Sayt test rejimida ishlamoqda

Сирожиддинова Нодира Ривожиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инновацион таълим технологиялари асосида ўқувчиларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped2927.
Илмий раҳбар: Aшурова Санобар Юлдашевна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped48.01 
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳайё Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳамидов Жалил Aбдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор 
Йетакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади инновацион таълим технологиялари асосида ўқувчиларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инновацион таълим технологиялари асосида ўқувчиларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш мазмуни ва компонентлари тадбиркорликни рағбатлантириш усуллари ва механизмларини ҳамда мустақил тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга имкон берадиган самарали ўқитиш усулларини аниқлаш натижасида такомиллаштирилган;
инновацион таълим технологиялари асосида ўқувчиларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш модели кенг профиллилик, узлуксизлик, интеграция тамойилларига устуворлик бериш такомиллаштирилган;
профессионал таълим муассасасида ўқувчиларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари мослашувчанлик, ривожланиш, амалиётга йўналганлик, тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш интеграцияси тамойилларига кўра такомиллаштирилган;
профессионал таълим жараёнида ўқувчиларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш методикаси “Казус”, “Кейс”, “Бизнес тренинг”, “Бусинесс симулатион” каби инновацион таълим технологияларини мақсадли татбиқ етиш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Республикамизда жорий қилинган янги профессионал таълимда инновацион таълим технологиялари асосида ўқувчиларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
профессионал таълимда инновацион таълим технологиялари асосида ўқувчиларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш мазмуни ва педагогик шарт-шароитларига оид таклиф ва тавсиялари асосида “Бизнесни ташкил етиш ва юритиш” фанидан ўқув қўлланма (коллеж ва техникумлар ўқувчилари учун) тайёрланган ва амалиётга жорий етилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 26 декабрдаги 89-05-196-сон маълумотномаси). Натижада порофессионал таълим жараёнида ўқувчиларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш тизими яратилган;
инновацион таълим технологиялари асосида тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш моделига оид таклиф ва тавсиялари асосида 3.32.04.01-Банк назоратчиси касби бўйича “Банк иши” ўқув амалиётидан касб-ҳунар мактаблари учун ўқув қўлланма, “Бухгалтерия ҳисоби назарияси” фанидан (касб-ҳунар мактаблари учун) ўқув қўлланма тайёрланган ва амалиётда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 26 декабрдаги 89-05-196-сон маълумотномаси). Натижада профессионал таълимда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришнинг методик таъминоти сифати оширилган;
инновацион таълим технологиялари асосида ўқувчиларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш методикаси “Бизнес асослари” ва “Банк иши” фанларидан касб-ҳунар мактаблари учун тайёрланган ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 26 декабрдаги 89-05-196-сон маълумотномаси). Натижада профессионал таълим жараёнида ўқувчиларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish