурс тежамкор иш режимлари асосий таъсир этувчи факторларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
бурғилаш қурилмасининг электр юритмасини силлиқ ишга туширувчи коммутацион қурилма кучланишни ростлаш асосида ишлаб чиқилган;
геология қидирув ишларидаги бурғилаш жараёнининг энергия самарадорлигини баҳолашда асосий таъсир этувчи омилларини ҳисобга олган ҳолда электр энергияси истеъмоли меъёрининг услубияти ва алгоритми ишлаб чиқилган;
бурғулаш қурилмасининг частотавий бошқарилувчи электр юритмасини автоматик бошқарувчи принципиал схемаси тоғ жинслари тоифаси даражасига кўра бурғулаш жараёнида ток ва кучланиш қийматлари орасидаги бурчак ўзгариши асосида ишлаб чиқилган;
геология қидирув ишларидаги бурғулаш қурилмаларини энергия самарадорлигининг математик моделлари технологик ва энергетик омилларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Геология қидирув ишларида бурғулаш қурилмаларининг энергия самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
геология қидирув ишларининг турли тоифадаги тоғ жинсларини бурғулаш жараёнида юкламани ўзгартириши билан электр юритманинг тезлигини ростлаш орқали бошқарилувчи электр юритмали бурғулаш қурилмаларининг энергия самарадорлигини аниқлаш услубияти ва алгоритмлари Навоий кон-металлургия комбинати Геология қидирув экспедицияси АЖ корхонасида жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2022 йил 28 февралдаги 23.01-01-07/201-сон маълумотномаси). Натижада бурғилаш жараёнида турли тоғ жинслари тоифасига сарфланадиган электр энергиясининг солиштирма меъёри аниқланиб амалиётга жорий этилган, ҳамда энергия самарадор бошқариш алгоритмлари асосида йилига иқтисодий самарадорлик 163,8 млн.сўмни ташкил этган.
геология қидирув ишларининг бурғилаш жараёнида энергия самарадорликка таъсир этувчи технологик ва энергетик кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда частотавий бошқарилувчи электр юритмали бурғулаш қурилмасининг энергия ва ресурс тежамкор иш режимлари Навоий кон-металлургия комбинати Геология қидирув экспедицияси АЖ корхонасида жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2022 йил 28 февралдаги 23.01-01-07/201-сон маълумотномаси). Натижада турли тоифадаги тоғ жинсларида ишлаб чиқариш миқдори ва электромеханик тизимни бошқариш режимларини таъминлаш орқали энергия самарадорлик 15%га ошган, шунингдек, йилига 398127 кВт*соат электр энергиясини тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish